Таржима: Уч тепки
Мамлакатда машҳур ёш бир адвокат ёввойи ўрдак овлаш мақсадида Қораденгиз соҳилига борибди.
Осмонда бир ўрдакка кўзи тушибди. Дарҳол нишонга олиб, тепкини босибди: банггг!
Қуш айланиб-айланиб ерга қулашни бошлабди. Ниҳоят тевараги симтўр билан ўралган бир далага тушибди.
Адвокат дарҳол далага кириб, қушни олмоқчи бўлибди. Энди далага кирмоқчи бўлган экан, кекса ёшли бир деҳқон йўлидан чиқибди.
Деҳқон адвокатдан сўрабди:
- Даламда нима қиляпсан?
Адвокат:
- Бир ёввойи ўрдакни отгандим, шуни олмоқчийдим.
Деҳқон:
- Дала меники экан, ичидаги ҳамма нарса қатори ўрдак ҳам менга тегишли.
Адвокат қизишиб кетибди:
- Мен бу давлатдаги энг кучли адвокатларданман. Мен билан ўйнашманг, амаки! Суд харажатлари палон пул бўлади, далангизгача қўлингиздан тортиб оламан, ўзингиздан кўринг!
Деҳқон кулиб дебди:
- Биз бу ерларда бунақа майда масалаларни суд билан эмас, "уч тепки" билан ҳал қиламиз.
- Қанақа бўларкан бу "уч тепки" деганингиз? - деб сўрабди адвокат қизиқиб.
Деҳқон:
- Аввал бири иккинчисини уч марта тепади, кейин униси... Кейин яна биринчиси... Қайсидир бири таслим бўлгунича давом этади. Таслим бўлган ютқазади.
Адвокат ёш, бақувват, спортчи эди. Деҳқон эса қари. Ичида "Бунинг жойини соламан", деб ўйлаб:
- Маъқул, дебди.
- Бу ер менинг далам бўлгани учун биринчи бўлиб тепишга ҳаққим бор, дебди деҳқон. Шундай деб адвокатнинг биқинига бир тепибди.
- Иғғғғ, деб тиззалаб қолибди адвокат.
Иккинчи тепки қорнига тушган адвокат "ўўўўў" деб тўрт оёқлаб қолибди.
Деҳқон учинчи тепкини нақд чотига туширган экан, адвокат узаласига ялпайиб ётиб қолибди. Аксига олиб, сал аввалроқ шу ерга деҳқоннинг сигири тезак ташлаб кетган экан, адвокатнинг оғзи-бурни тезакка буланибди.
Адвокат:
- Энди навбат менга, қари тулки, дебди ўрнидан туриб, камзулининг енги билан юз-кўзидаги совумаган тезакни артар экан.
Кекса деҳқон кулиб:
- Мен таслим бўламан. Бу ўрдак муштлашишга арзимайди. Қушингни ол-да кетавер, дебди. 😄
Жунейт Жейлан. Туркчадан Санжар Саид таржимаси