SHUKRONA


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро шаҳар "ФАЙЗОБОД" жомеъ масжиди расмий телеграмм канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


#дуо
📖ҚАБР АЗОБИДАН АСРА!

📔Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз сўнгида:

اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ وَعَذَابِ القَبْرِ

📖Ўқилиши: «Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри ва ъазабил қобр», деб айтар эдилар.

🔖Маъноси: Аллоҳим, куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан Сендан паноҳ тилайман.

📚Ибн Сунний ривоятлари.

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉
https://t.me/shukrona_fayzobod


#Дуо
🤲 Жуда гўзал дуо

Эй Аллоҳ!
Мусибатимни динимда, жасадимда, молимда, аҳлимда қилма!

Эй Аллоҳ!
Ҳасадгўйнинг менга ҳасад қилишига имкон берма! Душманимга, йиқилганимни кўриб хурсанд бўлишига имкон берма!

Эй Аллоҳ!
Ҳалолинг ила мени ҳаромингдан беҳожат қил ва қўрқувинг ила Сенга исён этишдан асра!

Эй Аллоҳ!
Ер юзи кенг бўлишига қарамасдан, менга тор бўлиб кетяпти. Ўзинг менга раҳматинг ила ёрдам бер! Амийн...
🤲

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉
https://t.me/shukrona_fayzobod


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун сешанба
—28 январь 2025
—28 ражаб 1446.


🤲 Аллоҳим, Ўзинг Ягонасан, Сенинг шеригинг йўқдир. Агар
бизни нафсимизга ташлаб қўйсанг, у бизни яхшиликдан узоқлаштиради, ёмонликка яқинлаштиради. Барча қилган ва қиладиган, яширин ва ошкора гуноҳларимизни афв эт!

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉
https://t.me/shukrona_fayzobod


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Дуо
📖 Уйқуга боришдан олдин ўқиладиган дуо

بِاسْمِكَ اللَّهُمَّ أَحْيَا وَأَمُوتُ

📖Ўқилиши: Бисмикаллоҳумма аҳйа ва амуту.

🔖Маъноси: Эй Раббим, Сенинг исминг билан тириламан ва ўламан.

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉
https://t.me/shukrona_fayzobod


☝️Намозим қабул бўляптими ёки йўқми?

Ҳиндистон уламоларидан Имдодуллоҳ Маккий ҳузурларига бир киши келиб, шикоят қилди:
— Неча йиллардан бери намоз ўқийман. Лекин намозим қабул бўляптими-йўқми, шуни билмай, изтиробдаман…
Шунда Ҳазрат Имдодуллоҳ Маккий барчамизни кўнглимизни кўтарадиган жавоб берган эканлар:
— Эрталаб бомдод намозини ўқидингизми?
— Ҳа, ўқидим.
— Сўнг пешинни ўқидингизми?
— Ҳа, ўқидим.
— Агар Аллоҳ таоло намозингизни қабул қилмаганида, сизга кейинги намозни ўқишга тавфиқ бермасди. Намозингиз давомий бўляптими, демак, Аллоҳ ибодатингизни қабул қиляпти. Агар қабул қилмаганида кейинги намозга етказмасди…

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉
https://t.me/shukrona_fayzobod


☝️НАМОЗДАН СЎНГ ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР

''Аллоҳумма, антас-салом ва минкас-салом, табарокта йа залжалоли вал-икром''.
Маъноси: Аллоҳим! Сен Саломсан, саломатлик Сендандир. Сен Табарруксан, эй жалол ва икром эгаси!
(Ушбу дуо фарз намозларидан сўнг ўқилади).

''Субҳаналлоҳи вал ҳамдулиллаҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, валаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳил ъалиййил ъазийм''.
Маъноси: Аллоҳни поклаб зикр этаман, мақтовлар Аллоҳга хосдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Куч-қудрат фақат улуғлик ва азамат соҳиби Аллоҳга хосдир.
Намоз тугагач, ушбу дуо, ортидан ''оятул курси'' ўқилади, 33 мартадан ''Субҳаналлоҳ'', ''Алҳамдулиллаҳ'', ''Аллоҳу акбар''ни айтиб, сўнгра ''Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодир'' дуосини ўқиб, фотиҳага қўл очилади.
''Роббана, аатинаа фид-дуня ҳасанатав ва фил ахироти ҳасанатав вақинаа ъазабан-наар''.
Маъноси: ''Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик бер ва дўзах азобидан асра!''

