Спектакль композицияси шундай қурилганки, воқеалар тадрижий тарзда, изчиллик билан ривожланиб боради. Момоларнинг вазифаси кўпаяди, энди улар тупроққа буғдой сепиб, ҳосил олишади, эгизакларнинг ризқу-насибаси учун ҳаракат қилишади. Қизларнинг ҳам бўйи етади, аммо дафъатан бўрону шамол қутуради, бу недир фалокат, қора кунлардан нишона эди. Баногоҳ эгизак қизлардан бири хасталикка чалиниб, ёруғ оламни тарк этади. Шўрлик она оҳу фарёд чекади, бироқ не қилсин тақдир шу. Чидамоққа, кўнмоққа мажбур. Катта қизи Фотима улғаяди, уни суйганига турмушга берадилар. Вақти-соати келиб, она ҳам бу дунёни тарк этади.
Спектаклда халқ оғзаки ижоди намуналари – ўлан, лапар, алла, ёр-ёр ва бошқалардан унумли фойдаланилади, фольклор асарлари асарнинг умумий композицияси, мазмун-мундарижасига маҳорат билан сингдириб юборилади. Спектаклдаги асосий қаҳрамонларни Маҳфуза Боботиллаева, Хосият Ҳусанова, Нодира Маҳмудова, Шодия Тўхтаева, Гавҳар Шарипова, куёв образини яратган Шуҳрат Нуриллаев, Алишер Узоқовларнинг маҳоратини алоҳида қайд этиш лозим.
“Аёлғу” спектакли Валижон Умаровнинг энг яхши спектаклларидан бирига айланди ва кўплаб халқаро фестивалларда совринларни ўринларни қўлга киритди.
👉@shohruxabdurasulov