Россияда ўзбекистонлик эркак ўгай қизини ҳаддан ташқари очиқ-сочиқ кийингани учун тўртинчи қаватдан улоқтирди.
Ўтган пайшанба куни кечқурун 42 ёшли Баҳодир хотинининг 17 ёшли қизи кийган кийимдан қаттиқ ғазабланди. У қизнинг кийиниш тарзини ёқтирмасди, чунки унинг кийимларини ҳаддан ташқари очиқ-сочиқ деб ҳисобларди.
Жанжал пайтида ўгай ота мактаб ўқувчисига муштлари билан ташланди, сўнгра уни Иркутскдаги Роза Люксембург кўчасидаги уйнинг тўртинчи қаватида жойлашган квартира деразасидан улоқтирди.
Мактаб ўқувчиси тирик қолди — у ёпиқ бош мия жароҳати ва мия чайқалиши билан касалхонага ётқизилди. Унинг аҳволи оғир. Ўзбекистонлик фуқаро ҳибсга олинди, қотилликка суиқасд моддасига кўра жиноий иш қўзғатилди.
➥ Қуйидаги линкни босинг ва каналимизга қўшилинг👇
https://t.me/+ft1FbWL3hfBlOGNi