ШИРМОНБУЛОК ЖОМЕЪ МАСЖИДИ КАНАЛИ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din



Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


"ГУЛИСТОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ dan repost
Адолат нима, эҳсон-чи?

Ислом дини инсонларни инсоф, адолат ва инсонпарварлик тартиб-қоидаларига, тамойилларига қатъий риоя қилишга чақиради.
Аллоҳ таоло бандаларини ҳар қандай вазиятда ҳам адолат билан иш тутишга буюрган: «Албатта, Аллоҳ адолатга, эҳсонга, қариндошларга яхшилик қилишга амр этади ва фаҳшу мункар ҳамда зулмкорликдан қайтаради. У сизларга ваъз қилади, шояд, эсласангиз» (Наҳл сураси, 90-оят), деб марҳамат қилади.
Ҳар бир ишда адолатли бўлиш вожибдир. Аммо эҳсон эса, чин кўнгилдан яхшилик қилиш, садақа беришдир. Инсон адолатга буюрилгани каби эҳсон қилишга ҳам буюрилган. Жуда кўп муаммолар борки, улар адолат билан ҳал бўлмаслиги мумкин, лекин эҳсон билан ўз ечимини топади.
Адолат бу – ўз ҳаққингизни олишингиз, эҳсон эса беришингиздир. Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу: “Адолат йўқ жойда ҳамма айбдордир”, деб бежиз айтмаган.

Шайх Муҳаммад Ротиб НОБУЛСИЙ
https://t.me/guliston_jome_masjid


"ГУЛИСТОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ dan repost
«ИХЛОСНИ САРТАРОШДАН ЎРГАНДИМ...»

Жунайд Бағдодий раҳимаҳуллоҳдан:
– Ихлосни кимдан ўргандингиз? – деб сўрашди. У зот:
– Мен Маккада анча вақт қолиб кетдим. Пулим тугади. Басрадан пул кутаётган эдим. Лекин келиши жуда чўзилиб кетди. Соч-соқолларим ўсиб кетганди. Бир сартарошнинг олдига бордим. У бой бир одамнинг сочларини олаётган экан. Мен унга:
– Аллоҳ розилиги учун соч-соқолимни олиб қўй. Пулим йўқ, – дедим. Сартарош бой одамни қўйиб, менинг сочимни ола бошлади. Ҳалиги киши унга эътироз билдирди. Шунда у:
– Жаноб, маъзур тутасиз, сизнинг сочингизни пул эвазига олаяпман. Бу киши Аллоҳ розилиги учун деди,.. – деди ва менга пул ҳам берди.
Бир неча кундан кейин Басрадан мен кутган маблағ келди. Сартарошга бир идишда олтин олиб бордим. У олтинларга қия ҳам боқмади ва:
– Аллоҳнинг розилиги мен учун ҳамма нарсадан устундир, – деди.
Мен қаноатни шу сартарошдан ўргандим.

https://t.me/guliston_jome_masjid


FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
​​ЗАКОТДА ҚЎЙ ЎРНИГА ҚИЙМАТИНИ БЕРИШ
#закот

❓1603-САВОЛ: Мен тоғдаги яйловда қўй боқаман. Юзга яқин қўйларим бор. Ҳар йили закот учун қўй берардим. Қўй ўрнига унинг нархини чиқариб, пул берсам, закотдан ўтадими? Ёки айнан қўй беришим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мазҳабимизга кўра ушр, закот каби молиявий ибодатларда молнинг қийматини бериш ҳам мумкин. Айнан ўзидан берсин деган талаб йўқ. Чунки бизда асосан “Фақирларга манфаатли” томони эътиборга олинади. Шунинг учун агар фақир, муҳтож инсонга маҳсулотнинг ўзи манфаатли бўлса, ўзини, пули манфаатли бўлса, пулини бериш афзал бўлади. Сиз ҳам қўй ўрнига унинг қийматини берсангиз бўлади. Қийматини ҳисоблашда закот учун берадиган кунда қўйнинг нархи шаҳрингиз бозорида неча пул бўлса, ана шуни берасиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Ubaydulloh Qori dan repost
​ҚУРЪОНИ КАРИМ ҲАҚИДА САВОЛ-ЖАВОБЛАР

