Мактаб битирувчиларимиз ўзбек тилини билиши билан бирга рус, инглиз ва бошқа хорижий тилларини билиши уларни келажакда муваффақиятга эришишига ёрдам беради!
10 мингга яқин мактабларимизда минглаб рус ва инглиз тили ўқитувчилари фаолият олиб боришади, лекин жойларда улар билан суҳбатлар давомида уларнинг тилни билиш бўйича малакасини ошириш муҳимлигига кўп маротаба амин бўлганман. Суҳбатлар давомида машҳур кинофильмдаги “шестница деса ҳам бўлади, суббота деса ҳам бўлади” деган эпизод афсуски кўп маротаба эсимга тушган. Қандай қилиб ўзи чет тилини билмаган ўқитувчи ўқувчига ушбу тилни сифатли ўргатиши мумкин!
Хабарингиз бор, инглиз тилини ўргатишни яхшилаш мақсадида English Speaking Nation деб номланган лойиҳамиз орқали инглиз тили ўқитувчиларини малакаларини ошириш учун АҚШ, Буюк Британия давлатлари томонидан 50 млн доллардан ортиқ грант маблағларини жалб қилишга келишганмиз ва бу борада ишлар бошланган.
Худди шундай, энди ўзбек тилида дарс ўтиладиган мактабларда рус тилини ўқитишни яхшилаш мақсадида Россия Федерациясининг Маориф вазирлиги билан ҳамкорликни йўлга қўйдик. Унга кўра Россиялик педагоглар Ўзбекистонга келиб ҳудудий малака ошириш марказларида рус тили ўқитувчиларимизнинг малака оширишларига ҳамда ўзбек тилида дарс ўтилаётган мактабларда рус тилини ўргатишни яхшилашга ёрдам берадилар. Бу эса ушбу мактаблардаги рус тили ўқитувчиларимиз учун ҳам жуда катта фойда бўлади.
Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида рус тилида дарс ўтиладиган мактабларга ота-оналар томонидан талаб жуда юқори. Кўпчилик ота-оналар уйда рус тилида сўзлашмасликлари сабабли болалари ўқишда қийналса ҳам рус тилидаги мактабга беришга ҳаракат қиладилар. Бунга асосий сабаблардан бири, мен билмасам ҳам болам жуда бўлмаса рус тилини ўрганиб чиқсин дейди. Аслида эса бундай ўқувчилар мактабда бошқа фанларни ўзи билмайдиган тилда ўзлаштиришга қийналадилар.
Ушбу лойиҳадан мақсад, ўзбек тилидаги мактаб битирувчиси фанларни ўз она тилида яхшироқ ўргана олиши билан бирга рус тилини ҳам биладиган бўлиб битириб чиқсин.
Мактаб ўқувчилари келажаги учун муҳим бўлган ушбу лойиҳани ижтимоий тармоқларда баъзи “ақлли”лар дарров сиёсийлаштиришга ҳаракат қилишаётганини кўриб, аниқ айтиб қўймоқчиман: ушбу лойиҳани орқасида бирон бир сиёсий мақсад йўқ. Асосий мақсадимиз битирувчиларимиз дунё бозорида рақобатбардош бўлишига эришиш. Бунинг учун эса, албатта, жаҳонда кенг фойдаланиладиган, жумладан қўшни давлатлар билан муомала учун керак бўлган чет тилларини сифатли ўргатиш зарур.
Ушбу икки лойиҳа, яъни инглиз тили ва рус тилини ўргатиш учун давлат бюджети маблағларини тежаш мақсадида тегишли давлатлардан грант олишга ҳаракат қилдик. Бу тилларни ўргатишга мактабларда соатлар кўпайтирилмайди. Мавжуд соатлар доирасида ўтилаётган дарслар сифати оширилади.
Биринчи гуруҳ педагоглар бугун Ўзбекистонга етиб келишди ва Авлоний номидаги малака ошириш институти томонидан уларни ҳудудларга тақсимлаш бўйича ташкилий масалалар ҳал этилмоқда.