Шайхулислом мероси


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Заҳабий раҳимаҳуллоҳ Шайхулислом ҳақида айтади:
«Агар рукн билан мақом ўртасида қасам ичсам шундай қасам ичардим: Мен ўз кўзим билан ҳали унга ўхшаганини кўрмадим. Ва у ҳам ўзига ўхшаган бир кишини кўрмаган!»
Ибн Ражаб, «Зайлу табоқати Ҳанабила 4/390.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


#Нақл_0925

Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:

وقال شيخ الإسلام: والذي عليه جماهير الأمة أن الاجتهاد جائز في الجملة والتقليد جائز في الجملة لا يوجبون على كل أحد ويحرمون التقليد، ولا يوجبون التقليد على كل أحد ويحرمون الاجتهاد، وأن الاجتهاد جائز للقادر على الاجتهاد، والتقليد جائز للعاجز عن الاجتهاد، فأما القادر على الاجتهاد فهل يجوز له التقليد؟ هذا فيه خلاف، والصحيح أنه يجوز حيث عجز عن الاجتهاد: إما لتكافؤ الأدلة، وإما لضيق الوقت عن الاجتهاد، وإما لعدم ظهور دليل له فإنه حيث عجز سقط عنه وجوب ما عجز عنه وانتقل إلى بدله وهو التقليد، كما لو عجز عن الطهارة بالماء.

مجموع الفتاوى 20
/203-204.

«Умматнинг жумҳур уламолари тутган йўл шуки, умуман олганда ижтиҳод қилиш ҳам жоиз, тақлид қилиш ҳам жоиз. Улар ҳар бир инсонга ижтиҳодни вожиб қилиб тақлидни ҳаром қилишмайди, ҳамда ҳар бир кишига тақлидни вожиб қилиб ижтиҳодни ҳаром қилишмайди. Ижтиҳодга қодир бўлган кишига ижтиҳод қилиш жоиздир. Ижтиҳоддан ожиз бўлган кишига тақлид қилиш жоиздир. Аммо ижтиҳодга қодир бўлган кишига тақлид қилиш жоизми? Бу масалада ихтилоф бор. Тўғриси шуки, ижтиҳоддан ожиз қолган томонида тақлид жоиз бўлади. (Масалан,) далиллар етарли бўлса, ёки ижтиҳод қилишга вақт зиқ бўлса, ёки бунга далил зоҳир бўлмаса (тополмаса), шунда ожиз бўлган томонларида унинг бадали бўлган тақлид унга жоиз бўлади, сув билан таҳорат қилишдан ожиз қолган киши каби».

«Мажмуъул фатаво», 20/203-204.


http://t.me/shayxulislom


#Нақл_0924

Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال شيخ الإسلام: واتفقوا كلهم على أنه ليس أحد معصوماً في كل ما يأمر وينهى عنه إلا رسول الله صلى الله عليه وسلم، ولهذا قال غير واحد من الأئمة كل الناس يؤخذ بكلامه ويترك إلا رسول الله صلى الله عليه وسلم، وهؤلاء الأئمة الأربعة رحمهم الله قد نهوا الناس عن تقليدهم، وذلك هو الواجب عليهم، فقال أبو حنيفة: هذا رأيي فمن جاء برأي خير منه قبلناه، ومالك كان يقول: إنما أنا بشر أصيب وأخطئ، فأعرضوا قولي على الكتاب والسنة.. والشافعي كان يقول: إذا صح الحديث فاضربوا بقولي عرض الحائط.. والإمام أحمد كان يقول: لا تقلدوني ولا تقلحدوا مالكاً ولا الشافعي، ولا الثوري وتعلموا كما تعلمنا.

مجموع الفتاوى 20
/120-122.

«Уламоларнинг барчаси иттифоқ қилишдики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин бирор бир киши, ҳар бир буюрган ва қайтарган нарсаларида хатодан маъсум эмасдир. Шунинг учун бир неча имомлар айтишдики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқа ҳар бир инсон борки, унинг сўзининг олинадигани бор ва тарк этиладигани бор. Тўрт мазҳаб имомлари, Аллоҳ уларни раҳматига олсин, ўзларига тақлид қилишдан қайтаришган. Мана шундай қилиш уларга вожиб ҳам эди. Абу Ҳанифа айтади: «Бу – менинг фикримдир. Кимда ким ундан яхшироқ фикрни олиб келса, уни қабул қиламиз». Молик айтар эдики: «Мен бор йўғи одамман. Тўғри қиламан, хато ҳам қиламан. Менинг сўзимни Китобу суннатга солиштиринглар…». Шофеъий айтар эди: «Агар ҳадис саҳиҳ бўлса, менинг сўзимни девор бетига уринглар». Аҳмад айтар эдики: «Менга тақлид қилманглар, Молику Шофеъийга ва Саврийга ҳам тақлид қилманглар. Биз таълим олганимиз каби, сизлар ҳам таълим олинглар».

