Мулоҳаза
Соат 10:00 га тиш шифокорининг қабулига ёзилган эдим. Борсам, банд экан. “Кутиб туринг”, – деди стомотолог. Вақтдан унумли фойдаланиш мақсадида, “Дадаси “Шарқ зиёкори” китоб дўконига бориб келайлик”– дедим, турмуш ўртоғимга.
– Оввора бўламизов, дўкон ёпиқ бўлса керак.
– Балким ишлаётгандир карантинли кунлардан, бекорчиликдан фойдаланиб янги китоблар ўқигим келаяпти. Ишламаётган бўлса, шаҳарни айланиб келамиз дедим.
Мошинада манзил томон кетаяпмиз. Кўчалар сокин, одам кам... Кўрган инсонларимиз ҳам ниқобда. Одам-одамга ғанимат болам деб бувим раҳматлик кўп гапирар эдилар. Одам-одамга ғанимат, дегани нима эканини бугун “тождор” вируснинг бутун инсониятни қўрқув ва ваҳима солган ташвишидан сўнг англадим. Юзлари нурли юртдошларимнинг меҳрли тафти ниқоб остида. Одам-одамга ғанимат болам! Ҳақиқатдан ҳам арзимаган гап-сўзлару чарчоқлардан, ташвишлару ғамлардан кўп нолиган пайтларимиз бўлган, тўғрими?
Афсуски бизга катта, ечими йўқдек кўринган муаммо ва ташвишларимиз миллат, инсоният бошига тушган кулфат олдида аҳамиятсиз, жуда кичкина зарра каби кўринаркан. Шаҳар кўчаларидан одимларканмиз ён-атрофга қараб, ТВ орқали Вирусология институти катта илмий ходими, профессор Хайрулла Мустафоевнинг ”Ўн кун чидасак, ҳаво ҳарорати исиб вирус учун имконият қолмайди”, - деган сўзлари ҳаёлимдан ўтди.
Вирусологнинг сўзларига кўра, ҳаво ҳарорати исиши билан коронавирус хавфи бартараф этилади. Профессорнинг бу сўзлари фақатгина менга эмас, барча юртдошларимизга суюнчидек, хушхабардек эшитилиб, кўнгилларига таскин берган бўлса ажабмас.
Ҳаёлларимни телефонимнинг овози бузди.
“Болам тинчмисизлар, бу ўлгурнинг ваҳимаси катта бўлаяпти, қишлоқ тинч, келақолмадингларда. Аллоҳимга омонатсизлар!”
Оҳ, онажоним, онаизорим! Худбин қизингиз эса болалари билан андармон. Қўлингни юв, яхшилаб юв, кирсовунлаб юв... Тўхта, ниқобингни тақмасдан кўчага чиқма... Аяжонимнинг хавотирга тўла сўзларини эшитиб, эътиборсизлигимдан уялдим. Мен биринчи телефон қилиб, тинчлантириб қўйсам булардику. Бизни ўйлайдиган яқинларимиз бор бўлсин! Парвардигор яхши-ёмон кунимизда ҳам одамларга зор қилмасин! Яна серташвиш ҳаёт тарзимизга тез кунларда қайтайлик ва ушбу синовли кунлардан олган сабоқларимизни эслаб юрайлик!
Демоқчи бўлганим бир-биримизга ғаниматмиз!
Наима Пўлатова,
журналист.