СамДЧТИдаги АҚШнинг Вебстер университетига энди 60 нафар талаба қабул қилинади
__________________
✅Хабарингиз бор, Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2019-2020 ўқув йилида магистратура таълим босқичида АҚШнинг Вебстер университети билан ҳамкорликда 1 йиллик “Инглиз тилини иккинчи тил сифатида ўқитиш” (магистратурага 40 нафар абитуриент қабул қилинган) таълим йўналиши ташкил этилган эди. Ҳозирда мазкур йўналишда магистрантлар АҚШлик профессор ДЖ Каисер билан биргаликда дарс жараёнларини давом этказишмоқда.
✅Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, 2020-2021 ўқув йилида Самарқанд давлат чет тиллар институтида Вебстер университети ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу таълим йўналишига, яъни MA-TESL “Инглиз тилини иккинчи чет тили сифатида ўқитиш” дастурига 60 нафар қабул қилинади.
✅Жорий йилнинг 11 феврал кунида институт ректори Тухтасинов Илхом Мадаминович ҳамда АҚШнинг Вебстер университети профессори ДЖ Каисерлар ўртасида ташкил этилган расмий учрашувда 2020-2021 ўқув йилида ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, MA-TESL дастури (СамДЧТИ магистратура таълим босқичида АҚШнинг Вебстер университети билан ҳамкорликда 1 йиллик “Инглиз тилини иккинчи тил сифатида ўқитиш” таълим йўналиши)га 60 нафар талабани қабул қилишга келишиб олинди. Шунингдек, бакалавриат таълим босқичида янги йўналиш (дастур)ларни очиш ҳамда қўшма таълим дастурларини ташкил этиш борасида музокаралар олиб борилди.
✅Бундан ташқари яқин келажакда СамДЧТИдаги Вебстер университетининг алоҳида кампусини очиш ҳамда АҚШнинг Вебстер университетидан инглиз тили мутахассисларини жалб этишга келишилди.
СамДЧТИ матбуот хизмати