Бизга сайловлар нима учун керак?
Афсуски, кўпчилик Парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловлар нима учун кераклигини, шахсан ўзининг ҳаётига бу сайловлар қандай таъсир кўрсатишини, умуман сайловдаги ўз масъулиятини, берадиган овозининг салмоғини ҳис қилмайди. Аҳоли асосан сиёсатдан йироқ (сиёсатга аралашма дегичлар кўп), сиёсий саводхонлиги паст ва уни оширишга эҳтиёж ҳам сезмайди.
Нега?
Одамлар йўл ҳаракати қоидаларини ўрганяпти, гаджетлардан фойдаланишни ўрганяпти, ишлашга бораман деб чет тилию хориж меҳнат қонунчилигини ҳам ўрганяпти... Лекин сайловларга қизиқмайди, сайлов қонунчилигини ўрганмайди, “ўнглар-сўллар”, ишончли вакил, сайловолди дастури, демократик блок ва ҳоказо тушунчаларга нисбатан бефарқ.
Маҳаллий кенгаш нималигини билмайдиганларни кўп кўрдим, Сенатни Қонунчилик палатасидан фарқламайдиганларни ҳам. "Билдим нима-ю, билмадим нима?", "Нима фарқи бор?", "Фойдаси йўқ"... Шунақа жавоблар...
Одамларимиз “сиёсатга аралашиш, сиёсатни билиш ўзининг келажаги ҳақида қайғуришдир” деган фикрдан йироқ. Чунки шу пайтгача у на ўзи “сайлаган” депутатнинг ва на ўзи сайлаган Парламентнинг кучини кўрди. Улар халқнинг ҳаётига, келажагига доир муҳим қарорларда халқ томон бўлмадилар, умуман, бор-йўқлари билинмади.
Отнинг калласидек жарималар, халқ манфаатига зид тузилган "Газпром" билан шартнома, урчиб кетган монополиялар, хароб таълим ва соғлиқни сақлаш... Буларнинг бари "шонли" парламентимизнинг фаол сукути ёки "фаол иштироки" натижаси эмасми? Бундан кейин бошқача бўлишига одамларни ишонтириш учун қўлимизда нима бор?
Ҳозир партияларнинг ўзаро тош отишларга истеҳзо билан қараяпти кўпчилик. Отангдан қолган молни талашасанми, ютганинг билан тизгинни беришадими қўлингга, беришса, эплайсанми дейди-да. Менимча, ҳозир бизга партиялар пиаридан ҳам кўра жонли парламент пиари керак. Ресурсни кўпроқ шунга йўналтиришимиз лозим.
Шундай деб турсам...
Аввалги чақириқда сал жонли ишлаган саноқли депутатларнинг аксари бу сафар номзодлар орасида йўқлиги яна кайфиятни туширяпти. тадбиркорлар, журналистлар, фуқаролик жамияти вакиллари кам, асосан ижро ҳокимиятига ишлаб турган лавозими ё бошқа жиҳатдан тобе инсонлар... Биз янгича ишлайдиган Парламент бўлади деб турсак, наҳотки, аввалгисидан ҳам баттар туссиз мажлис йиғилса?
Қишнинг совуқ куни, яна якшанбада уйидан чиқиб сайлов участкасига боришга одамларни нима ундайди? Бизда шундай рағбат борми? Овоз бер, яхши Парламент тузилса, боланг сифатли таълим олади, шифокорлар яхши қарайди, уйингда доим газ-свет бўлади, ойлигингга орттириб уй оласан, саёҳат қиласан деб одамларни ишонтира оламизми?
@shahnozxon