''Роббана, тақоббал миннаа иннака антас-самиъул ъалим, ватуб ъалайна иннака антат-таввабур-роҳийм''.
Маъноси: Роббимиз! Биздан қабул эт, албатта Сен эшитувчи ва билгувчисан! Ва тавбаларимизни қабул эт, албатта Сен тавбаларни кўплаб қабул этувчи раҳмли Зотсан!

''Аллоҳумма, аъинна ъалаа зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатик''.
Маъноси: Аллоҳим! Сени зикр этиш, Сенга шукр айтиш ва Сенга гўзал ибодат қилишда менга ёрдам айла!

Намоз ўқиб бўлинганидан сўнг Аллоҳдан ибодатларингизни саҳву-хатоларини кечириб қабул айлашини, гуноҳларингизни мағфират этишини, яна бошқа ухровий-дунёвий ниятларингизни сўраб, дуолар қиласиз.

''Мўминнинг меърожи'' китобидан.

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉
https://t.me/shukrona_fayzobod


📖 "КУРЪОНдан бир харф ўқиса унга бир ҳасанот ёзилади, ҳасанот, ўн баробаричадир.

☝️Ким бир етимни ўз қармоғига олса ЖАННАТДА "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга" ҳамроҳ бўлади.

☝️Ким 100 марта "субҳаналлоҳ" деса унга 1000 ҳасанот ёзилади, ёки 1000 ёмонлик ўчирилади.

☝️Ким "КАХФ" сурасининг аввалидан ўн оят ёдласа дажжол фитнасидан омонда бўлади.

☝️Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир саловот айтса Аллоҳ унга ўн саловот айтади.

☝️Ким фарз НАМОЗидан сўнг "оятал-курси"ни ўқиса уни жаннатга киришидан фақатгина ўлим тўсиб туради.

☝️Ким қариндош-уруғликни боғласа унинг умри ва ризқида кенгчилик берилади.

☝️Ким биродарига ғайбан дуо қилса бир Фаришта омин, сенга ҳам ўша мислича бўлсин деб қайтаради.
🌹Аллоҳ рози бўлсин Амийн🤲🤲

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉
https://t.me/shukrona_fayzobod


«Сизларни имтиҳон учун ёмонлик ва яхшилик ила синаймиз, сўнг Бизгагина қайтарилурсиз»
(Анбиё сураси, 35 оят).

Аксар одамлар бойликни Аллоҳнинг розилиги белгиси деб ҳисоблашади. Кимнингдир мол дунёси кам бўлса, ўзини бунга лойиқ кўрилмаган деб тушунади. Ваҳоланки улар Аллоҳ бериб имтиҳон қилгани каби, олиб ҳам имтиҳон қилишини унутиб қўйишади.

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉
https://t.me/shukrona_fayzobod


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўққиз нарсани васият қилдилар:

Абу Дардо розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
🔸 Аллоҳга ширк келтирма, агар қийма-қийма қилиб ташлансанг ҳам, ўтга солиб ёқилсанг ҳам.
🔸 Фарз намозни қасддан тарк қилма. Ким фарз намозни қасддан тарк қилса, унда Аллоҳнинг зиммаси қолмайди.
🔸 Хамр (ароқ) ичма, чунки хамр барча ёмонликларнинг калитидир.
🔸 Ота-онангга итоат қил. Агар улар сенинг бу дунёдан чиқиб кетишини буюрса ҳам улар учун чиқ. (Яъни мол-дунёларингни сарфла деса сарфлагин)
🔸 Ишбошилар билан мансаб талашма, гарчи
ўша мансабга ўзингни лойиқ деб билсанг ҳам.
🔸 Жанг пайтида душмандан қочма, гарчи ҳалок бўлсанг ҳам, шерикларинг қочиб кетса ҳам.
🔸 Топганингдан аҳлингга инфоқ қил.
🔸 Аҳлинг бошига асоингни кўтарма.
🔸 Ва уларни Аллоҳ азза ва жалладан қўрқит.


