Самарқанд вилояти судлари | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Самарқанд вилоят судларининг расмий канали

Официальный канал Самаркандских областных судов

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


Ёшлар иштирокида сайёр суд мажлиси ўтказилди

Ёшлар онгида қонунга ҳурматни шакллантириш, жамиятда ёшлар ролини ошириш, маънавий-интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтириш, уларни миллий қадрият ва анъаналарга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда ватанпарварлик, мардлик ва жасурлик туйғуларини шакллантиришга алоҳида эътибор берилмоқда.

Доимо қонун устувор эканлиги ҳамда жиноят учун жазо муқаррар эканлигини ёшларга кўрсатиш мақсадида Пастдарғом тумани Ёшлар марказида жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг сайёр суд мажлиси ўтказилди. Сайёр судда қонунбузарлик содир этган ёшларга нисбатан ишлар тенгдошлари иштирокида кўриб чиқилди. Сайёр судда иштирок этган ёшлар қонун хилоф хатти-ҳаракат содир этишнинг ҳуқуқий оқибатларига ўзлари гувоҳ бўлишди.


YouТube видеохостингида эълон қилинган видеомурожаат юзасидан

Видеомурожаатда таъкидланган Пастдарғом тумани, Найман қишлоғи, Зиёлилар кўчаси, 5-уй-жойга оид низо бир неча бор турли суд инстанциялари томонидан кўрилган. Ҳозирги вақтда ҳам шу уй-жой билан боғлиқ низо апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилиш арафасида. Шу боис иш тафсилоти ва суд қарорларига тўхталиш лозим топилмади.

Айни вақтда аризачи Т. Мукиев судга ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар Пастдарғом туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимининг 2023 йил 10 мартдаги 90136-сонли хулосасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Самарқанд туманлараро маъмурий судининг 2025 йил 19 февралдаги ҳал қилув қарори билан аризачининг аризаси қаноатлантиришдан рад этилган.

Самарқанд туманлараро маъмурий судининг 2025 йил 19 февралдаги ҳал қилув қарорига нисбатан аризачи Т. Мукиев томонидан апелляция шикояти берилган. Мазкур апелляция шикоятини кўриб чиқиш 2025 йил 3 апрель кунига тайинланганлиги маълум қилинади.

Telegram I Facebook


Ижтимоий тармоқларнинг бирида эълон қилинган видеолавҳа юзасидан

Мазкур видеолавҳа суд қарорлари ёки суд буйруғини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Мурожаатчи эътироз билдирган суд буйруғига нисбатан эса эътироз ва шикоят билдириш муддати ўтказиб юборилган.

Аниқроғи, фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг 2024 йил 23 июлдаги суд буйруғи билан ундирувчи А. Ҳақбердиевнинг қарздор Ҳ. Хикматовага нисбатан вояга етмаган фарзанди таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилган.

Мазкур суд буйруғига нисбатан тарафлардан эътироз ва шикоят келиб тушмаган.

Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди томонидан 2024 йил 23 июлдаги ажрими билан даъвогар А. Ҳақбердиевнинг жавобгар Ҳ. Хикматовага нисбатан оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақидаги даъво аризаси тарафлар узрли сабабларсиз суд мажлисига келмаганлиги оқибатида кўрмасдан қолдирилган.


Мурожаатчининг бошқа важлари бўйича тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиши лозимлиги тушунтирилади.

Telegram I Facebook


Олий суд | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жомбой туман судлари фаолиятига бағишланган махсус репортаж

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Qoidabuzar haydovchilar jazolanishdi

Telegram I Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман суди томонидан жазо муддатини ўтаётган бир гуруҳ маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик таойиллари қўлланилди.

Telegram I Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
YPX XODIMINING HAYOTINI XAVF OSTIGA QOʻYGAN HAYDOVCHI SUDLANDI

Telegram I
Facebook


ЖИНОЯТ КОДЕКСИни ўрганамиз

27-модда. Жиноятда иштирокчилик тушунчаси

Икки ёки ундан ортиқ шахснинг қасддан жиноят содир этишда биргалашиб қатнашиши иштирокчилик деб топилади.


28-модда. Жиноят иштирокчиларининг турлари

Жиноятни бажарувчи билан бир қаторда ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчилар ҳам жиноят иштирокчилари деб топилади.

Жиноятни бевосита тўла ёки қисман содир этган ёхуд ушбу Кодексга мувофиқ жавобгарликка тортилиши мумкин бўлмаган шахслардан ёки бошқа воситалардан фойдаланиб, жиноят содир этган шахс бажарувчи деб топилади.

Жиноятга тайёргарлик кўрилишига ёки жиноят содир этилишига раҳбарлик қилган шахс ташкилотчи деб топилади.

Жиноят содир этилишига қизиқтирувчи шахс далолатчи деб топилади.

Жиноят содир этилишига ўз маслаҳатлари, кўрсатмалари билан, воситалар бериш ёки тўсиқларни йўқотиш билан кўмаклашган, шунингдек жиноятчини, жиноят содир этиш қуроли, излари ва воситаларини ёхуд жиноий йўл билан қўлга киритилган нарсаларни яширишга, шунингдек бундай нарсаларни олиш ва ўтказиш тўғрисида олдиндан ваъда берган шахс ёрдамчи деб топилади.

