Самарқандда кириш имтиҳонлари ўтказилиши муносабати билан айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади
Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида 2 сентябрдан 12 сентябргача олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари ўтказилиши муносабати билан айрим ҳудуд ва кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳар ҳокимининг фармойишига биноан 2 сентябрьдан 12 сентябрга қадар ОТМларга кириш имтихонлари ўтказилиши муносабати билан қуйидаги ҳудуд ва кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик таъқиқланган:
Сартепа массивидаги Туркистон кўчасининг Туризм коллежидан 5-микрораёнга кириш йўли туташмасигача;
Кимёгарлар қўрғонидаги Умид кўчасининг Зиёлилар кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Маданият саройи олдидаги майдончагача бўлган қисмигача;
Ислоҳот кўчасининг Рудакий кўчаси билан туташмасидан «Локоматив» стадионига кириш дарвозасигача бўлган қисмида;
Депо кўчасининг Aрман кўчаси билан туташмасидан «Локоматив» стадионигача бўлган қисмида.