Одоблар хазинаси китобидан.

▫️Суннатга амал қилиб яшашда Аллоҳ иймонимизни мустаҳкам қилсин!

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉
https://t.me/shukrona_fayzobod


Ҳурмат қилиш тарбиядир, зорлик эмас,
Узр сўраш ахлоқ эрур, хорлик эмас.
#kochirilgan

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉
https://t.me/shukrona_fayzobod


Тўрт раббоний ваъда

1. «Менга дуо қилингиз, Мен сизлар учун (дуоларингизни) ижобат қилай!» (Ғофир сураси, 60-оят).
2. «Бас, Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман» (Бақара сураси, 152-оят).
3. «Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман» (Иброҳим сураси, 7-оят).
4. «Улар истиғфор айтиб (кечирим сўраб) турган ҳолларида ҳам Аллоҳ уларни азобловчи эмас» (Анфол сураси, 33-оят).

Аллоҳ билан бирга бўлинг, У Зот ҳам сиз билан бирга бўлади!

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉
https://t.me/shukrona_fayzobod


#Ҳадис

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Амаллар фақат ниятларга кўрадир. Ҳар кимга ният қилганигина бўлади", - дедилар".
Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.


Шарҳ: Яъни ҳар бир амал ниятга қараб баҳоланади. У тил билан бажариладиган амалми, бадан билан адо этиладиганми, фарзми, вожибми, суннатми, нафлми, ишқилиб, ҳаммасининг тўғри бўлиши ниятга боғлиқ. Ислом шариати наздида "динимиз менга аҳли-аёлимнинг нафақасини вожиб қилган, ҳалол йўл билан, ҳалол луқма топиб, аҳли аёлимга тутай" деган ният билан далада ишлаётган деҳқон, дастгоҳ олдида турган ишчи, ўз касбидан қолмаётган хунарманд, ўз вазифасини адо этаётган идора ходими, ёки зиёли, ибодат қилаётган бўлади. Бундан бошқа ниятни қилган одам эса мўлжалидаги нарсасига эришиши мумкин, аммо ажру савобга етиша олмайди.

"Ижтимоий одоблар" китобидан.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉
https://t.me/shukrona_fayzobod


#hikmat_nukta_erkak

ҚИЗЛАРИНГИЗГА ЭЪТИБОРЛИ БЎЛИНГ!

Аҳмад Шуқайрий айтади:

"Қизларингизни назорат қилинг! Зеро шерлар қўриқлаган дарахтга маймунлар осила кўрмайди.
Эркакларнинг уйида иш шундай бўлади".

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉
https://t.me/shukrona_fayzobod


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ТАЪЛИМ-ТАРБИЯЛИ ЁШЛАР ЖАМИЯТ ТАЯНЧИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


Қуръони Каримда 114 та сура бор. Улар 2 га болинади яни Маккада ва Мадинада нозил болган болиб.📖

