SHAXRISABZ yangiliklar SHAHRISABZ KItob Yakkabog`


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


#Qashqadaryo #шахрисабз #yakkabog #olx #chiroqchi #kitob #yangiliklar #эълон #реклама #шаҳрисабз
#elon berish uchun siz gruppa adminga @shahrisabzolxx_bot ga murojaat qiling
#admin —> @gerta5555

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Отабек Артиков dan repost
Экин майдонларини хитойликларга ижарага берилаётгани биздаги кўпгина фермерларни қўйнига каламуш солиб қўйди.

Ерни қуруқдан-қуруқ эгаллаб турган баъзи қолоқ фермерлар "Хитойликлар бизни ерларни олиб қўйишади, бизни халқ ишсиз қолади" деб ваҳима кўтаришаётган ҳолатлар ҳам бор.

Бизда 1 гектар ердан максимал 32 центнер олишган (энг баланди 40 дан ошмайди), 12 центнер олган дабба фермерлар ҳам талайгина.

Хитойликлар эса гектаридан 80 центнергача ҳосил олишган, биргина Косон туман тажрибаси мисолида бу 88 центнергача кузатилган.

Бу йил Хитойликлар ҳар гектардан 100 центнер пахта олмоқчи.
12-20 центнер қаерда-ю 100 центнер қаерда?

Бизни баъзи фермерлар уруғликни сотиб Малуба олади, ўғитни сотиб сўтак ўғлини 1000 кишилик тўйини қилади, ҳосилга келганда далани ўртасига чиқиб, комбайндек катта қилиб чичиб қўяди.

Агар бизникилар эплаб ишлаганида бу ерларга хитойликлар яқин ҳам йўлашмас эди аммо бизникилар ўзи ишламагни етмагандек рақобатни ҳам кўтара олишмай жиррилаб юришибди.

Бир ҳовуч хитойлик келганига шунча ваҳима, камида 3-4 млн ўзбекистонлик россияда ризқини териб юрибди.
Руслар ўзбеклар бизни босиб олди деб ваҳима қилаётгани йўқ.

Умумий ҳисобда 5-6 млн нафар мигрантларимиз турли хил давлатларда ишлаб юрибди:

Россияда– тахминан 3–4 млн
Қозоғистонда – тахминан 300–500 минг
Туркияда - тахминан 150-200 минг
Жанубий Корея – тахминан 50 –70 минг.
Бирлашган Араб Амирликларида (БАА) – тахминан 50–70 минг
АҚШда – тахминан 20–30 минг.

Европа давлатларида (Германия, Италия, Полша, Сербия в.ҳ ҳар бирида 10 мингдан 30 минггача)

Аммо бирорта давлат ўзбеклар бориб ишлаётганидан ваҳимада эмас.

Бир нарсани тан олинглар, сизлар ишламасанглар ўрнингизни чет элликлар эгаллайди.

Қолаверса бу чет элликлар маҳаллий аҳолини ҳайдаб солмайди, қандай иш қилишмасин у ерда барибир ўзимизни қоракўзлар ишлайди.

Бу давлат учун ҳам фуқаролар учун ҳам фойдали аслида.
Умуман олганда ўша чет элликлардек жон бериб ишлаганимизда улар бу ерга рақобатдан қўрқиб ҳам келишмасди. Улар рақобатдан қўрқмаётганига эса ўзимиз айбдормиз...

🇺🇿@Otabek


SHAXRISABZ yangiliklar SHAHRISABZ KItob Yakkabog` dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Исломга багишланган умр 2-кисм
Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф
Хаммага куришни тавсия киламан


SHAXRISABZ yangiliklar SHAHRISABZ KItob Yakkabog` dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Исломга багишланган умр 1-кисм
Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф
Хаммага куришни тавсия киламан


bakiroo dan repost
Тонналаб олтин сотаётган давлат ноижтимоий бўлиши мумкинми?

Севимли олигархларига триллионлаб субсидия ва яширин имтиёзлар бераётган давлат ноижтимоий бўлиши мумкинми?

“Шифокор унга соғлиқни сақлаш вазирига мурожаат қилишни ва нима учун тўртинчи босқичдаги беморни онкологик касалхона қабул қилмаётганини аниқлаштиришни маслаҳат беради”.

