ShirinMeva


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


“Oʼzbekistonda meva-sabzavotchilik marketingi boʼyicha texnik koʼmak” loyihasi Yevropa Ittifoqi grant mablag’lari hisobidan Jahon Banki tоmonidan moliyalashtiriladi hamda ISCAD tomonidan amalga oshiriladi.
www.ShirinMeva.uz
info@shirinmeva.uz

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
▶️ЎЗБЕКИСТОНДА МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК II ФОРУМИДАН РЕПОРТАЖ




Бозорларда сабзавот нархлари қандай ўзгармоқда?

✅ 2023 йилнинг июль ойида ўтган ойга нисбатан:

⬇️ Помидор нархлари ўртача 45,4 % га арзонлашгани кузатилган.

⬇️ Бодринг - ўртача 8,1 % га ошган.

⬇️ Бақлажон - ўртача 37,7 % га арзонлашган.

⬆️ Сабзи - ўртача 5,9 % га ошган.

⬇️ Пиёз - ўртача 20,2 % га арзонлашган.

⬇️ Картошка - ўртача 14,5 % га арзонлашган.

Мана шундай маълумотлар Сизларга қизиқарли бўлса, унда мобил иловани юклаб олинг ва доимо янги таҳлилий маълумотлардан хабардор бўлиб борасиз!

ShirinMeva иловасини юклаб олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг:
▫️https://play.google.com/store/apps/details?id=org.uicgrop.shirin_meva
▫️https://apps.apple.com/uz/app/shirin-meva/id6446432525


2023 йилнинг январь-июнь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 154,5 трлн сўмни ташкил этган.

✅ Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,8 % га кўп.

🔰Жумладан деҳқончилик маҳсулотлари ҳажми:

🔹🌾 Донли экинлар – 5,4 млн тонна

🔹 🥕Сабзавотлар – 3,3 млн тонна

🔹🥔Картошка – 1,7 млн тонна

🔹 🍈Полиз экинлари – 243 минг тонна

🔹 🫐Мева ва резаворлар – 1 млн тонна

🔹 🍇Узум – 49,4 минг тонна


🌱Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани “Қурсой” ҚФЙ да жойлашган “Lavanda Rose” масъулияти чекланган жамиятининг лалми ерларида ҳали Ўзбекистонда кенг оммалашмаган ўсимлик – лаванда етиштирилмоқда.

“Lavanda Rose” МЧЖ 3 йилдан бери Туркия давлатидан олиб келинган лаванда кўчатларини Ўзбекистон тупроғига экиб, мослаштириб, бу йил гулларини ўриб олиш босқичини амалга оширмоқда.

▶️https://www.youtube.com/watch?v=2x4ZIeWgiU0


"ILYASOV» фермер хўжалиги ҳўл ва қуруқ мева-сабзавотлар экспорти билан шуғулланади. Компания савдо бўлими бошлиғи А.Нишонов таъкидлашича: Айни вақтгача йилига 5 минг тн маҳсулот экспорт қиламиз. Россия ва қўшни давлатларга экспорт қилинмоқда. Шунингдек Хитой ва Кореяга маҳсулот етказиб бериш билан бирга, айни кунларда Европа давлатлари билан ҳам келишувлар имзоланмоқда.
1 га.дан зиёд майдондаги иссиқхонада гидропоника усулида маҳсулот етиштириб экспорт қилаяпмиз. Жорий йилда мавжуд иссиқхонадан 150 тн қулупнайни ички бозорга сотдик. Шу билан бирга ушбу маҳсулот қўшни давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда.
Хўжалигимизда 2000 тонналик совуткич камералари қурилмоқда.
2024 йил бошида минерал ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича «Plantanic» фабрикаси ишга туширилади ва 100 нафар ишчи ўрни яратилади.
Фермер хўжалигимизда республикамиздаги биринчи сифат-назорат бўлими (агросектор) ташкил этилди. Бу бўлим маҳсулот сифат хусусиятларини аниқлайди. Калибр, ҳарорат режими, қадоқлаш ишларини назорат қилади.

