Тадбиркорлар ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар диққатига!
Тошкент шаҳри “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона постининг (“Келес” темир йўл станцияси) чиқиш йўналишига товарларнинг вазнини аниқловчи динамик тарози ўрнатилди.
Ҳозирда “Ўзбекистон”, “Бекобод”, “Савай”, “Хўжадавлат”, “Қорақалпоғистон” ва “Айритом” темир йўл чегара божхона постларининг кириш ва чиқиш йўналишларига товарлар вазнини аниқловчи динамик тарози ўрнатилган.
Мазкур тарози ёрдамида экспорт ва транзит қилинаётган товарларни сифатли божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш назарда тутилган.
Энликда Сиз экспорт қилинаётган товарларнинг вазни, юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлишини алоҳида назоратга олишингиз сўралади.
Юк-кузатув ҳужжатлари ва тарози маълумотларида тафовут аниқланган тақдирда, корхона вакилларига нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилиши тўғрисида эслатиб ўтамиз.