Сенга аталган хат


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Азизим, яшаяпмиз, тирикмиз ҳали
Чунки мен учун, Сен борсан ҳаётда!
Мени деб уриб турса мудом шу юрак,
Яшайсан ҳар сатрим, шеър баётимда!
Муаллиф: Инобат Рузибоева

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Инсон ўзининг кимгадир кераклигини англагандагина, ўз ҳаётининг маъно- мақсадини ҳис қилади.

✍ Стефан Цвейг

Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин азизларим!

@Senga_atalgan_xat


Одамлар биргина хатоингизни деб бутун бошли гўзал ўтмишингизни ўчириб юборишади.

Аллоҳ таоло эса биргина тавбангиз туфайли бутун бошли ёмон ўтмишингизни ўчириб юборади.

Хўш, уларнинг қай бири рози қилинишга ҳақлироқ?!

Аллоҳ билан бирга бўлинг-да, қолганига парво қилманг!


@Senga_atalgan_xat


Гоҳида сирлашгим келар сен билан,
Лекин, тингламадинг кўнгил сирларим.
Мен эса тингладим,
Жудаям гўзал
Юлдузларнинг майин шивирларини.
Сенга нималардир дегим келганди,
Ичимга кўмилиб кетмай бариси,
Бир дарахт тинглади ўксик сўзимни.
Ва, йиғлаб юборди: бундай чинқириқ,
Оламни ларзага келтирган титроқ,
У қўшилиб кетди кўз-ёшларимга.
Бир денгиз мисоли чайқалган замин,
Наҳот, тўлиб кетди бардошларимга.
Кўнгил,
Кўнгил дедим,
Кўнгил~ оқ кема,
Ғарқ бўлар ўзини йўқотиб ночор,
Сарҳадсиз кенгликлар юборар ютиб.
Наҳотки,
Йўқолиб қолган ўзимни,
Сенинг кўзларингдан топа олмадим?
Қарама-қаршилик,
Икки сайёра,
Тушуна олмаган гуноҳкор одам.
Яшайди умрини йўқотиб,
Гуноҳлар кечиб,
Ахир, билармисан гуноҳкорлигим?
Ўзин тушунмаган юрагин алдаб,
Бир умр қаландар либосин кийган,
У фақир тиланчи кўнгил гадоси,
Чўкиб кетаверар вужуди мустар.
Наҳотки,
Кўнглимни топа олмадим?
Наҳотки,
Кўнглингни топа олмадим?
Жим бўлдим,
Жим бўлди осмон-у фалак,
Мен денгиз бағрига ғарқ бўлган кема.


@Senga_atalgan_xat


НИЯТНИНГ ГЎЗАЛ  ИФОДАСИ...

Бир яҳудий кўр онаси билан кичик квартирада турар экан. У узоқ вақт худога илтижо қилибди. Ва ниҳоят худонинг унга назари тушиб, орзуингни айт, дебди, фақат шарти БИТТА тилагингни бажо келтираман дебди.

Яҳудий узоқ ўйлаб ўтирмасдан дебди:

Эй, худо, ноламни эшитганинг учун раҳмат, менинг ягона тилагим, чиройли хотиним севимли қизимизга бриллиант тақинчоқни ўз шахсий оролимизда жойлашган ҳашаматли қасримиз ёнидаги энг сўнгги русумдаги автомобилда тақаётганлигини шу мунис онам кўришини хоҳлайман.

Қиссадан ҳисса: доимо ният қилганда тўлиқ ният қилинг.


@Senga_atalgan_xat


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳеч қачон, ҳеч кимга, қандай одам эканлигингизни исботламанг. Ким сиздаги ёмонликни ёки яхшиликни кўришни хоҳласа, Сиз айтмасангиз ҳам буни кўради.