878 1 12 1 22

Анорчилар Ассоциацияси раиси ўринбосари Баҳтиёр Шерматов ўзининг
“Анорчилар Ассоциацияси фаолияти ҳақида” ги чиқишида шундай фикрларни билдирди:
“Ўзбекистон Анорчилар Ассоциацияси 2022 йил 25 июлда ташкил этилди. Ассоциациянинг АСОСИЙ МАҚСАДЛАРИ қуйидагилар:
-Ўзбекистондаги барча анорчиларни бирлаштириш;
-Анор ишлаб чиқарувчиларнинг манфаатларини қўллаб-қувватлаш;
-Анор етиштиришни янада ривожлантириш ва анор етиштиришнинг илғор тажрибаларини оммалаштириш;
-Анорнинг янги истиқболли навларини яратиш;
-Маҳсулотларни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш;
-Маҳсулотларни брендлаш, халқаро кўргазмаларда иштирок этиш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш.
Ассоциацияларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бунинг учун йўл харитаси ишлаб чиқилган бўлиб, унда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчилари уюшмасининг салоҳияти ўрганилиб, уларни ривожлантириш бўйича таклифлар келтирилган.
Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси билан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Форумнинг энг муҳим кашфиётидан бири бу "ShirinMeva" мобил иловаси бўлиб, мутахассислар томонидан яқиндагина ишга тушган “ShirinMeva” мобил иловаси қандай ишлайди? У кимлар учун? Иловадан қандай фойдаланиш мумкин ва унинг устунлик томони нимада? каби саволларига дастурчи Шамшод Жалилов батафсил тўхталиб ўтди.

"ShirinMeva" мобил иловасида 500 дан ортиқ фермер хўжаликлари ҳақида маълумотлар ҳамда “ShirinMeva” журналининг электрон вариантини осонгина ўқиш имконияти ҳам айнан мана шу иловада мавжудлиги эса қувонарлидир.

ShirinMeva иловасини юклаб олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг:
▫️https://play.google.com/store/apps/details?id=org.uicgrop.shirin_meva
▫️https://apps.apple.com/uz/app/shirin-meva/id6446432525


“ShirinMeva” агробизнес журнали фаолияти тақдимотида журнал бош муҳаррири Гўзал Пиржанова 3 йиллик вақт мобайнида ижодий жамоа билан амалга оширилган фойдали ва муҳим ишлар билан таништирди.
“Журналимиз 2021 йил апрель ойидан бошлаб нашр этилади. Ўтган даврда журналимиз адади 100 донадан 500-1000 донага чиқди. Журналимиз ISSN рақамига эга бўлди. Лойиҳамиз жамоаси билан биргаликда бир қатор тадбирларни ташкил этдик.
Тадбирларимиз нафақат давлат ва марказий ОАВ да, балки чет эл ОАВ ларида ҳам ёритилди. Журналимиз 17-сонидан бошлаб ҳатто Президент Администрациясига ҳам етказилади. Журналимиз омадли чиқишида бизни қўллаб-қувватлаган Европа Иттифоқи делегацияси, Жаҳон банки, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази (ISCAD) ҳамда «Annexure Financial Solutions» раҳбариятига, шунингдек, менга елкадош бўлиб турган аҳил ва кучли билим ва тажрибага эга бўлган жамоамизга катта раҳмат айтаман".


🔰Форум доирасида ФАО миллий эксперти Наргиза Наркабулова ўз чиқишида шундай деди.

💬“Ўзбекистон ўз маҳсулотларини брендга айлантириш вақти келди. Бунга Президентимизнинг қарори асосида ФАО “Барқарор озиқ-овқат тизимларини географик кўсаткичлар орқали мустаҳкамлаш” лойиҳаси ёрдамида амалга оширилмоқда.
Масалан, Мирзачўл қовуни бутун дунёга машҳур. Лекин географик кўсаткичга эга эмас. Ҳозирги кунда бу борада ишлар олиб борилаяпти. Қува анори, янтоқ ўсимлиги асали географик кўрсаткичи рўйхатдан ўтиш жараёнида. Бу хайрли ишлар қишлоқ тараққиётига ва аҳолининг соҳани ривожлантришига муҳим ҳисса қўшади.