Савол: Қуръони карим қандай Китоб?
Жавоб: Қуръон Аллоҳнинг Каломидир. Бу Китоб бандаларни энг тўғри йўлга бошлайди, нима ҳақ, нима ноҳақ, нима ҳалол, нима ҳаромлигини баён этади. Қуръон ҳукмлари ҳеч қачон эскирмайди, ўзгармайди, қиёматгача амалда бўлади. Қуръон ҳам қалбимиз, ҳам танамиз учун шифодир. Қуръон қалбни ислоҳ қилади. Каломуллоҳ фақат айрим маросимларда, йиғинларда ўқиш ёки дам солиш учун эмас, инсонларни огоҳлантириш учун туширилган. Қуръон билан ҳамнафас инсон икки дунё саодатига эришади.

Савол: “Қуръон” сўзининг маъноси нима?
Жавоб: Қироат қилиш, ўқиш.

Савол: Қуръоннинг яна қандай номлари бор?
Жавоб: Мусҳаф, Фурқон, Каломуллоҳ, Бурҳон, Зикр, Китоб, Ҳақ, Нур, Танзил ва ҳоказо.

Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръонни қайси фаришта орқали қабул қилиб олганлар?
Жавоб: Жаброил алайҳиссалом.

Савол: Қуръондан илк бор нозил қилинган оятлар қайси?
Жавоб: “Алақ” сурасининг аввалги 5 ояти.

Савол: Қуръони карим неча йил давомида нозил қилинган?
Жавоб: Йигирма уч йил давомида оятма-оят, бўлиб-бўлиб туширилган.

Савол: Қуръон қайси тилда нозил қилинган?
Жавоб: Араб тилида.

Савол: Қуръон неча порадан иборат?
Жавоб: 30 порадан.

Савол: Бир пора неча бет?
Жавоб: Бир пора 10 варақ – 20 бетдан иборат.

Савол: Қуръони каримда нечта сура бор?
Жавоб: 114 та.

Савол: Энг узун сура қайси?
Жавоб: “Бақара”.

Савол: “Бақара” нечта оятдан иборат?
Жавоб: 286 оятдан.

Савол: Энг қисқа сура қайси?
Жавоб: “Кавсар”.

Савол: “Кавсар” сураси нечта оятдан иборат?
Жавоб: 3 оятдан.

Савол: Қуръондаги энг фазилатли сура қайси?
Жавоб: “Фотиҳа”.

Савол: Нима учун “Фотиҳа” дейилади?
Жавоб: Чунки у Қуръони каримнинг биринчи сураси, Қуръонни очувчи сурадир.

Савол: “Фотиҳа” сурасининг яна қандай номлари бор?
Жавоб: Уммул Қуръон, Асос, Сабъул масоний, Суратул ҳамд, Шифо, Руқя, Канз ва ҳоказо.

Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Икки ёритувчи нур”, деганда қайси сураларни назарда тутганлар?
Жавоб: “Бақара” билан “Оли Имрон” сурасини.

Савол: Қайси сура ўқилган уйдан шайтон чиқиб кетади?
Жавоб: “Бақара” сураси.

Савол: Одатда, жума куни қайси сура тиловат қилинади?
Жавоб: “Каҳф” сураси.

Савол: Қайси сура Қуръоннинг учдан бирига тенг?
Жавоб: “Ихлос” сураси.

Савол: Қуръони каримда нечта оят бор?
Жавоб: 6236 та.

Савол: Қуръони каримда нечта сўз, нечта ҳарф бор?
Жавоб: 77.437 та сўз, 323.671 та ҳарф.

