Фарзандингизнинг қон гуруҳини билиб олинг!!!
Ўзингиз ва турмуш ўртоғингизни қон гуруҳини билсангиз, жадвалнинг чап устунида ўша рақамларни топинг. Ўша катакдан ўнг тарафга юринг ва болангизда қайси гуруҳ бўлиши мумкинлигини аниқланг.
➖
Мисол учун II ва IV груҳли жуфтни олайлик. Уларда (жадвалга қаранг):
➖I-гуруҳли фарзанд бўлиши мумкин эмас.
➖50% эҳтимол билан II-гуруҳ бола туғилади.
➖25% эҳтимол билан III-гуруҳ.
➖ва яна 25% эҳтимол билан IV-гуруҳ фарзанд туғилади.
Биринчи ва тўртинчи гуруҳли ота-оналрда айнан шу гуруҳдаги фарзандлар блиши мумкин эмас. Қизиқ, а?
Олдиндан бўлиши мумкин саволларга жавоб бераман:
- бир пайтни ўзида икки ҳил гуруҳ бўлиши мумкин эмас
- ҳаёт давомида қон гуруҳи ўзгармайди (сизда ўзгарган бўлса, демак текширувларни бирида ҳато бўлган)
- бола қайси қон гуруҳи билан туғилишини олдиндан ҳисоб-китоб қилиб бўлмайди, бу тўлиқ тасодифга боғлиқ
- энг яҳши ёки ёмон гуруҳи йўқ, шунчаки I-гуруҳи кўпроқ учрайди ва унга қон топиш осонроқ, IV-гуруҳга қийинроқ.
Телеграм | Инстаграм