«Мажмуъул фатаво», 20/120-122.


http://t.me/shayxulislom


#Нақл_0923

Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال شيخ الإسلام: وإذا نزلت بالمسلم نازلة فإنه يستفتي من اعتقد أنه يفتيه بشرع الله ورسوله من أي مذهب كان، ولا يجب على أحد من المسلمين تقليد شخص معين من العلماء في كل ما يقول، ولا يجب على أحد من المسلمين التزام مذهب شخص معين من العلماء في كل ما يوجبه ويخبر به، بل كل أحد من الناس يؤخذ من قوله ويترك إلا رسول الله صلى الله عليه وسلم، واتباع شخص لمذهب بعينه لعجزه عن معرفة الشرع من غير جهته إنما هو مسوغ له، ليس هو مما يجب على كل أحد إذا أمكنه معرفة الشرع بغير ذلك الطريق، بل كل أحد عليه أن يتقي الله ما استطاع ، ويطلب علم ما أمر الله به ورسوله ، فيفعل المأمور ويترك المحظور.

مجموع الفتاوى 20
/208-209.

«Мусулмон кишининг бошига бир масала тушса, ҳар қандай мазҳабдан бўлса ҳам, Аллоҳ ва Расулининг шариати билан фатво беради, деб эътиқод қилган олимидан фатво сўраши лозимдир. Уламолардан муайян бир олимнинг айтадиган ҳар бир гапида унга тақлид қилиш бирор бир мусулмонга вожиб бўлмайди. Балки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқа ҳар қандай инсоннинг сўзидан олинадигани бор ва тарк қилинадигани бор. Ўз йўли билан шариатни билишдан ожиз қолган одамга муайян бир мазҳабга эргашиш жоиз. Аммо бундай йўналишсиз шариатни билиш имкони бўлган ҳар бир кишига мазҳабга эргашиш вожиб эмас. Аксинча, ҳар бир инсон тоқати етгунча Аллоҳдан қўрқиши-тақво қилиши ҳамда Аллоҳ ва Расули буюрган нарсалар илмини талаб килиши шарт бўлади. Шунда у буюрилганни бажариб ман қилинганни тарк этади».

«Мажмуъул фатаво», 20/208-209.


http://t.me/shayxulislom


#Нақл_0922

Насронийларнинг шариатидаги бидъат байрамлар

Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ айтади:

أعيادٌ مُبْتَدَعَةٌ في شَريعةِ النّصَارى

قال الإمامُ ابنُ تيميّة رحمه اللّه:
أمّا الشّرَائعُ الّتي هُم عليْها؛ فعُلَماؤُهُم يَعلمُونَ أنّ أكثرَها ليسَ عَنِ المَسِيحِ عليْهِ السّلامُ، فالمَسِيحُ لَمْ يَشْرَعْ لَهُم الصّلاةَ إلى المَشرِقِ، ولا الصِّيامَ الخَمْسِينَ ولا جعلَهُ في زمَنِ الرَّبيعِ، ولا عِيدَ المِيلادِ، و الغِطَاسِ، وعِيدَ الصَّلِيبِ، وغيرَ ذلك مِنْ أعيَادِهِم، بَل أكْثَرُ ذلك ممّا ابْتَدعُوهُ بعدَ الحَوَارِيِّينَ.

الجوابُ الصّحيح (٣/ ٢٩-٣٠).

«Аммо улар амал қилаётган шариатлари ҳақида гапирсак, уларнинг олимлари ундаги кўп нарсалар Масиҳ алайҳиссалом томонидан тайин қилинмаган эканини биладилар. Чунки Масиҳ уларга қуёш чиқиш томонига қараб намоз ўқишни ҳам, эллик кунлик рўзани ҳам, уни баҳор фаслига мослашни ҳам, милод байрамини (рождество), сувга чўмиш байрамини, хоч байрамини ва бундан бошқа байрамларини ҳам шариат қилмаган. Аксинча, буларнинг аксари ҳаворийлардан кейин уларнинг ўзлари томонидан бидъат қилиб киритилган».