Савол: Энг узун оят қайси?
Жавоб: “Бақара” сурасининг 282-ояти. Бу оят қарз олди-бердиси ҳақида бўлиб, тўлиқ бир бетдан иборат.

Савол: Энг қисқа оят қайси?
Жавоб: “Ёсин” сураси ва “Ҳаа мим” билан бошланувчи сураларнинг биринчи ояти. Улар икки ҳарфдан иборат.

Савол: Қуръондаги энг фазилатли оят қайси?
Жавоб: “Оятул курсий”.

Савол: “Оятул курсий” қайси сурада келган?
Жавоб: “Бақара” сурасининг 255-оятида.

Савол: Нима учун “Оятул курсий” дейилади?
Жавоб: Чунки бу оятда “курсий” сўзи бор.

Савол: Қуръон ўқиган одам қанча савоб олади?
Жавоб: Ҳар бир ҳарф учун 10 та савоб берилади.

Савол: Қуръонни бир марта тўлиқ ўқиб чиққан одам қанча савоб олади?
Жавоб: Уч миллиондан ортиқ. Банда ихлосига қараб савоб миқдори яна кўпайиши мумкин.

Савол: Қуръонни неча кунда хатм қилган маъқул?
Жавоб: Қуръонни хатм қилишнинг ўртача муддати 40, 30 ёки 20 кун. Энг оз муддати 7, 5 ёки 3 кун.

Савол: Қуръонни бир-икки кунда хатм қилса ҳам бўладими?
Жавоб: Уч кундан кам муддатда хатм қилишга рухсат берилади, аммо тавсия этилмайди.

Савол: Қуръон жумлаларига ўхшаш жумлани одамзот туза оладими?
Жавоб: Йўқ. Бутун дунёдаги одамлар, жинлар бир ерга тўпланиб, минг уринишса-да, Қуръонга ўхшаш мўъжизавий китобни келтира олишмайди. Қуръон жумласига ўхшаш жумла тузиш бандалар қўлидан келмайди.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Кўнгил яқинларингиз билан баҳам кўринг. Саҳифамизга дўстларингизни ҳам таклиф қилинг.

Канал манзили👇
☞ 
@Ubaydulloh_uz
📲
https://t.me/+VkHXQTQRam40Yzgy
➖➖➖➖➖➖➖➖➖


Ubaydulloh Qori dan repost
Афв ва мағфират кечаси
#ramazon

📜Лайлатулқадр муножоти

اللهم إني أعلم أني أعصيك ،ولكني أُحِبُ من يُطِيعُك؛ فاجعل اللهم حُبي لمن أطاعك شفاعةً تُقبَلُ لمن عَصاك.
اللهم إنَّا في سَتركَ لِعُيوبنا وفي أمر عبادك بالستر علينا بِشارةً بالمغفرة فما كنت لتستر في دار الفناء لتفضح في دار البقاء.
اللهم إني أسألك أن تبسط لساني بشكر النعمة منك وأسألك أن تقبض عن نفسي تلصص الغفلة عنك.
اللهم لا تجعل أُنسنا إلا بِك، ولا حاجتنا إلا إليك، ولا رغبتنا إلا في ثوابك والجنة.
اللهم إني أسألك أن تجعل ما وهبتنا مما نحب معونة لنا على ما تحب، وما زويت عنا مما نحب فاجعله فراغاً لنا فيما تحب.
اللهم إني أحمدك على كل قضاءك وجميع قدرك حمد الرضا بحُكْمِك لليقين بحكمتك.
اللهم إن بعض خلقك قد غرَّهُمْ حِلمُك، واستَّبْطَئوا آخِرَتك؛ فلم يتَّبِعُوا القرآن وسَخِرُوا مِن أهل الإيمان؛ فأسألك ألا تُمْهِلَهُم حتى لا يكونوا أسوةً لكُفر غيرِهم

🤲 Аллоҳим, мен Сенга осийлик қилдим, биламан. Лекин Сенга итоат қилувчи бандаларингни яхши кўраман.
Аллоҳим, Сенга итоат қилувчиларга бўлган менинг муҳаббатимни Сенга осийлик қилганлардан қабул бўлувчи шафоатчи қилгин!