1Фотиҳа сураси 7 оят  Маккада
2 Бақара сураси 286 оят Мадинада
3 Оли имрон сураси 200 оят Мадинада
4 Нисо сураси 176 оят Мадинада
5 Моида сураси  120 оят Мадинада
6 Аном сураси 165 оят Маккада
7 Ароф сураси  206 оят Маккада
8 Анфол сураси 75 оят Мадинада
9 Тавба сураси 129 оят Мадинада
10 Юнус сураси  109 оят Маккада
11 Ҳуд  сураси 123 оят Маккада
12 Юсуф сураси  111 оят Маккада
13 Рад сураси  43 оят Маккада
14 Иброҳим сураси 52 оят Маккада 
15 Ҳижр сураси 99 оят Маккада
16 Наҳл сураси 128 оят Маккада
17 Исро сураси 111 оят Маккада
18 Каҳф сураси 110 оят Маккада
19 Марям сураси 98 оят Маккада
20 Тоҳо  сураси 135 оят Маккада
21 Анбиё  сураси 112 оят Маккада
22 Ҳаж сураси 78 оят Мадинада
23 Муминун  сураси 118 оят Маккада
24 Нур сураси 64 оят Мадинада
25 Фурқон сураси 77 оят Маккада
26 Wуаро сураси 227 оят Маккада
27 Намл сураси 93 оят Маккада
28 Қасос сураси 88 оят Маккада
29 Анкабут сураси 69 оят Маккада
30 Рум сураси 60 оят Маккада
31 Луқмон сураси 34 оят Маккада
32 Сажда сураси 30 оят Маккада
33 Аҳзоб сураси 73 оят Мадинада
34 Саба сураси 54 оят Маккада
35 Фотир сураси 45 оят Маккада
36 Ёсин сураси 83 оят Маккада
37 Ас- Соффат  сураси 182 оят Маккада 
38 Сод сураси 88 оят Маккада
39  Зумар сураси 75 оят Маккада
40 Гофир сураси 85 оят Маккада
41 Фуссилат сураси 54 оят Маккадқ
42 Wоро сураси 53 оят Маккада
43 Зуҳруф сураси 89 оят Маккада
44 Дуҳон сураси 59 оят Маккада
45 Жосия сураси 37 оят Маккада
46 Аҳқоф сураси 35 оят Маккада
47 Муҳаммад сураси 38 оят Мадинада
48 Фатҳ сураси 29 оят Мадинада
49 Ҳужурот сураси 18 оят Мадинада
50 Қоф сураси 45 оят Маккада
51 Зарият сураси 60 оят Маккада
52 Тур сураси 49 оят Маккада
53 Нажм сураси 62 оят Маккада
54 Қамар сураси 55 оят Маккада
55 Раҳмон сураси 78 оят Маккада
56 Воқеа сураси 96 оят Маккада
57 Ҳадуд сураси 29 оят Мадинада
58 Мужодала сураси 22 оят Мадинада
59 Ҳаwр сураси 24 оят Мадинада
60 Мумтаҳина сураси 13 оят Мадинада
61 Саф сураси 14 оят Мадинада
62 Жума сураси 11 оят Мадинада
63 Мунофиқун сураси 11 оят Мадинада
64 Тагобун сураси 18 оят Мадинада
65 Талоқ сураси 12 оят Мадинада
66 Таҳрим сураси 12 оят Мадинада
67  Мулк сураси 30 оят Маккада
68 Қалам сураси 52 оят Маккада
69 Ҳааққаҳ сураси 52 оят Маккада
70 Маориж сураси 44 оят Маккада
71 Нуҳ сураси 28 оят Маккада
72 Жин сураси 28 оят Маккада
73 Музаммил сураси 20 оят Маккада
74 Муддасир сураси 56 оят Маккада
75 Қиёмат сураси 40 оят Маккада
76 Инсон сураси 31 оят Маккада
77 Мурсалат сураси 50 оят Маккада
78 Наба сураси 40 оят Маккадқ
79 Назиат  сураси 46 оят Маккада
80 Абаса сураси 42 оят Маккада
81 Таквир сураси 29 оят Маккада
82 Инфитар сураси 19 оят Маккада
83 Мутаффифун сураси 36 оят Маккада
84  Инwиқоқ сураси 25 оят Маккада
85  Буруж сураси 22 оят Маккада
86 Ториқ сураси 17 оят Маккада
87 Алаа сураси 19 оят Маккада
88 Гоwия сураси 26 оят Маккада
89 Фажр сураси 30 оят Маккада
90 Балад сураси 20 оят Маккада
91 Wамс сураси 15 оят Маккада
92 Лайл сураси 21 оят Маккада
93  Зуҳо сураси 11 оят Маккада
94 Wарҳ сураси 8 оят Маккада
95 Тийн сураси 8 оят  Маккада
96 Алақ сураси 19 оят Маккада
97 Қадр сураси 5 оят Мадинада
98 Баййина сураси 8 оят Маккада
99 Залзала сураси 8 оят Маккада
100 Адият сураси 11 оят Маккада
101 Қориа сураси 11 оят Маккада
102 Такассур сураси 8 оят Маккада
103 Аср сураси 3 оят Маккада
104 Ҳумаза сураси 9 оят Маккада
105 Фил сураси 5 оят Маккада
106 Қурайw сураси 4 оят Маккада
107 Моуун сураси 7 оят Маккада
108 Кавсар сураси 3 оят Маккада
119 Кофирун сураси 6 оят  Маккада
110 Наср сураси 3 оят Маккада
111 Масад сураси 5 оят Маккада
112 Иҳлос сураси 4 оят Маккада
113 Фалақ сураси 5 оят Маккада
114 Нас сураси 6 оят Маккада.