@Senga_atalgan_xat


#янги_йилга7_кун_қолди

@Senga_atalgan_xat


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@Senga_atalgan_xat


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⛅️ Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин 😊

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

@Senga_atalgan_xat


MEZON PARVOZI dan repost
Ming marta kechishga urindim sendan
Ming sabab koʻnglimda qolaverding sen
Yelkangga qoʻyishga bosh egib borsam
Boshimga mingta dard solaverding sen

Yashadim ishqingda boʻlib ming shaydo
Hajringda yondim goh goh boʻldim ado
Bildim seni sevish boʻlsa ham xato
Xatolar ustiga kelaverding sen

Har bosgan izingda men boʻldim hozir
Har aytgan soʻzingda menga dard nozil
Qarshingdan chiqishga urindim oxir
Lek aksi tomonga ketaverding sen

Tosh boʻlsam yorilib ketardim agar
Dastingdan sevmasam oʻlardim agar
Senga qoʻl uzatdim sen boʻlsa har gal
Yot oʻzga qoʻllarni tutaverding sen

@mezon_parvozi


Ким сизни ўз ҳаётида истаса, сизни қандай муҳофаза қилишни мукаммал даражада билади.

Хайрли тун!
Тунингиз тинч ўтсин!
Яхши дамолинг!
Аллоҳга омонатсиз!


@Senga_atalgan_xat


Қадрдонларим янги йилда неки орзу ниятларингиз бўлса бари ижобат бўлсин🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲

@Senga_atalgan_xat


❤️‍🔥
Ишқ шаҳри...
бунчалар олислардасан,
Соғинчинг жилваси тортар ўзига...
Мен ишқ уммонида адашган кема,
Сенга етмам орзулар қанотларида.

Ҳижронинг азоби, шунчалар оғир,
Ортиқ чидолмам , фироқларинга,
Соғинчим кўзида милтираган ёш,
Қани тим-тим томса дудоқларинга.

Мени тезроқ чорла ўзинг тамонга
Васлинга етайин шамолдек учиб.
Унитсам аламни қайноқ бағрингда,
Шамдек эриб оқсам, ўзни унитиб.

Қаҳратон совуққа берма ишқимни,
Совутмасин, орамиз ўша ёмонлар.
Сен уни авайлаб, юракка яшир..,
Асло тополмасин жабру-жафолар.

Озгина чидагин, озгина сабр...,
Ўзимга тасалли бераман тинмай.
Оллоҳим сабримга мукофот қилиб,
Васлинга етқизса ишқ ўти сўнмай.

© Инобат Рузибоева

@Senga_atalgan_xat


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@Senga_atalgan_xat


Асалим бир хил скрин қилибмизку👍👍👍👍😘😘😘😘😘

@Senga_atalgan_xat




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сени ич ичимдан яхши кўришим...🤍

@Senga_atalgan_xat


Сен ишқда оловсан ёнган шам мисол,
Мен парвонангман ўзни ўтга ураман.
Неча бор қанотим куйиб қолса ҳам,
Яна шу ўтда ёнмоққа тайёр тураман.

Сен гулсан ифоринг маст қилар мени,
Капалакман кунлик умри ўлчанган.
Гар эртага ўлишим тайин бўлса ҳам,
Шу ифоринга қараб талпинавераман....

Сен қоясан турасан ахдингда собит,
Каҳрингдек эримас чўққингдаги қор.
Майсаман шудрингдан бошини эгган,
Лек тошни тешгувлик шижоатим бор!

Қирғоксан сарҳадсиз аламга тўла,
Ҳижронга чидолмай қумдек ботаман.
Соғинч денгизида сочларим ёйиб
Тўлқинларим билан пойингда ётаман.

Булутсан осмонда қордек мусаффо,
Сенга қўлим етмас севган малакман.
Шамол бўлиб суйиб бағримга боссам,
Ёмғир бўлиб тўкиласан жони халакман.

Мен хаста беморман сен табибим бўл,
Шу телба Руҳимга малҳам топақол.
Минг йилдирки шундай банди ётаман,
Кел энди ишқ занжирин ечиб олақол.

©Инобат Рузибоева

@Senga_atalgan_xat


Муҳаббатсиз қалб — тош қалбдир. Тангрим тош қалбларга зинҳор назар солмас. Шунга кўра қалбимиз уйини Аллоҳга бўлган ишқимиз билан тузатмоғимиз жоиз. Инсон вайрона қалбини фақат муҳаббат билангина обод этмоғи мумкин...

© Тоҳир Малик
“Иймонлашиш умиди” китобидан

@Senga_atalgan_xat


Мен 3та скреншот қилдим.
Менга мумкин😁

Бу ҳам бир кайфиятда🥰😊❤️


@Senga_atalgan_xat


​​Одамни жисмонан даволаш учун ухлатиш, руҳан даволаш учун эса уйғотиш зарур.

Лев Толстой


@Senga_atalgan_xat

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.