🤲 Аллоҳим, албатта биз айбларимизни беркитган сатринг ичрамиз. Сенинг бандаларингга айбларимизни беркитишга амр қилишинг мағфиратингга бир ишорадир. Агар ундай бўлмаса, дорулбақода (охиратда) ошкор этиб шарманда қилиш учун уларни дорулфанода (дунёда) яширмаган бўлардинг-ку!

🤲 Аллоҳим, мен Сендан тилимни неъматларингга шукр қилишим учун кенг қилишингни, ҳамда кўнглимдан Сенга эътиборни ўғирловчи ғафлатни суғуришингни сўрайман.

🤲 Аллоҳим, Ўзингдан ўзгани бизга унс-улфат қилма, эҳтиёж, сўровимизни фақат Ўзингдан сўрайдиган қил ва рағбат, интилишларимизни фақат савобинг ва жаннатингга эришиш томон йўллаб қўй!

🤲 Аллоҳим, биз Сендан бизга ато этганинг суйган нарсаларимизни Сен яхши кўрган нарсаларга етишиш учун ёрдамчи қилгин! Яна биздан олиб қўйганинг суйган нарсаларимизни Сен яхши кўрган нарсалар учун фароғ, бўш вақт қилиб бергин!

🤲 Аллоҳим, барча қазоинг ва жамики тақдирингга Сенинг гўзал ҳикматингга ишонган ҳолда, ҳукмингга рози ҳолимда ҳамд айтаман!

🤲 Аллоҳим, халқларингдан баъзиларини Сенинг ҳилминг, кечиктиришинг ғурурга элтиб, алдаб қўйди ва охиратингни ҳали бери келмайди ёки кеч келади дея ўйладилар ҳамда Қуръонингга эргашмадилар, иймон аҳлингни масхара қилдилар!

🤲 Аллоҳим, мен Сендан токи уларнинг куфри, нонкўрлиги бошқаларга ўрнак, намуна бўлиб қолмаслиги учун ҳам уларга (ҳисобингни кечиктириш билан) муҳлат бермаслигингни сўрайман!

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Ubaydulloh Qori dan repost
#ТАРҚАТИНГ!!!

🌙ҚАДР КЕЧАСИНИНГ ТАРТИБ ЖАДВАЛИ:

⏰Соат 21:30 дан соат 23:30 гача хуфтон, таровеҳ намозлари ва илм мажлисларида бўлиш.

⏰Соат 23: 30 дан 24:00 гача зикр, дуо ва муножот.

⏰Соат 24:00 дан 24: 30 гача бироз дам олиш (ёки саҳарлик тановул қилиш).

⏰Соат 24:30 дан 01:15 гача таҳажжуд намозини ўқиш.

⏰Соат 01:15 дан 01:45 гача зикр ва тасбеҳ айтиш.

(📿Масалан: "Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи валаа илааҳаа иллаллоҳу валлоҳу акбар" 100 марта.

📿"Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳоналлоҳил ъазийм"ни 100 марта.

📿"Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку валаҳул ҳамду ваҳува ъала кулли шай`ин қодийр"ни 100 марта .

📿"Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ"ни 100 марта.

📿"Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад"ни ёки бошқа салавотни 100 марта айтиш).

⏰Соат 01:45 дан 02:15 гача яна зикр, дуо ва муножотга машғул бўлиш.

⏰Соат 02:15 дан 02:45 гача хатми Қуръон ва унинг дуоси билан машғул бўлиш.

⏰Соат 02:45 дан 03:00 гача агар масжидда витр ўқимаган бўлса, уни адо этиш.

