#БИЗ_ЙИҒЛАГАН_ОҚШОМЛАР:
Дипломатия университети қошида тайёрлов маркази бор эди, тоғам берган пуллар энди курсимга асқота бошлаганди. Дадам мени холамни уйига излаб борган, холам эса манзилни айтганди.
-Қизим яхшимисан?
Мен бино эшигидан чиқиб қаршимда дадамни кўрдим. Аммо аввалги соғинч йўқ индамай ўтиб кета бошладим.
-Эфнан.
-Эфнан ўлган. Нега келдиз?
-Қизим ундай дема.
-Мен қийналганимда қаерда эдиз? Қизингиз тухматга қолганида, шумқадам деб маломат қилинганда қаерда эдиз? Энди осонми қизим деб келиш?
-Эфнан юр гаплашиб олайлик.
Воҳиддан кейин совуққон бўлиб қолгандим. Ҳозир дадамга сира ҳам ачиниш ҳис қилмадим. Дадамга эргашиб яқин орадаги миллий таомлар ресторанига кирдим.
Дадам менюни олиб қиммат таомлардан буюртма қилди.
-Ол қорнинг очгандир?
-Рахмат, қорним тўқ.
-Қизим биламан номардлик қилдим. Кўзим кеч очилди. Онангга берган ваъдамда туролмадим. Ҳали у дунёда уни кўзига қандай қарайман? Мен ота номига муносиб эмасман. Меҳригулни ҳийлаларига шунчалик учибманки ўз болаларимдан ҳам уни устун кўрибман.
Дадамни кўзлари ёшланганини кўрдим.
-Сизларни олдингизда айбдорман. Илтимос мени кечиринглар.
-Бу айтишга осон.
Мени ҳам ўпкам тўлиб келса-да, ташқарига қараб билдирмай ўтирардим.
-Укангни ҳам жуда соғиндим. Мен... Мен сизлар билан яшаш учун келдим. Икки кун олдин келгандим аслида. Укангни ўқишига яқин жойдан ижарага уй олдим. Катта улгуржи дўконга юк машина ҳайдовчиси керак экан, ўша ерни гаплашдим. Бекатдаги эълондан топдим ишни ҳам.
-Хотиниз қаерда?
-Уни жавобини бердим.
Дадамни бунга нима мажбур қилди экан? Аммо сўрай олмасдим.
-Ҳайдаб юбордим. Мен сенларни уйдан кетқазиш учун қилган ҳийласини опасига айтиб бераётганда эшитиб қолдим. Ўшанда ўзимдан нафратланиб кетдим. Бунгаям бир ой бўлди. Аммо сизларни олдиларизга келишга юзим чидамади. Аммо кейин айбимни ювиш учун ҳаракат қилишим кераклигини тушуниб етдим. Кечир қизим. Отанг кўр бўлган экан.
Отам энди ошкора йиғларди. Кўзёшларини дасрўмолчасида артиб қўярди. Қани энди аввалги Эфнан бўлсам-у, дадамни қучиб мехрига тўйсам. Аммо бир оғиз ҳам сўз айтишга ожиз эдим.
-Сениям, укангни ҳам ўзим ўқитаман. Мана кўрасан ҳеч нарсага зор қилмайман. Керак бўлса кеча-кундуз ишлайман.
Дадамни сўзларида ёлғон йўқ эди. У шундай дард билан сўзлардикиии.
-Нима дейсан қизим, бирга яшаймизми?
-Элмурод билан гаплашиб олишим керак.
Давоми бор
https://t.me/shamsinurijodi