САЛОМАТЛИК ОЛАМИ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Tibbiyot


“Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ”
Ўз саломатлигингизни асраш учун энг мухим маслаҳатлар ва сўнгги янгиликлар фақат бизда.
Бизнинг канални кузатиб боринг ва яқинларингизга тавсия этинг.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri




АСТМА КАСАЛЛИГИ ҚАНДАЙ ДАВОЛАНАДИ?

Астма касаллиги ёш танламаслиги, айниқса, болаларда кузатиладиган сурункали хасталиклар орасида етакчи ўринда туриши билан барчани жиддий ташвишга солади. Хўш, болалардаги астма касаллигини қандай даволаса бўлади? Катталарда-чи? Астма ирсий касалликми?

ССВ матбуот хизматининг шу каби саволларига
Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий амалий тиббиёт маркази директори Наргиза ПАРПИЕВА жавоб беради.

— Астма ирсий касалликми?

— Бронхиал астма билан оғриган катталарнинг учдан бир қисми болалигида айнан ушбу хасталикка чалинган бўлади. Ўсмирлик пайтида ундан халос бўлган одамларнинг катта бўлганларида астма хавфига дучор бўлиш эҳтимоли юқори. Бу пайтда касалликнинг ривожланиш хавфи ирсий омиллар, шунингдек, атроф-муҳитнинг таъсири билан янада кучаяди.

Тиббиётда бронхиал астманинг келиб чиқиш сабаблари орасида наслий мойиллик алоҳида тилга олинади. Айниқса, аллергик бронхиал астмада ирсий омиллар муҳим ўрин тутади. Агар ота-онанинг бирида касаллик мавжуд бўлса, туғилажак фарзандда хасталикнинг эҳтимолий даражаси 20-30 фоизни ташкил этади. Борди-ю, ота-онанинг иккиси ҳам астматик ҳисобланса, касалликнинг насл суриш эҳтимоли 75 фоизни ташкил қилади.

— Болаларда астма касаллиги қандай даволанади?

— Одатда болаларда астма икки босқичда даволанади. Биринчи галда касалликни келтириб чиқарувчи омиллар – аллерген, совуқ ҳаво, ташқи муҳитдаги бегона моддалар(тамаки, чанг)ни аниқлаб, уларни бартараф этиш зарур. Иккинчиси, касалликни дори билан даволаш усулидир. Бу усулни доимий ёки хасталик хуруж қилганда амалга ошириш мумкин.

Шифокорлар бундай пайтларда кўпинча гормонал препаратлар, глюкортикоидлар, ингаляцион бронхолитиклар ва антилейкотриен дори воситаларидан кенг фойдаланади. Парҳез тутиш буюради. Болаларда даволаш тўғри олиб борилса уларнинг 50 фоизи бутунлай тузалиб кетиши мумкин.

— Катталарда касаллик қандай даволанади?

— Астма қанча эрта аниқланса, муолажалар шунчалик яхши фойда беради. Аниқланган хасталик босқичига кўра, турли дори воситалари ва физиомуолажа (нафас йўллари гимнастикаси, машқлар, сузиш ва бошқа чиниқтирувчи усул) лар билан даволанади.

Шуни айтиш лозимки, бронхиал астма сурункали хасталик бўлиб, ундан бутунлай халос бўлиш қийин жараён ҳисобланади. Бироқ тўғри танланган муолажа усуллари ёрдамида беморнинг умумий ҳолатини узоқ ва барқарор ҳолатга олиб келиш ва бу орқали унинг саломатлигини яхшилаш мумкин.

Бронхиал астмада ингаляцион бронхолитиклар ( қисқа ва узоқ таъсир қилувчи) ингаляцион глюкокортикоидлар, антилейкотриент дори воситалари катта самара беради. Беморлар доимий равишда ўзини назорат килиб юришлари керак, хар кандай аҳволдаги ўзгаришларини ўз вақтида шифокор билан маслахатлашиб давони давом эттиришлари керак.

