Самарқанд шаҳри ҳудуди бўйлаб стикерсиз ҳаракатланишга рухсат берилади
Бугун, 1 июндан бошлаб Самарқанд шаҳри ҳудуди бўйлаб стикерсиз ҳаракатланишга рухсат берилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига фақатгина куннинг муайян вақтида (07:00 дан – 10:00 гача, 17:00 дан – 20:00 гача) рухсат берилади.
Фуқаролар автотранспортда иш жойига бориб-келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланиши керак.
Аввалроқ, Навоий ва Самарқандда янги касалланиш ҳолатлари аниқланганди.