Telegram I Facebook




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
TAQDIMNOMALAR QANOATLANTIRILDI, BIR GURUH MAHKUMLARGA ISHONCH BILDIRILDI

Telegram I Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Самарқанд вилоят суди ва Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Самарқанд вилоят бўлими ҳамкорлигида давра суҳбати ташкил этилди.

Telegram I Facebook


Паст Дарғом туман судлари томонидан туман Халқ қабулхонасида сайёр қабул ташкил этилди. Қабул жараёнида жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий масалалар юзасидан фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилди. Сайёр қабулда мурожаатларнинг мувофиқ келадиганлари ижобий ҳал қилинди ва қолганларига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Хусусан, туман ҳудудида фаолият юритиб келаётган “Маҳалла сервис” МЧЖда ишловчи 4 нафар фуқаронинг тўланмаган иш ҳақини ундириш ҳақидаги даъво аризалари қабул қилинди.

Шунингдек, содир қилган жиноий қилмиши учун суд ҳукми билан жазосини ўтаётган, Паст Дарғом туман ИИБ пробация гуруҳида ҳисобда турган 10 нафар маҳкум сайёр қабулда қилмишидан пушаймонлиги, тегишли хулоса чиқарганлиги, тузалиш йўлига қатъий ўтганлигини, бундан буён соғлом турмуш тарзида ҳаёт кечиришини билдириб жазонинг ўталмай қолган қисмидан озод қилишни сўради.

Шу ерда жиноят ишлари бўйича сайёр суд ташкил этилди. Сайёр судда ҳар бир ҳолат алоҳида кўриб чиқилиб, мурожаатлар ижобий ҳал этилди. Улар тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазоларидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан тушган барча мурожаатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Telegram I Facebook




Давра суҳбати ўтказилди
 
Кейинги йилларда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини мустаҳкамлаш борасидаги изчил саъй-ҳаракатлар алоҳида эътиборга лойиқ.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг тергов судьяси Акмал Алимов оилавий (маиший) зўравонлик ҳамда аёлларга нисбатан содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноят ишларнинг олдини олиш бўйича масъул бўлган идоралар билан ҳамкорликда давра суҳбати ўтказди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2023 йил 11 апрелда имзоланган “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Ушбу Қонунга мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси янги 411-модда (шаҳвоний шилқимлик қилиш), 592-модда (оилавий (маиший) зўравонлик) ҳамда Жиноят кодекси 126-1-модда (оилавий (маиший) зўравонлик), 141-3-модда (шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) билан тўлдирилди.

Шунингдек, иштирокчиларга мазкур турдаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар ҳамда содир этилиши билан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар ҳақида тушунчалар берилди. Давра суҳбати қизғин баҳс ва мунозараларга ҳамда савол жавобларга бой бўлди. Иштирокчиларнинг барча саволларига батафсил жавоб берилди.  
 
Ориф Пардаев,
жиноят ишлари бўйича Самарқанд
шаҳар судининг раиси.

Telegram I Facebook




Самарқанд вилоят судининг судьяси Ғолибжон Воҳидов Республикуа "Маҳалла" радиоканалида суд-ҳуқуқ ислоҳотлари янгиликларини шарҳлади

Telegram I Facebook


Янги Ўзбекистонда “Инсон қадри учун, инсон бахти учун” деган эзгу ғоя асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли халқимиз фаровонлигини ошириш, кўп миллатли жамиятимизда тинчлик-осойишталик, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш борасидаги ишлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилмоқда.

Улуғ айём – муқаддас Рамазон ҳайити арафасида Паст Дарғом туманида жойлашган 37-сонли манзил колониясида жиноят ишлари бўйича Паст Дарғом туман судининг сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Сайёр судда жазо муддатини ўтаб келаётган қатъий тузалиш йўлига ўтган, қилмишидан пушаймон бўлиб қатъий тузалиш йўлига ўтган, жазодан хулоса чиқарган 19 нафар маҳкумларга нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси енгилроқ жазога алмаштирилиб, уларга муқаддас Рамазон ҳайити байрамини ўз оила аъзолари бағрида кутиб олиш имконияти яратилди.

М.ЭРГАШЕВ,
жиноят ишлари бўйича Паст Дарғом туман суди раиси.

Ш.ГАЙБУЛОВ,
жиноят ишлари бўйича Паст Дарғом туман суди судьяси.


Самарқанд вилоят суди раиси О. Хайитовнинг аҳоли билан навбатдаги учрашув ва сайёр қабули Тойлоқ туман Халқ қабулхонасида ўтказилди. Тадбирда, шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро суди раиси Б. Фармонов ва Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ф. Мажидов ҳам иштирок этишди. Қабул жараёнида жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий масалалар юзасидан фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилди.

Ҳуқуқ тарғиботи аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ва онгини оширишнинг энг самарали усулларидан. Ҳуқуқий маданияти юксак жамиятда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик нисбатан кам учрайди.

Дастлаб, йиғилганлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда вилоят суди раиси О. Хайитов йиғилганларга бугунги суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, қонунчиликдаги янгиликлар, давлатимизнинг бу соҳадаги одилона сиёсати ҳақида гапириб берди. Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган учрашувда тадбир иштирокчилари ҳам фаол иштирок этишди ва саволларига батафсил жавоблар олишди.

Шундан сўнг, сайёр қабул ташкил этилди. Сайёр қабулда 18 та мурожаатлар бўлди. Шундан қонунга мувофиқ келадиганлари ижобий ҳал қилинди ва қолганларига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан тушган барча мурожаатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Telegram I Facebook



19 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.