Шифокорлар касалликдан ҳимояланиш учун энг биринчи галда аллергенлардан эҳтиёт бўлишни тавсия этади. Айниқса, бемор яшаётган уй озода бўлиши, хоналар тез-тез шамоллатиб турилиши, атрофда чанг зарралари, кимёвий воситалар, ҳайвонлар (мушук, ит) бўлмаслиги лозим. Аммо инсон ҳаёти давомида барибир аллергенлар билан “учрашади”. Шу боис бемор бронхларини ҳимоя қила олиши керак.

Бунинг учун юқори самарали махсус дорилар ёрдамида доимий бронх деворлари яллиғланишини бир меъёрда ушлаш талаб этилади. Бундан ташқари, касалликни олдини олиш учун АҚИД (Аллергенга қарши иммуно даво) терапия усули қўлланилиш ҳам яхши самара беради. Фақат бу муолажа аллерголог назоратида олиниши зарур.

Яна бир гап. Астма кўпинча уйқу пайтида кўпроқ намоён бўлади. Боиси бу вақтда нафас олиш йўллари сезгирлиги ортиб, ўпканинг қисқариши пасаяди. Шунингдек, тунда организм ўпка фаолиятини ўзгартирувчи махсус моддаларни ишлаб чиқаради ва тана ҳарорати пасаяди. Бу эса нафас йўлларининг совушига олиб келади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi


​​АСТМА КАСАЛЛИГИДА ЎЗ ВАҚТИДА МУОЛАЖА ҚИЛИНМАСА, У НОХУШ ОҚИБАТЛАРГА ОЛИБ КЕЛИШИ МУМКИН

Aстма жиддий юқумли бўлмаган касалликлар сарасига киритилган бўлиб, нафас йўлларининг яллиғланиши ва торайиши билан тавсифланган сурункали ўпка хасталигидир.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таҳлилларига кўра, 2019 йилда бутун дунёда астма билан касалланганлар сони 262 миллион нафарни ташкил этди ва улардан 461 минг нафар кишида хасталик ўлим ҳолати билан якун топган.

Мамлакатимизда эса аҳолининг 5 фоизга яқин қисми мазкур дард билан оғрийди. Хўш, астма қандай касаллик? Унинг ўзига хос белгилари, уни даволаш усуллари қандай?

ССВ Матбуот хизматининг шу каби саволларига Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Наргиза ПАРПИЕВА жавоб беради.

— Астма сўзи юнон тилидан таржима қилинганда “бўғилиш”, “оғриқ” деган маъноларни англатиб, касаллик доимий ва такрорланиб турадиган бўғилиш хуружлари билан тавсифланади.

Бронхиал астма — бронхларнинг аллергик ёки инфекцион сабабларга кўра сурункали тарзда яллиғланиши ҳисобланиб, хасталик аллерген омилларга боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган турларга бўлинади.

Тиббиётда аллергенлар асосан тўрт гуруҳга ажратилади: дарахт гулларининг чанги, уй чанглари, ҳайвон юнги ва бошқалар. Ноаллергик сабаблар сифатида жисмоний юкламаларнинг кўплиги, руҳий тушкунлик, совуқ ҳаво кабиларни киритиш мумкин. Тўғри, совуқ ҳаво, вирусли инфекциялар, ўткир ҳидлар, асабийлашиш аллерген ҳисобланмайди, бироқ мазкур омиллар астма хуружига туртки бўлиши мумкин.

Касалликнинг қандай ўзига хос белгилари бор?

— Хасталик кечаю кундуз мунтазам йўтал, бўғилиш ва нафас чиқаришнинг қийинлиги, жисмоний машқлар пайтида бўладиган йўтал, кўкракнинг “ҳуштак” чалиши, аллергенлар билан мулоқотда бўлганда хуружларнинг қўзғалганлиги ҳамда кўкрак қафасидаги ноқулайлик каби белгилар билан кечади.

Беморнинг нафаси қисилганда тананинг диафрагма соҳасида кучли оғриқ пайдо бўлади. Хуруж йўтал тутиши билан бирга келиб, бронхлар ички юзасидаги балғам чиқариб ташлангач, бемор аҳволи бирмунча яхшиланади. Касаллик хуружида ўпка альвеолаларида газлар алмашинуви кескин сусаяди. Бу эса организмнинг кучсизланиши, нутқ муаммолари ва тахикардия (юракнинг тез уриши)ни келтириб чиқаради.