«Ал-жаваб ас-саҳиҳ», 3/29-30.

http://t.me/shayxulislom


Бадриддин Айний Ал-Ҳанафий Ал-Ашъарий (762-885 ҳ.й) раҳимаҳуллоҳ айтади:

فى شوال اجتمع الشيخ ابن عطا السكوني وشيخ الخانقاة وجميع الصوفية، فكانوا أكثر من خمسمائة نفس وطلعوا إلى القلعة، فلما وصلوها كان هناك جماعة من أرباب الصنائع، فاختلطوا معهم، فصاروا جمعا كثيرا، فلما رآهم أهل الدولة قالوا لهم: "اش مرادكم؟" قالوا: "إن تقى الدين بن تيمية تكلم في مشايخ الطريقة وأنه قال: "لا ينبغى أن يستغاث بالنبي صلى الله عليه وسلم"، وسألوا أن يعقد لهم وله مجلس، فردوا الأمر في ذلك إلى قاضي القضاة بدر الدين بن جماعة الشافعي، ففوض ابن جماعة إلى القاضي تقى الدين الزواوي المالكي، فاقتضى الحال تسفيره إلى الشام، فسافر مع البريدى، ثم ردوه، وحبس بحبس الحاكم.

عقد الجمان في تاريخ أهل الزمان، ٤/٤٦١.

«Шаввол ойида шайх Ибн Ато Ас-Сакуний, шайхул Хонқа ва сўфийларнинг ҳаммаси тўпланди, улар 500 юздан ортиқ бўлиб йиғилиб, қалъага кўтарилишди. Қалъага етиб келганларида, у ерда бир гуруҳ ҳунармандлар ҳам бор эди, улар ўзаро аралашиб кетганлари боис уларнинг сони жуда кўпайиб кетди.
Давлат масъуллари уларни кўриб: «Нима истайсиз?» деб сўрашди. Улар: «Тақиюддин ибн Таймия тариқат шайхларига қарши гапириб ва яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ёрдам сўраш мумкин эмас, деди», деб жавоб беришди. Улар ўзлари ва унинг иштирокида йиғилиш ўтказишни талаб қилиб сўрашди. Иш бош қози Бадриддин ибн Жамоа Аш-Шофеъийга топширилди. Ибн Жамоа ишни Тақиюддин аз-Зававий ал-Моликийга топширди. Натижада Ибн Таймия Шомга чопар орқали сургун қилинди, сўнгра яна қайтариб олиб келинди ва ҳукмдорнинг қамоқхонасига қамалди».

«Иъқдул жуман фи тарихи аҳлиз-заман», 4/461.


http://t.me/shayxulislom


#Нақл_0921

Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ фаръий (фикҳий) масалалар борасида айтади:

كذلك المسائل الفروعية: من غالية المتكلمة والمتفقه من يوجب النظر والاجتهاد فيها على كل أحد حتى على العامة! وهذا ضعيف لأنه لو كان طلب علمها واجباً على الأعيان فإنما يجب مع القدرة، والقدرة على معرفتها من الأدلة المفصلة تتعذر أو تتعسر على أكثر العامة، وبإزائهم من أتباع المذاهب يوجب التقليد فيها على جميع من بعد الأئمة: علمائها وعوامهم!

مجموع الفتاوى 20/203.

«Баъзи ғулувга кетган файласуфлар ва мутафаққиҳлар назар солиш ва ижтиҳодни ҳар бир инсонга, ҳатто оммага вожиб қилишади. Бу сўз заифдир. Чунки агар ижтиҳод илми фарзи айн бўлганида қудрати етган одамларга ижтиҳод вожиб бўлган бўларди. Омма одамларга далилларни батафсил билиш оғирдир ва улар бундан узрлидир. Файласуфлар сўзиннинг қаршисида, баъзи мазҳаб атбоъларининг сўзи туради. Улар тўрт мазҳаб имомидан кейин инсонларнинг барчасига, олимлару омийларига тақлид қилишни вожиб қилишади».

«Мажмуъул фатаво», 20/203.


http://t.me/shayxulislom


#Нақл_0920

Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال شيخ الإسلام ابن تيمية رحمه الله:
"المصائب تكفر سيئات المؤمنين وباصبر عليها ترتفع درجاتهم".

