Таълим касаба уюшмаси dan repost
ЎРИНДОШЛИК АСОСИДА ДАРС ЎТИШИМ МУМКИНМИ?
@Yurist_Xizmati 1476-савол:
Assalomu alaykum. Men 18-maktabda ma'naviya-ma'rifiy ishlar bo'yicha direktor o'rinbosari lavozimida bir stavkada ishlayman. 29-maktabdan o'rindoshlik asosida dars olishim mumkinmi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарорига кўра тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги низомга кўра ўриндошлик асосида ишлаш - ходимнинг ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажариши ҳисобланади.
Ушбу низомда ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланадиган ҳолатлар мавжуд, хусусан бир-бирига бўйсунувчи ёки бир-бирининг назоратидаги ташкилотларда давлат бошқаруви органлари мутахассислари - соғлиқни сақлашни бошқариш органларида банд бўлган врачлар ва таълимни бошқариш органларида банд бўлган ўқитувчилар бундан мустасно эканлиги белгиланган.
Аммо, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги Низомнинг 14-бандига кўра халқ таълими муассасасининг раҳбар ходими (Мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, мактаб директорининг спорт ишлари бўйича ўринбосари) томонидан асосий лавозимнинг бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилишига (ўқув юкламаси юритилишига) йўл қўйилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, соатбай дарс бера олишингизни маълум қиламиз. Ушбу ҳолатда ўтилган соатларга соатбай ҳақ тўланади. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 10 апрелдаги 3-2019, 19-ққ ва 15-2019-ққ-сон қарори билан тасдиқланган “Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш” миқдорларидан келиб чиқиб, ўқитувчи тоифаси ва базавий лавозим маошларига нисбатан фоизларда тўланади.
Юристга савол юбориш:👇
@Yurist_Hizmati_bot @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g