Ota-onalar.uz dan repost
Қиз болага касб танлаш
Aссалому алайкум. Шу кунларда мени бир савол қийнаяпти. Қизим 7 ёшда. Катта бўлганда қайси мутахассисликка йўналтирсам экан? Қизим жуда қобилиятли, алҳамдулиллаҳ. Шу боис жуда кичиклигидан уни шифокор қиламиз, деб ният қилар эдик. Ҳатто шу соҳа бўйича бошланғич билимларни ўргата бошлагандим. Aммо охирги кунларда ўрганаётган илмларимиз асосида қиз боланинг эркаклар бор жойларда аралашиб юриши мақбул эмас, деган хулосага келдик. Яна бир томондан олиб қараганда яхши шифокор бўлиб, масалан педиатр, аёллар шифокори бўлиб етишса, инсонларга ёрдами тегса, бу ҳам савобдир, деб ўйлаймиз. Хуллас, шу масалада ҳеч бир фикрга кела олмаяпмиз. Сиз нима деб ўйлайсиз?
жавоб:
Ваалайкум ассалом. Қизингиз кичик экан, ҳар томонлама ривожлантириб турсангиз яхши бўлади. Чунки, катта бўлса ўзи қайси йўналишни танлайди, номаълум. Ўзи севган машғулот билан шуғулланган инсонгина шу ишидан барака топади, ўзини омадли ва бахтли ҳис қилади, ўзига ишончи кучли бўлади. Тикиш-бичиш, тўқиш, кашталарга ҳам ўқитиб кўраверинг. Қиз болани математикага ҳам қизиқтирган маъқул, чунки фикрлаш доираси кенгаяди. Гимнастикага бериб, кейинчалик тўхтатиб қўйса ҳам яхши. Сабаби, соғлиги яхши бўлади ва қомати чиройли бўлади. Энг асосийси динимиз таълимотларини ўрганиши керак.
Қиз бола қанча кўп илмлардан хабардор бўлса, унинг зурриёти ҳам илмли, онгли бўлади. Чунки, асосий таълимни болалар оналаридан оладилар. Чиройли тарбияли, фаҳм-фаросатли, эътиқодли қиз хар доим ўз йўлини топиб кетади ва бундай қиз турмуш ўртоғининг ярим бахтидир.