☝️Бу айтганларимиз Қадр кечасида нимага машғул бўлайлик, деб сўраганлар учундир. Умуман олганда қадр кечасида зикр, ибодат, Қуръон тиловати, таҳажжуд ва дуога машғул бўлинади. У кечада Аллоҳдан гуноҳларини кечириб, афв қилишини сўраб, қалбининг тўридаги истакларини Аллоҳдан ихлос билан сўрашга машғул бўлинади. Ҳар орада “Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний”, деб айтиб турилади.

✍Маъноси: Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни севасан, мени афв қилиб кечиргин.
Бомдод намози вақти киргач масжидга бориб, бомдодни жамоат билан ўқийди. Қуёш чиққач дам олиши мумкин бўлади.

☝️Буни шундай ҳолича кўпроқ тарқатайлик, балки шу маълумотларни билмай қийналиб юрган мусулмонларга айнан сиз орқали етиб борар?!  Агар шундай бўлса бу савоб йиғиш учун зўр имконият! БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! АМИЙН!!! 🤲

♻️ Жаннатда кўришишни хохлаган яқинларингизга юборинг, эслатинг...!

‼️Бир чекада қолиб кетманг!
☝️Бошқа группаларга ҳам тарқатинг, савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

Канал манзили👇
☞ 
@Ubaydulloh_uz
📲
https://t.me/+VkHXQTQRam40Yzgy
➖➖➖➖➖➖➖➖➖


FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
⚡️РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)

❓Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши қандай йўл тутиши керак?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор киши сўлагини ютиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор кундузи ювиниши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Қандай амаллар рўзани бузади?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадорнинг милки қонаб, қон ичига кетса рўзаси бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рамазон рўзасини тутиб, фарз намозларини ўқимаса, динимизда бунга қандай қаралади?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рамазон рўзасини қасддан бузган киши қандай каффорат тўлайди?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рамазон ойи кечаларида эр-хотинлик муносабатлари мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор уйқусида эҳтилом бўлса, рўзаси очиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Ҳомиладор ёки эмизикли аёллар рўза тутиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рамазон ойида ҳайз кўрган аёллар қандай йўл тутади?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзанинг фидясини кимлар беради?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадорнинг қайт қилиши рўзани бузадими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор зонт ютса, рўзаси очиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадорнинг оғзига ёмғир ёки қор парчаси кирса, рўза бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рамазон рўзасини тутмасам ҳам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Қазоси бор киши нафл рўза тутиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Fatvo.uz GA OBUNA BO'LING

YouTube | Instagram | Facebook | Ummalife


FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
​​МУСЛИМА АЁЛНИНГ ҒАЙРИДИНГА ТУРМУШГА ЧИҚИШИ
#никоҳ #ҳалол_ҳаром

❓1602-САВОЛ: Охирги пайтларда муслима аёл-қизлар ғайридин эркакларга турмушга чиқиб кетаётганини тез-тез эшитиб қоляпмиз. Бу иш шариатимизда мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда муслима аёлнинг ғайридин эркакка турмушга чиқиши қатъий таъқиқланган. Чунки Қуръони карим, ҳадиси шариф ва уламолар фатволарида бундай никоҳдан қаттиқ қайтариб, бу турмушнинг ботил экани баён қилинган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
​​БОЙ ТОЛИБИ ИЛМГА ЗАКОТ БЕРИШ ҲУКМИ
#закот

❓1601-САВОЛ: Бир маърузада “Толиби илмнинг қалами ҳатто тиллодан бўлса ҳам закот олиши мумкин” деган гап эшитдим. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аслида, нисоб миқдорича маблағи бор киши ҳатто толиби илм бўлса ҳам закот олиши мумкин эмас. Тўғри, айрим китобларда саволда сўралган маънога яқин бўлган сўзлар келган. Лекин Ибн Обидин “Раддул муҳтор”да шундай дейдилар: “Тўғриси шуки, толиби илм фақир бўлсагина закот олиши жоиз. Илм талаби билан машғул эканлиги сабаб касб-корга қодир бўлса ҳам фақир бўлганлиги учун закот сўраши мумкин бўлаверади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Рамазон2025
#муфтий_минбари

