Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан “Прокуратура органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш” Концепцияси доирасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, ходимлар онгида миллий маданиятимиз ва қадриятларимизга ҳурмат ва эҳтиром туйғуларини уйғотиш, юксак эстетик дид ва ахлоқий меъёрларни шакллантириш, Ўзбекистон прокуратурасининг бой тарихи, қатағон йиллари давомида қатағонга учраган ходимлар фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида вилоят прокуратурасининг бир гуруҳ ходимлари “Ўзбекистон прокуратурасининг тарихи” музейига саёҳат қилишди.
Музейдан ўрин олган прокуратура тарихи, ходимлар иш фаолияти, мустабид тузум даврини акс эттирувчи қатор экспонат ва маълумотлар, фотосуръат ва стендлар ташриф буюрувчиларда жуда бой таассуротлар қолдирди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |
Telegram |
Instagram |
YouTube |
Facebook