Xushnudbek.uz dan repost
Контракт ва стипендия масаласида
Жуда кўпчилик Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан эълон қилинган тўлов-контракт нархлари ҳамда контрактни стипендияли ва стипендиясиз тўлаш тартибига оид изоҳ беришимни сўрамоқда.
Асосий саволлар қуйидагича:
1) Энди табақалаштирилган стипендия бутунлай бекор бўлдими? Сессияни 3, 4, 5 баҳога ёпганлар бир хил 400 минг сўм стипендия оладими?
2) Ёки 400 минг сўмлик стипендия фақат контрактни стипендиясиз тўлаш тартибини танлаганлар учун амал қиладими?
3) Давлат грантида ўқийдиганлар ҳам бир хил 400 минг сўм стипендия оладими ёки уларда баҳога қараб стипендия миқдори турлича бўладими?
4) Тўлов-контракт миқдори нима учун 10% дан кўпроққа кўтарилди. Ахир ойлик иш ҳақлари 10% ошган эдику?!
Мана шу саволларга нима учун жавоб бермаётганимни сўрашмоқда. Ахир қанақа қилиб жавоб берай, агар ўзим ҳам бу саволлар жавобини билмасам? Имконият доирасида расмий вакиллар билан боғланиб, улардан изоҳ олишга ҳаракат қилдим, лекин тайинли жавоб ололмадим.
Фақат билганим шуки, стипендия миқдори ва контрактни стипендиясиз тўлаш тартибига оид Ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланмоқда, агар улгуришса, келаси ҳафталарда имзоланиб, расман эълон қилиб қолиниши мумкин экан. Балки чўзилиши ҳам мумкин.
Албатта бунга оид бир қанча вариантларни эшитдим, аммо қарор токи расман тасдиқланмагунча, тахминлар билан муштарийларни чалғитишни истамаяпман.
Шунинг учун ҳозирги вазиятда фақатгина кутиб туришни маслаҳат бера оламан холос. Қанча кутилишини эса билмайман, узр.
P.S.: супер-контракт бўйича ҳам расман бирор хабар ҳозирча йўқ 🤷🏻♂️
👉 @xushnudbek 👈