#Биласизми
❗️Ўқувчи дарс жараёнида ёки мактаб ҳудудида телефондан фойдаланиш қоидаларига риоя қилмаса у ўқувчи ички ишлар органларининг профилактик рўйхатига олинадиАмалдаги тартига кўра ўқувчи дарс жараёнида ёки мактаб ҳудудида мобил телефондан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини барча педагоглар, жумладан
синф раҳбарлари шахсан назорат қилади. Ўқитувчи томонидан огоҳлантирилишига
қарамай дарс жараёнида телефондан фойдаланиш ҳолатлари давом этганда фан ўқитувчиси, синф раҳбари, директор ўринбосари, психолог
(инспектор-психолог) иштирокида ўқувчининг телефони
(смартфон, планшет ва бошқа қурилмалар) олиб
қўйилади ва ҳолат юзасидан
мактаб директори ҳамда
ўқувчининг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари огоҳлантирилади. Мактабнинг
“Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги
Жамоат кенгаши ва кузатув кенгаши аъзолари иштирокида ҳолат муҳокама этилиб, тегишли тушунтиришлар олиб
борилганидан сўнг
мобил алоқа воситалари ўқувчининг
ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларига
қайтариб берилади.Шундай ҳолат ўқув йили давомида бир
ўқувчи томонидан икки ва ундан ортиқ маротаба такрорланганда ўқувчининг ота-онаси
ёки бошқа қонуний
вакиллари Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодексининг тегишли моддаси асосида
маъмурий жавобгарликка тортилади, ўқувчи
ички ишлар органларининг профилактик рўйхатига олинади.
ℹ️ Асос: Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги
282-сон буйруғиОйлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
👉
https://t.me/ustoz