مجموع الفتاوى، ١٤/٢٥٥.

«Мусибатлар мўминларнинг гуноҳларига каффоротдир ва унга сабр қилишлик билан эса уларнинг даражалари кўтарилади».

«Мажмуъул фатаво», 14/255.


http://t.me/shayxulislom


Шайх Абдурроҳман ибн Қосим раҳимаҳуллоҳ 37 жилддан иборат бўлган Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳнинг «Мажмуъул фатаво»сини ва каби, Нажд уламоларининг рисола ва даъватларини эса 16 жилдли «Ад-дурар ас-сания» китобида жамлаган.
__
[Ибн Қосим 1319 ҳижрий йилда туғилиб, 1392 ҳижрий йилнинг шаъбон ойининг 8-сида вафот қилган.
Шайхнинг устозларидан: Абдуллоҳ Ал-Анқорий, Сулаймон ибн Саҳмон, Абдуллоҳ ибн Абдуллатиф ибн Абдурроҳман ибн Ҳасан Оли Шайх ва бошқалар].


http://t.me/shayxulislom


ШАЙХУЛИСЛОМНИНГ ҚАМАЛИШ САБАБЛАРИ

🦁 Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ ҳижрий 728 йилда, Дамашқдаги қамоқхонада вафот этган.

– Биринчи марта: Дамашқда, ҳижрий 693 йили Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни сўккан насроний Ассафни ургани учун бир неча кунга қамалган эди.

– Иккинчи марта: Қоҳирада, ҳижрий 705 йилнинг охирида «Арш…», «Аллоҳнинг каломи…» ва «Аллоҳ дунё осмонига тушиши» ҳақидаги масалалар учун бир йилу, олти ойга 707 йилгача қамоққа ташланган.

– Учинчи марта: Қоҳирада, ҳижрий 707 йилда «Ўлган солиҳ кишилардан дуо талаб қилишнинг ҳаромлиги» ҳақидаги фатволари ва Ибн Арабий ҳақидаги сўзлари учун икки ҳафтага қамоққа ташланган.

– Тўртинчи марта: Қоҳирида, ҳижрий 707 йилнинг охиридан, то 708 йилнинг бошигача аввалгисига қўшимча муддат сифатида яна икки ярим ой қўшилади.

– Бешинчи марта: Искандарияда, ҳижрий 709 йилда етти ойга қамалади.

– Олтинчи марта: Шомда, ҳижрий 720 йилнинг охиридан, то 721 ҳижрий йилнинг бошигача, «Уч талоқ» борасида берган фатвоси учун беш ойу икки ҳафтага қамалади.

– Еттинчи марта: Дамашқда, ҳижрий 726 йилдан, 728 йилнинг то вафот этган кечасигача икки йилу уч ой, икки ҳафтага қамалган эди.

Аллоҳ Ўз раҳматига олган бўлсин.


http://t.me/shayxulislom


#Нақл_0919

Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:

"ليس في كتاب الله آية واحدة يمدح الله فيها أحدا بنسبه، ولا يذم أحدا بنسبه؛ وإنما يمدح بالإيمان والتقوى، ويذم بالكفر والفسوق والعصيان".

ابن تيمية، مجموع الفتاوى ٣٥ /٢٣٠.

«Бирор кишини насаби билан Аллоҳ уни мақтаганлиги ҳақида ва бирор кишини насаби билан қоралангани ҳақида Аллоҳнинг Китобида бирор оят йўқ.
Албатта иймон ва тақво учун мақталинади; куфр, гуноҳ ва исён учун қораланади.

«Мажмуъул фатаво», 35/230.


http://t.me/shayxulislom


#Нақл_0918

Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال شيخ الإسلام ابن تيمية رحمه الله:
"وأكثر أهل الحديث طعنوا في أبي حنيفة رضي الله عنه وأصحابه طعنا مشهوراً امتلأت به الكتب، وبلغ الأمر بهم إلى أنهم لو يرووا عنهم في كتب الحديث شيئاً، فلا ذكر لهم في الصحيحين والسنن".

"الرد على السبكي في مسألة تعليق الطلاق"، ص: ٨٣٧.

«Ҳадис аҳлининг аксарияти Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу ва унинг асҳобларини қаттиқ танқид қилди. Ва бу танқидлар батафсил баён қилиниб, кенг тарқалди. Уларга муносабат шундай бўлдики, (ҳатто) ҳадис китобларида улардан ҳеч нарса ривоят қилишмади. Натижада улар ҳақида Саҳиҳайн (Бухорий ва Муслим) ва Сунанда бирон бир зикр йўқ».