🔰“Мева-сабзавотчилик соҳасининг бугунги ҳолати ва истиқболлари”, бўйича лойиҳа эксперти Парход Назаров ўз тақдимотида: "Лойиҳа давомида мева-сабзавот экинлари 33 тури ўрганилди. Мевали экинлар ва узум сабзавот полиз экинлари, шунингдек дуккакли экинлар экин майдони ҳосилдорлиги вилоятлар кесимида ўрганиб чиқилди.
Мевали экинларнинг вилоятлар кесимида майдонлар ҳосилдорлиги бўйича Фарғона водийси, Тошкент, Самарқанд, Бухоро вилоятлари ажралиб туради. Сабзавот экинлари бўйича Тошкент, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё ва Фарғона водийси юқори натижаларга эришмоқда".
Бу борада асосий муаммо экин турларининг ва навларнинг ҳудудларнинг тупроқ иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда танлаш жуда катта аҳмиятга эгалиги таъкидлаб ўтилди.


🔰Лойиҳа маркетологи Сардор Абасханов ўзининг “Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Қатар ва Қувайт давлатлари бозорига экспорт қилиш” мавзуидаги чиқиши билан форумни давом эттирмоқда. Бирлашган Араб Амирликлари мева-сабзавот импорти хажми 2022 йилда 3.91 млрд доллар ёки 12.3 миллион тоннани ташкил қилгани ва шундан:
2 млрд долларга тенг бўлган 6.2 миллион тонна мевалар, 1.91 млрд долларга тенг 6.1 миллион тонна сабзавотлар. Шу каби Қатар, Қувайт мева-сабзавот бозори ҳақидаги қизиқарли фактларга асосланган маълумотлар форум иштирокчилари эътиборини тортмоқда. Саудия Арабистонидан Ўзбекистонга умумий экспорт – 8.38 млн долларни, Ўзбекистонинг Саудия Арабистонга умумий экспорти эса – 8.03 млн долларни ташкил қилган. Шундан мева сабзавотлар – 1.96 млн доллар (2.1%) улушга эга.
Шунингдек, презентацияда янги ва амалдаги бозорлар масофасини таққослаш ҳамда маҳсулотларни қандай қадоқлаш керак эканлиги ҳақидаги экспортчиларга асқотадиган муҳим маълумотлар айтилмоқда.


Айни вақтда лойиҳа бош эксперти Абдумалик Рустамовнинг “Мева ва сабзавот экинлари маҳаллий навларини етиштириш, ички ва ташқи бозорга чиқаришни яхшилаш тадбирлари” бўйича маърузаси бўлиб ўтмоқда. Ушбу презентацияда навларни ўрганиш ва соҳадаги муаммоларга ечим топишдан, маҳаллий навларни ўрганиш жумладан, экспорт салоҳиятига эга маҳаллий шароитга мос экин навлари ноанъанавий экинлар, ассортиментни кенгайтиришга қадар йўналишларда батафсил маълумотлар бериб ўтилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон мева-сабзавотчилиги селекцияси ва уруғчилигининг ҳозирги ҳолати, яъни илмий тадқиқот институтлари ва хусусий селекция масканлари Уруғчиликни ривожлантириш маркази, Давлат нав синаш маркази, карантин инспекцияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг фаолияти, уруғчилик ва кўчатчиликни таҳлил қилиш, бирламчи ва нав уруғчилиги йўналишларини ривожлантириш, Сертификатлаш тизимини жорий этиш, муаллифлик ҳуқуқини ҳимоялаш каби долзарб муаммолар айтиб ўтилмоқда.


🔰Бугун ташкил этилган форумда ҳам соҳа олимлари ва экспертлари томонидан қатор долзарб мавзуларда таҳлилий таклифлар билдирилди.

Жумладан: “Ўзбекистонда мева-сабзавотчилик маркетинги бўйича техник кўмак” лойиҳаси эксперти, бош маркетолог Ҳусан Ҳайдаровнинг “Мева ва сабзавот маҳсулотларни Германия бозорига экспорт қилиш” бўйича тайёрлаган тақдимотида Ўзбекистондан Германияга айни вақтгача асосан қуритилган сабзавотлар, сабзи, қовунлар ва майиз каби маҳсулотлар асосий экспорт қилинганлиги ваҳоланки, юртимизда етиштирилаётган хўл мевалардан гилос, ўрик, нок, шунингдек қуритилган ўрик ва дуккаклилардан мош ва фасолларга ҳам Европа бозорида талаб борлиги маълум қилинди.



15 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

592

obunachilar
Kanal statistikasi