#Кун_тарихи
🇰🇿 Қозоғистонда - Пойтахт куни.
🇲🇼 Малавида - Мустақиллик куни.
🇨🇿 Чехияда - Ян Гус қатл қилинган (гулҳанда ёқиб юборилган) кун.
🇪🇸 Испанияда - Сан-Фермин фестивалининг бошланиши куни.
🔥 1415 йил - Чехияда мутассиб черков вакиллари буюк реформатор Ян Гусни гулҳанда ёқиб юборди.
👑 1483 йил - Англия қироли Ричард III тахтга ўтирди.
⛰ 1661 йил - Ангара дарёсининг ўнг қирғоғида Иркутск шаҳрига асос солинди.
📓 1687 йил - Исаак Ньютоннинг "Табиий фалсафанинг математик асослари" китоби нашрдан чиқди.
💵 1785 йил - доллар АҚШнинг миллий валютасига айланди.
🎂 1837 йил - болгар инқилобчиси, миллий озодлик ҳаракатининг аъзоси Васил Левский таваллуд топди.
💉 1885 йил - француз олими Луи Пастер томонидан қутуриш касаллигига қарши вакцина яратилди.
📽 1928 йил - Нью-Йоркда дунёдаги биринчи тўлиқ овозли кино намойиши бўлиб ўтди.
🎂 1940 йил - Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев таваллуд топди.
🇺🇳 1945 йил - Никарагуа дунёда биринчилардан бўлиб, БМТ Уставини ратификация қилди.
🎂 1946 йил - АҚШнинг 43-Президенти Жорж Буш ҳамда америкалик актёр, режиссёр ва кинопродюсер Сильвестр Сталлоне таваллуд топди.
💽 1954 йил - Элвис Пресли ўзининг биринчи альбомини эълон қилди.
🇲🇼 1964 йил - Малави ўз мустақиллигини эълон қилди.
🎙 1975 йил - америкалик машҳур реппер, рассом, актёр, ёзувчи ва продюсер 50 Cent (исми Кёртис Джексон) таваллуд топди.
📝 1997 йил - Қозоғистон парламенти пойтахтни Олма-Отадан Астана (ҳозирги Нур-Султон) шаҳрига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди.
👉
@sehrlitarix 👈