«Ар-родду алас-Субкий», 837.


http://t.me/shayxulislom


Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтди:

قال ابن كثير رحمه الله:
"ماتَ ابنُ تيمية، فكشفتُ عن وجهه و قبَّلتُه وقد عَلاهُ الشَّيب أكثر مِمّا فارقناه ولم يترُك ولداً صالحاً يدعوا له لكنّه ترَكَ أُمّةً صالحةً تدعوا له".

البداية والنهاية ٣٠٠\١٨.

«Ибн Таймия вафот этди, мeн унинг юзини очиб, ўпдим у кишининг оқ сочлари аввалги кўрганимздан кўра кўпайган экан. Ортидан дуо қилиш учун яхши, солиҳ фарзанд қолдирмади. Аммо у киши, ортидан у учун дуо қилaдиган солиҳ умматни қолдирди».

«Ал-бидоя ван-ниҳоя», 18/300.


http://t.me/shayxulislom


#Нақл_0917

Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтди:

قال شيخ الإسلام ابن تيمية رحمه الله:
"القلوب الصادقة والأدعية الصالحة هي العسكر الذي لا يغلب".

مجموع الفتاوى (٦٤٤/٢٨).

«Содиқ қалблар ва солиҳ дуолар мағлуб бўлмайдиган қўшиндир».

«Мажмуъул фатаво», 28/644.


http://t.me/shayxulislom


#Нақл_0916

Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال شيخ الإسلام ابن تيمية رحمه الله:
الخوارج هم أول من كفر المسلمين: يكفرون بالذنوب، ويكفرون من خالفهم في بدعتهم، ويستحلون دمه وماله، وهذه حال أهل البدع، يبتدعون بدعة ويكفرون من خالفهم فيها، وأهل السنة والجماعة يتبعون الكتاب والسنة ويطيعون الله ورسوله؛ فيتبعون الحق، ويرحمون الخلق

مجموع الفتاوى ٣ / ٢٧٩.

«Хаворижлар — мусулмонларни кофирга чиқарган энг биринчи тоифадир. Улар гуноҳлар сабаб мусулмонларни кофир деб ҳисоблайдилар ва ўз бидъатларига қарши чиққанларни ҳам кофирликда айблайдилар. Шунингдек, улар бундай шахсларнинг қони ва молини ҳалол санайдилар. Бу бидъатчиларнинг одатий ҳолатидир: улар бидъат тўқиб чиқаришади ва ўзларига қарши бўлганларни кофир деб чиқишади. Аҳли сунна вал жамоа эса доимо Китоб ва суннатга эргашиб, Аллоҳ ва Расулига итоат қилиб яшайдилар. Улар ҳаққа эргашадилар ва инсонларга нисбатан раҳм-шафқатли бўладилар».

«Мажмуъул фатаво», 3/279.


http://t.me/shayxulislom


#Нақл_0915

Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال شيخ الإسلام رحمه الله:
ومن جمع فيه الصدق والعدل والإحسان لم يكن ممّا يخزيه الله.

شرح الأصبهانية ١٤٢.

«Ким ўзида сидқ, адолат ва эҳсон (сифатлари)ни жамласа, Аллоҳ шарманда қилганлардан бўлмайди».

«Шарҳу Асбаҳония», 142.


http://t.me/shayxulislom


#Нақл_0914

Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال شيخ الإسلام ابن تيمية رحمه الله تعالى:
وَلَا رَيْبَ أَنَّ لَذَّةَ الْعِلْمِ أَعْظَمُ اللَّذَّاتِ واللَّذَّةُ الَّتِي تَبْقَى بَعْدَ الْمَوْتِ وَتَنْفَعُ فِي الْآخِرَةِ هِيَ لَذَّةُ الْعِلْمِ بِاَللَّهِ وَالْعَمَلِ لَهُ وَهُوَ الْإِيمَانُ بِهِ.

مجموع الفتاوى (١٦٢/١٤).

«Шубҳасиз, илмнинг лаззати барча лаззатларнинг энг улуғидир. Ўлимдан кейин қоладиган ва охиратда фойда келтирадиган лаззат — Аллоҳни таниш ва У Зот учун амал қилиш лаззатидир. Мана шу У Зотга иймон келтиришдир».