Аллоҳим барчаларимизни Ўзи рози бўладиган  қори ва қориялардан қилсин. Амийн.

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉
https://t.me/shukrona_fayzobod


#Ҳадис

ИСМИ УЛУҒ ВА ШОНИ ЮКСАК АЛЛОҲНИНГ ҲАР КЕЧА ДУНЁ ОСМОНИГА «ТУШМОҒИ»

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таборак ва таъало ҳар кеча - туннинг илк учдан бир қисми келганида дунё осмонига тушади ва бундай дейди: «Мен Маликдурман (мулк соҳибидурман)! Кимки Менга дуо қилса, уни ижобат этгайдурман; кимки Мендан сўраса, унга ато этгайдурман; кимки Менга истиғфор айтса, уни мағфират қилгайдурман!» Ва токи тонг отгунича шундоқ давом этар».
“Сунани Термизий”дан.

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉
https://t.me/shukrona_fayzobod


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ла Илаҳа Иллалохул  Маликул  Хаққул  Мубин  Бомдод Намозидан  кейин 100 марта ўқинг...

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉
https://t.me/shukrona_fayzobod


🔴#Намозвақтлар
БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

   24–  30Январь

БОМДОД:              07:00
ПЕШИН:                 13:10
АСР:                        16:20
ШО
М:                      18:05
ХУФТОН:                19:35

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят).

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉
https://t.me/shukrona_fayzobod


🤲 ТОНГДА УШБУ 7 ДУОНИ ЎҚИШНИ УНУТМАНГ ‼️

1⃣.
الحَمْدُ لِلَّهِ الَّذي أحيانا بعد ما أماتَنا وإلَيْهِ النشُور
Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур

Бизни вафот эттиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир.

2⃣.
الحمدُ لِلَّهِ الَّذي رَدَّ عَلَيّ رُوحِي، وَعافانِي في جَسَدِي، وأذِن لي بذِكْرِهِ
Алҳамду лиллаҳиллазий родда ъалаййа руҳий ва ъафаний фий жасадий ва азина лий бизикриҳи

Менга руҳимни қайтарган, жисмимга офият берган ва зикрини қилишимга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин.

3⃣.
لا إِلهَ إلا الله، وحده لا شَريكَ لَهُ، لَهُ المُلْكُ، وَلَهُ الحَمْدُ، وَهُوَ على كُلّ شيء قدير
Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр

Яккаю ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк Уникидир. Унга ҳамд бўлсин. У ҳар бир нарсага Қодир.

4⃣.
سُبْحانَ الله وبحمده
Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи

Аллоҳни поклаб ёд этаман ва У Зотга ҳамд айтаман.

5⃣.
اللَّهُمَّ بِكَ أصْبَحْنا، وَبِكَ أمْسَيْنا، وَبِكَ نَحْيا وَبِكَ نَمُوتُ، وَإِلَيْكَ النُّشُورُ
Аллоҳумма бика асбаҳна ва бика амсайна ва бика наҳйа ва бика намуту ва илайкан нушур

Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз ва Сенга қайтажакмиз.

6⃣.
باسْمِ اللَّهِ الَّذي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأرْضِ وَلا في السَّماءِ، وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيم
Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъ исмиҳи шайун фил арзи ва лаа фис самааи ва ҳувас самъиул аълийм

Ер-у осмонда Унинг исми билан бўлганда бирор нарса зиён қила олмайдиган Зот Аллоҳнинг номи ила. У ўта эшитувчи ва ўта билувчидир.

Кимки ушбу зикрни эрталаб ва кечки пайт уч мартадан ўқиса, унга ҳеч бир нарса зиён келтирмас.

7⃣.
حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ
Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉
https://t.me/shukrona_fayzobod


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун душанба
—27 январь 2025
—27 ражаб 1446.

🤲 Аллоҳим, барча гуноҳларимизни авф эт. Бизни гўзал амалларга ва гўзал ахлоққа ҳидоят қил. Уларнинг яхшиларига Сендан ўзга йўлловчи йўқ!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.