ЯНГИ ВИРУС ҲАҚИДА НИМАЛАР МАЪЛУМ Сўнги кунларда COVID-19 дан ҳам ҳавфлироқ янги вирус, яъни фанга маълум Метапневмовирус тўғрисида хабарлар кўп тарқалмоқда. Хўш бу вирус ҳақида нималар маълум, бу тўғрисида қуйида маълумотларни тақдим этиб ўтамиз.
Метапневмовирус – бу нафас йўлларининг юқумли касаллиги бўлиб, кўпинча болаларда, кексаларда ва иммунитети пасайган кишиларда оғир кечади. Бу вирус Paramyxoviridae оиласига мансуб ва Pneumovirinae тоифасига киради
.
🦠 Этиологияси (сабабчиси)
⚠️ Метапневмовирус биринчи марта 2001 йилда Голландияда аниқланган бўлиб, асосан ҳаво-томчи йўли билан, камдан-кам ҳолатларда эса ифлосланган юзалар билан алоқа қилиш орқали юқади. Вирусни асосан куз-қиш мавсумида фаол айланиши кузатилади. Бу вирус одамларга ташхис қўйиладиган вирусли пневмония ва бронхиолит ҳолатларининг 5-15%ига сабаб бўлади.
🦠 Вируснинг хусусиятлари:
- Бир занжирли РНК вируси.
- Икки тури мавжуд: А ва В гуруҳлари.
- Мавсумийлик: кўпинча қиш ва баҳор фаслларида юқади.
- Ҳаво-томчи йўли орқали юқади.
📋 Клиник белгилари: Метапневмовирус нафас йўлларининг юқори ва қуйи қисмида инфекция келтириб чиқаради.
🚨Метапневмовирус инфекцияси, одатда бурун оқиши, йўтал, тана ҳароратининг кўтарилиши, бош оғриғи ва умумий ҳолсизлик каби белгилари билан ўткир респираторли инфекциялар шаклида намоён бўлади, баъзи ҳолларда бронхиолит ва пневмонияни келтириб чиқаради.
📊 Ташхис қўйиш усуллари: Метапневмовирусни аниқлаш учун қуйидаги диагностика методларидан фойдаланилади:
1. ПЦР (полимераз занжир реакцияси) – вируснинг РНКсини аниқлаш учун.
2. ИФА (иммунофермент анализ) – антитаналарни аниқлаш.
3. Вирус маданияти – вирусни изоляция қилиш.
💊 Даволаш: Ҳозирги кунда метапневмовирусга қарши махсус антивирус препарат мавжуд эмас. Даволаш симптоматик усулларда олиб борилади:
- Антипиретиклар (парацетамол) ҳароратни тушириш учун.
- Муколитиклар ва бронходилататорлар – йўтал ва бронхиал обструкцияни енгиллаштириш учун.
- Оксигенотерапия – оғир ҳолатларда.
- Суюқликларнинг етарли қабул қилиниши.
✔️Метапневмовирус билан касалланган одамларнинг аксарияти асоратларсиз тузалиб кетади. Айрим ҳолларда қуйидаги асоратлар кузатилади:
- Бронхиолит
- Пневмония
- Отит (қулоқ инфекцияси)
- Синусит
- Гипоксия ва нафас етишмовчилиги
📌Ушбу вирус билан касалланиш ҳолатлари ҳар йили дунёнинг барча мамлакатларида қайд этилади.
📊Бутун дунёда бўлгани каби, қўшни Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати тарқатган хабарда, айни пайтда ўткир респиратор вирусли инфекциялар ва грипп билан касалланишнинг мавсумий ўсиши кузатилаётгани, шу билан бирга метапневмовируснинг ҳам қайд этилгани эълон қилинган.
💡Айни вақтда республикамизда ҳам ўткир респиратор инфекцияларга чалиниш ҳолатларининг мавсумий кўтарилиши кузатилмоқда.
😷Ушбу респиратор инфекцияларнинг сўнги лаборатор таҳлиллари натижасига кўра: 36,9%да грипп вируси, 30,2%да риновирус, 28,6%да респиратор-синцитиал вирус, 1,2%да метапневмовирус ва 3,1%да бошқа вируслар аниқланган.
🛡
Профилактикаси:
Ҳозирча метапневмовирусга қарши вакциналар йўқ, лекин қуйидаги чоралар профилактика сифатида муҳимдир:
✔️профилактика ва гигиена қоидаларига риоя қилиш (қўлларни тез-тез ювиш ва зарарсизлантириб туриш.);
✔️ Масофа сақлаш, одамлар гавжум жойларга, айниқса ёш болаларни олиб юришни чеклаш, зарурият туфайли жамоат жойларида бўлганда ҳимоя ниқобларидан фойдаланиш;
✔️касаллик белгилари пайдо бўлган оила аъзоларини алоҳида сақлаб, шифокор кўрсатмасига асосан даволанишни тавсия қиламиз.
Санэпид қўмита Тошлоқ тумани бўлими бошлиғи: Р.Матқулов