«Мажмуъул фатаво», 14/162.


http://t.me/shayxulislom


#Нақл_0913

Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال شيخ الإسلام ابن تيمية رحمه الله :
ولهذا اجتمع الشيخ ابراهيم الجعبري ببعض من كان يحج في الهواء فطلبوا منه أن يحج معهم فقال : هذا الحج لأ يجزي عنكم حتى تحجوا كما يحج المسلمون . وكما حج رسول الله صلى الله عليه وسلم وأصحابه . فوافقوه على ذلك ، وقالوا _بعد قضاء الحج_ ما حججنا حجة أبرك من هذه الحجة : ذقنا فيها طعم عبادة الله وطاعته .

وهذا يكون بعض الأوقات : ليس هذا للإنسان كلما طلبه .
وكذلك المكاشفات تقع بعض الأحيان من أولياء الله وأحياناً من إخوان الشياطين .

«Шайх Иброҳим ал-Жабарий (ваф. 732-ҳ.й) ҳавода (учиб) ҳаж қилганларнинг бир қисмини учратиб қолади ва шайхдан улар билан бирга ҳажга боришни сўрайдилар. У зот: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалари, мусулмонлар каби адо этмагунингизча, бундай ҳаж сиздан қабул қилинмайди», деб жавоб беради.
Бу ишда улар унга розилик билдиришади ва у билан бирга пиёда юриб ҳажни адо этадилар. Ҳажни адо қилиб бўлишгач, улар айтишади: «Биз бундан кўра баракалироқ ҳаж қилмаганмиз. Бунда биз Аллоҳга ибодат қилиш ва Унга итоат қилишнинг лаззатини ҳис қилдик.

Бу баъзи вақтлардагина бўлади. Инсон уни талаб қилгани билан содир бўлмайди. Шунингдек кашфиётлар баъзи ҳолларда Аллоҳнинг авлиёларидан ва гоҳида эса шайтоннинг биродарларидан содир бўлади».

«Мажмуъул фатаво», 499.


http://t.me/shayxulislom


#Нақл_0912

Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال شيخ الإسلام ابن تيمية رحمه الله :
فكل من ادعى أنه يحب الله ولم يتبع الرسول صلى الله عليه وسلم فقد كذب .

مجموع الفتاوى ، ٨/٣٦٠ .

«Кимда ким Аллоҳни яхши кўришини даъво қилса-ю, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашмас экан, албатта у ёлғон гапирибди».

«Мажмуъул фатаво», 8/360.


http://t.me/shayxulislom


#Нақл_0911

Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال شيخ الإسلام ابن تيمية رحمه الله:
الشَّامُ وَمِصْرَ فِي هَذَا الْوَقْتِ هُمْ كَتِيبَةُ الْإِسْلَامِ وَعِزُّهُمْ عِزُّ الْإِسْلَامِ وَذُلُّهُمْ ذُلُّ الْإِسْلَامِ. فَلَوْ اسْتَوْلَى عَلَيْهِمْ التَّتَارُ لَمْ يَبْقَ لِلْإِسْلَامِ عِزٌّ وَلَا كَلِمَةٌ عَالِيَةٌ وَلَا طَائِفَةٌ ظَاهِرَةٌ عَالِيَةٌ يَخَافُهَا أَهْلُ الْأَرْضِ تُقَاتِلُ مِنْهُ.

«Шом ва Миср қўшини ҳозирги вақтда исломнинг асосий қўшинидир.
Уларнинг азизлиги исломнинг азизлиги, уларнинг хорлиги исломнинг хорлигидир. Агар татарлар (мўғуллар) Шомни босиб олган бўлсалар эди, ислом аҳлида на азизлик қолар, на сўзи баланд бўлар, ва на уни ҳимоя қиладиган ва душманлардан қўрқтирадиган гуруҳ қолган бўлар эди».

«Мажмуъул фатаво», 28/534.


http://t.me/shayxulislom


#Нақл_0910

Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال شيخ الإسلام ابن تيمية رحمه الله:
الجاهل بمنزلة الذباب الذي لا يقع إلا على العقير ، ولا يقع على الصحيح.

مختصر منهاج السنة 2/438.

«Жоҳил киши пашша кабидир. Соғлом (нарса)ни эътиборсиз қолдириб, фақат ярага қўнади».

«Мухтасар минҳожус сунна», 2/438.


http://t.me/shayxulislom

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.