🌙 ХОЛИС УЧ АМАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar


QUR'ON VA SUNNAT dan repost
Маъсиятлар сабаб етадиган уқубатлар

Аллоҳ таоло сени тавфиқдан маҳрум қилса, унинг кўринишлари қуйидагича бўлади:
1. Бефойда ишлар билан машғул ҳолда тунлари бедор бўласан.
2. Гуноҳ ишларни амалга оширган ҳолда уйқуга ётасан.
3. Бомдод намозини ўқимасдан ўтказиб юборасан.
4. Уйқудан кеч уйғонасан.

Сўнгра сени, тушкун ва муммоларга тўла кун қаршилайди. Гуноҳ-маъсиятлар буйиндаги кишанлар кабидир
.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️

https://t.me/+hH8wvHHEHaFjZGEy
https://t.me/+hH8wvHHEHaFjZGEy


Ubaydulloh Qori dan repost
#эслатма

❗️ҚАДР КЕЧАСИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

🔸Бугун 24 март душанба куни шом намозидан кейин Рамазон ойининг 25-кечаси бошланади.

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар" деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Ушбу муборак кечалар Лайлатул қадрни топиш учун қулай фурсатдир. Шундай экан, минг ойдан афзал ушбу кечани ғанимат билиб, уни тоат-ибодат билан ўтказишга ғайрат қилайлик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Қадр кечасининг қандай фазилатлари бор? Унда қандай амалларни бажариш керак?

Канал манзили👇
☞ 
@Ubaydulloh_uz
📲
https://t.me/+VkHXQTQRam40Yzgy
➖➖➖➖➖➖➖➖➖


Ubaydulloh Qori dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Долзарб
Ким фолбинга борса иймони кетади, кофир бўлади, 40 кунгача ўқиган намози қабул бўлмайди.

Канал манзили👇
☞ 
@Ubaydulloh_uz
📲
https://t.me/+VkHXQTQRam40Yzgy
➖➖➖➖➖➖➖➖➖


Дарднинг давоси!


“Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сабр” дедим.

“Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим.

“Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим.

“Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим.

“Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – иймон” дедим.

“Ҳунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – гўзал ахлоқ” дедим.

“Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – илм ўрганиш” дедим.

“Аҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим.

“Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим.

“Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – муҳаббат” дедим.

“Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – табассум” дедим.

“Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим.

“Нафснинг гуноҳ бўлган истакларининг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уни ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим.

“Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уйқу” дедим.

“Юқоридаги саволлардаги ҳолатларнинг умумий давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – “Эй Роббим!” деб дуога қўл очмоқдир” дедим.


НАҲОТКИ МЕН ҚАРОҚЧИМАН!

Суданлик дўстларимдан бири ажойиб бир мақола ёзди. Сарлавҳаси "Наҳотки мен қароқчиман". Мақолада у ўзи билан содир бўлган иккита воқеани келтиради.

Биринчиси:
Ирландияда тиббиётдан имтиҳонларим бор эди. Имтиҳоннинг тўлови 309 фунт эди. Менда майда пул йўқ эди. Шу сабаб 310 фунт бердим. Муҳими имтиҳонни топширдим. Имтиҳонлар тугагач Суданга қайтдим. Сал ўтиб Ирландиядан хат келди. Унда шундай ёзилган эди: "Сиз имтиҳон тўловини тўлашда хато қилибсиз. Тўлов 309 фунт эди. Сиз 310 фунт тўлабсиз. Сизга бир фунтлик чек юбордик. Биз ўз ҳақимиздан ортиғини олмаймиз". Қизиғи, мактуб билан марканинг нархи бир фунтдан қимматроқ эди.