Инсондек яшамаган инсон ҳеч бўлмаса инсондек ўлишини таъминлаш шунчалар оғир вазифами? Келинг, шу аёлнинг ўрнига соғлиқни сақлаш вазирини қўйиб кўрайлик. Келинг, тажриба учун вазирни скорийга ўтказиб, бир ҳафта судраб сарсон қилиб кўрайлик. Ёки ҳокимни ёки онкологик марказларни сотиб пул қилиш режа қилган бошқа бир валломат вазирни. Шунда англашар балки?

Тошкентда хоспис қуриш ваъда қилинганидан буён қасам урган олигархлар неча марта янги самолет сотиб олди? Қул-касофат шотирлар нечта сарой қуришди?

Бўпти, хоспис қуришга 1,5 млн.доллар топилмаётган экан, биронта бинони вақтинча топширса бўлармиди? Янги Тошкентга фалон юз миллиардга бино қуриб кўчаяпсиз, хўп, эски биноингизни юмалоқ-ёстиқ қилиб чўнтак шерикларингизга ўтказмай, хосписга беринг ҳеч қурса.

Чала ўлдирилган медицинада охирги нажот занжирлариниям шерик чайқовчиларнинг тижоратига айлантириш учун презентациялар қилишни хуш кўришади. Қани энди бюджет медицина учун бир сўм пул берилмаса, охирги тийинларниям касофат ва қасам урган очофатлар билан бўлишиб олишса.

Биронта эркатой учун навбатдаги паразит вазирлик ясалса, унга 10 минутда қойилмақом бино топилади, 10 кунда ялтиратиб ремонт қилинади.

7 йил ўтди. Бу кетишда яна кўп вақт ўтади. Ижтимоий давлатга етгунимизгача.


🏕 Ўзбекистонинг табиат қўйнида жойлашган энг сўлим дам олиш масканлари қаерда!

👉🏻 @shaxrisabzolxx


Отабек Артиков dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Энг негатив жамият бизники.

Мана бу видеони изоҳларида одамлар шу йўлга сунъий қавариқ қилгани учун ҳайдовчиларни ёнини олиб, маҳалла аҳолисини тинмай ҳақоратлаб изоҳ ёзиб ташлашган.

Видеога эътибор берсангиз ҳайдовчилар аҳоли яшайдиган ҳудуддан катта тезликда машина бошқариб ўтмоқда.

Аслида ҳайдовчилар бу аҳолини сўкишдан кўра, секинроқ ҳайдагани ўзига ҳам ушбу маҳалладагиларга ҳам фойда эмасми?

Бизда аксарият тармоқ кузатувчилари масалага доим нотўғри ёндошади.

Айтишларича ушбу маҳаллада 3 ёшли болани мошина уриб кетгани учун аҳоли шундай йўл тутишга мажбур бўлган.
Изоҳда эса 99 фоиз одам минглаб изоҳларда аҳолини қарғаб ётибди.

Тушунмайман, радарларни қарғаб, сўкиниб юрадиган, жаримадан нолийверадиган омма нега шунчаки қоидаларга амал қилиш, тезликни оширмаслик ҳақида ўйлаб кўришмайди?

Ўйлаш оғир меҳнат эмас, мияга нагрузка бермайди, каллани ишлатинглар. Яп-янги ишлатилмаган калла қилиб қабрга олиб кетганларинг билан барибир уни ҳеч ким сотиб олмайди...

🇺🇿@Otabek


Mevali koʻchatlar dan repost
#гилос #нихол #кучат
воловой сердца
скина
напалион
ментапол
таги олвали

973816888




🌼🌸🌼🌸💐💐💐💐💐💐💐💐
ассалом алайкум
🌹хурматли guruhimiz хотин кизлари
хаммангизни 8 март байрами билан табриклайман
хаммаларингиз доимо сог омон булингизлар
юзларингиздан табассум аримасин
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

🌼🌸🌼🌸 shaxrisabzolxx.t.me


Дайди ўқ dan repost
Мусулмоннинг амаллари бошқаларнинг ишига халал бермаслиги керак

Намоз ўқимоқчимисан ёки Рўза тутмоқчимисан ? Бу сен билан Аллоҳ орасидаги иш – бошқаларни вақтини олиб, ишидан тўхтатиб, қилган ибодатинг ўтмайди.

