Noma’lum dan repost
ИШ БEРУВЧИЛАР СЎРОВНОМАСИ! КАДРЛАР СИФАТИНИ ФАҚАТ ИШ БEРУВЧИЛАР ХОЛИС ВА ТЎҒРИ БАҲОЛАШИ МУМКИН
Ҳар қандай соҳада кадрлар сифатига холис ва тўғри баҳони иш берувчилар бера олади.
Шундай экан, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида иш берувчиларнинг фикри муҳимдир.
2018 йил 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган олий таълим соҳасини янада ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кенгайтириш масалаларига бағишланган йиғилишда миллий рейтинг тизимини янада такомиллаштириш мақсадида иш берувчилар билан олий ўқув юртлари ўртасида интеграцион алоқаларни баҳоловчи индикаторларни жорий қилиш топшириғи берилган эди.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси миллий олий таълим муассаса(ОТМ)ларимиз битирувчиларининг сифатига ва уларнинг иш берувчилар билан ҳамкорлик алоқасига баҳо бериш мақсадида ижтимоий сўров ўтказмоқда.
ОТМларнинг кадрлар тайёрлаш сифати ҳақида берилган фикрларингиз биз учун муҳим ҳисобланиб, сўровнома саволларига тўғри ва холисона жавоб беришингиздан умидвормиз. Сиз берган маълумотларнинг махфийлиги кафолатланади ва унинг натижалари фақат умумлаштирилган ҳолда ишлатилади.
Сўнгги беш йил ичида кадрлар масаласида Сизнинг идора(ташкилот)нгиз билан фаол алоқада бўлиб келаётган бир нечта ОТМларни танлаб, битирувчиларининг сифатига ва ОТМнинг иш берувчилар билан ҳамкорлигига баҳо беринг.
Ҳамкорлик учун олдиндан миннатдорчилик билдирамиз!
Сўровномага қуйидаги ҳавола орқали киришингиз мумкин: http://bit.ly/2TvQvvP