Иккинчиси:
Мен факультетга қатнар эдим. Уйим билан факультет орасида бир аёл у-бу нарса сотар эди. Мен ундан 18 пенсга какао сотиб олар эдим. Бир куни у ердан ўтаётсам дўконнинг бошқа токчасида айнан ўшандай какаонинг нархи 20 пенс ёзилган ҳолда турибди. Мен таажжубланиб сўрадим:
— Нега биринчи токчада какаонинг нархи 18 пенс, иккинчи токчада эса 20 пенс?
— Яқинда бизга какаони экспорт қиладиган давлат Нигерияда мушкулотлар юзага келиб нархлар кўтарилибди. Бу токчадаги кейин келган юкдан. Шунинг учун қиммат. Мана буниси эса олдингидан. Шунинг учун у арзон.
— Ундай бўлса, кишилар олдин арзонини олишади. У тугаса кейин қимматини олишади. Токи арзони тугамас экан қимматни ҳеч ким олмайди-ку, — дедим.
— Ҳа, буни биламан.
— Шундай экан, уларни аралаштириб арзонларини ҳам 20 пенсдан сотсангиз бўлмайдими? Буни ҳеч ким билмайди-ку!
Шунда у қулоғимга:
— Сен қароқчимисан? — деди. Унинг гапи ҳалигача қулоғим остида жаранглайди. Бу қанақа ахлоқ?! Биз қачон бунақа даражага кўтариламиз?!


O'zbekiston 24 dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Хайрли_тонг

☀️Aссалому алайкум. Душанба тонги ва Рамазоннинг 24-куни муборак бўлсин!!

✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Рамазон ойининг сўнги хафтаси ҳам бошланди қадрдонлар... Кейинги Душанба Ҳайитга тўғри келмоқда..

Тутаётган Рўзаларингиз қабул бўлсин! Аллоҳ чиройли сабр-тоқат берсин!

Яқинларга улашинг.

⚡️ @Uzbekistan24 - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!


Ubaydulloh Qori dan repost
Маъсиятлар сабаб етадиган уқубатлар

Аллоҳ таоло сени тавфиқдан маҳрум қилса, унинг кўринишлари қуйидагича бўлади:
1. Бефойда ишлар билан машғул ҳолда тунлари бедор бўласан.
2. Гуноҳ ишларни амалга оширган ҳолда уйқуга ётасан.
3. Бомдод намозини ўқимасдан ўтказиб юборасан.
4. Уйқудан кеч уйғонасан.

Сўнгра сени, тушкун ва муммоларга тўла кун қаршилайди. Гуноҳ-маъсиятлар буйиндаги кишанлар кабидир.

Канал манзили👇
☞ 
@Ubaydulloh_uz
📲
https://t.me/+VkHXQTQRam40Yzgy
➖➖➖➖➖➖➖➖➖


QUR'ON VA SUNNAT dan repost
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:

"Жаннатнинг бир эшиги бор. У Райён деб аталади. Қиёмат куни ундан фақат рўзадорлар киради, бошқа ҳеч ким кирмайди. "Рўзадорлар қаерда?" дейилади. Рўзадорлар турадилар. У эшикдан улардан бошқа ҳеч ким кирмайди. Улар киргач эшик беркитилади, (сўнг у эшикдан) бошқа ҳеч ким кирмайди".

"Мўминнинг қалқони" китобидан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️

https://t.me/+hH8wvHHEHaFjZGEy
https://t.me/+hH8wvHHEHaFjZGEy


Олий Маъҳад | Расмий dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Жума

Рамазоннинг жумаси муборак!

Авс ибн Авс  Сақофий ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни ювиниб, ғусл қилса, сўнгра эрта чиқиб, (масжидга) барвақт борса, улов минмай, пиёда борса, имомга яқинроқ ўтириб, қулоқ солса ва лағв қилмаса, унинг ҳар бир қадамига бир йил рўза тутиб, тунлари қоим бўлганнинг ажри берилади", дедилар. Абу Довуд ва Ибн Можалар ривояти.

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🔎 Youtube 📌 Facebook ✔️ Instagram



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.