Дуч кеган жойда жойнамозингни ташлаб, ўзингни “пи…ц диндор” қилиб кўрсатмагин. Бу ишинг риёкорлик ва кўзбўямачиликдан бошқа нарса эмас. Эпласанг режалаштириб ибодат қил, сани ибодатинг мен учун эмас, меники сен учун эмас!

Рўза тутаётган бўлсанг ўзинг учун тутаяпсан, буни бошқаларга пеш қилаверма. Рўза тутмаганлар билан ишинг бўлмасин, атрофингда еб-ичаётганларга ўқрайма, “рўзамни ҳурмат қил” деб таъмагирлик қилма. Сабринг етса тут рўзангни.

Дин – бу одоб, ахлоқ, ваъз-насиҳат. Дин – бу зўравонлик ёки ўзингни бошқалардан устун қўйишинг учун эмас.

Худога фақат сен яқин эмассан !


@daydi2021


Электр таъминоти бўйича туғилган саволлар бўйича 1154 қисқа рақами ёки “Телеграм”даги @HET_admin администраторга ҳамда газ таъминоти бўйича эса 1104 ва 104 қисқа телефон рақамлари ёки “Телеграм”даги @hududgaz_murojaat_bot га мурожаат қилиш имконияти яратилган.

Энергетика вазирлиги

shaxridabzolxx.t.me


SHAXRISABZ yangiliklar SHAHRISABZ KItob Yakkabog` dan repost
#shayx #saboqlari
Tinglang va koʻring farzandlaringizga hamkoʻrsating

Shaxrisabzolxx.t.me

#iymon #hadis


Mevali koʻchatlar dan repost
#гилос #нихол #кучат
воловой сердца
скина
напалион
ментапол
таги олвали

973816888


#ob_havo ☔️❄️🌨☀️🌤
🌧  Shahrisabzda 14 kunlik ob havo
☔️  ⛈🌧💦

❇️ shaxrisabzolxx.t.me


Rasul Kusherbayev dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзимизни йўлларни "ГАИ"сиз тасаввур қилишдан қўрқаман

Аслида "ГАИ" ходимлари қилаётган ҳар бир иш якунида яхшиликка хизмат қилади. Қоида бузмаган, ҳужжатлари жойида бўлган ҳайдовчида "ГАИ"ни нима иши бор.

Онани боладан айирган, юртда етимлар сонини кўпайтираётган, бегуноҳ одамларни ўлдираётганлар - қоидабузарлар эмасми?!

Ҳар ҳолда "ГАИ"дан қўрққанидан думини тугиб юрганлар қанча. Билмадим-у бироқ мен ўзимизни йўлларни "ГАИ"сиз тасаввур қилишдан қўрқаман.

"ГАИ"ни ёмонлайверадиганлар бир куни уларни "ГАИ" эмас бирорта столба, чуқур ариқ ёки "авария" тўхтатиб қўйишдан асрасин!

Гапнинг индаллоси "Йўл қоидаси- умр фойдаси!"

Дарвоқе, видеодаги ГАИ ходимига респект!

👉 @r_kusherbayev




Mevali koʻchatlar dan repost
#гилос #нихол #кучат
воловой сердца
скина
напалион
ментапол
таги олвали

973816888


SHAXRISABZ yangiliklar SHAHRISABZ KItob Yakkabog` dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
МАРОСИМЛАРДАГИ БИДЪАТЛАР
Туйлардаги
бидъатлар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2006 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

✅Албатта яқинларингизга хам юборинг

➥ Каналга уланинг!👇🏼
SHAXRISABZOLXX.T.ME


⚡️Метан заправкалар фаолиятига қўйилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланади

Март ойининг дастлабки кунларида мамлакатимизда ҳаво ҳарорати кескин тушиб, табиий газ истеъмолининг ортиши ва газ қувурларида босимнинг пасайишига сабаб бўлди. Мазкур ҳолатда биринчи навбатда аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлашга устуворлик қаратилди ва автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти вақтинчалик тўхтатилди.

"Ўтган кунлар мобайнида олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида қувурларда газ босими нормаллаштирилди. Бу эса метан заправкалар иш фаолиятини тиклаш имконини яратди.

Эртага, 6 март куни соат 09:00 дан эътиборан барча ҳудудларда метан заправкалар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилади", дейилади Энергетика вазирлиги хабарида.

@shaxrisabzolxx расмий саҳифаси



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.