Шунингдек, баъзиларда касаллик хуружи жисмоний юкламалардан сўнг янада кучаяди. Айримлар эса совуқ ҳаводан нафас олганида ҳам ўзини ёмон ҳис қилади. Бу, албатта, тананинг индивидуал хусусиятига боғлиқ.

Ушбу хасталикка жиддий эътибор қаратиш зарур, акс ҳолда турли кўнгилсиз ҳодисалар келиб чиқади. Агар ўз вақтида муолажа қилинмаса, астма, ҳатто, ўлимга ҳам олиб келиши мумкин. Шу боис унга эътиборсиз бўлиш асло ярамайди.

Астма касаллиги билан оғриётганларга тавсиянгиз.

— Ушбу хасталик билан оғриган инсонларга шифокорлар йилда икки бор табиат қўйнида, айниқса, арча кўп экилган сиҳатгоҳларда ҳордиқ чиқаришни тавсия этади.

Шунингдек, истеъмол қилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам аллергик таъсирлардан холи бўлиши талаб қилинади. Унутманг, агар ҳаёт тарзингизда тартибга риоя қилмас экансиз, бу хасталик билан курашиш анчайин қийин кечади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi


ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати! dan repost
Ёши улуғ кишиларга овқатланиш бўйича алоҳида тавсиялар

Кексаларнинг таомномаларини тўғри тузиш улар организмидаги моддалар алмашинувига ижобий таъсир кўрсатади, иш фаолиятини яхшилаб, саломатлигини таъминлаб туради. Шу мақсадда Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош нутрициологи, Тошкент тиббиёт академияси Овқатланиш гигиенаси ва болалар, ўсмирлар гигиенаси кафедра профессори Гули Шайхова ССВ Матбуот хизматига кексалар учун ўз тавсияларини билдирди.

1. Гўштли ва балиқли таомларни зарур даражада истеъмол қилиш;

2. Тузли ва гўштли таомлар юрак қон-томир ва нафас тизимлари фаолиятига салбий таъсир этиши сабабли (қон босимининг кўтарилиши, томир уриш ва нафас олиш сонининг ортиши) уларни кечқурунлари истеъмол қилмаслик;

3. Уйқу пайтида аъзолар фаолиятига таъсир этмаганлиги сабабли кечки овқатда сутли маҳсулотларни қабул қилиш;

4. Ёши улуғ кишилар кўпроқ димланган ва гўштсиз шўрвалар истеъмол қилишлари мақсадга мувофиқ. Ҳазм безларини ортиқча юклама билан ишлашига сабаб бўлганлиги туфайли ёғли, қовурилган, аччиқ таомлар, маринад ва соуслар истеъмолини кескин чеклаш;

5. Дастурхон тузаганда таомларнинг ташқи кўриниши, ҳиди ва таъмига алоҳида эътибор бериш (чунки улар ҳазм шираси ажралиши ва таомларни яхши ўзлаштирилишига ёрдам беради);

6. Таркибида холестерин, организмга тез сингувчи углеводлар ва кўп миқдорда ош тузи сақловчи маҳсулотлар ва улардан тайёрланган таомлар истеъмолини камайтириш;

7. Рационга витаминлар, калий ва магний тузларига бой маҳсулотлар ҳамда ўсимлик ёғидан тайёрланган таомларни киритиш. Уларни тайёрлашда димланган, ёғсиз қўй, мол ва парранда гўштлари ҳамда балиқдан фойдаланиш;

8. Сабзавотлар ва дуккакли маҳсулотлардан тайёрланган таомлар ва салатларни кўпроқ истеъмол қилиш;

9. Бир кунда 70–80 гр атрофида ёғ истеъмол қилиш. Унинг 1/3 қисми ўсимликлар ёғи бўлиши керак. Тана вазни ортишига мойиллиги бўлган онахон ва отахонлар хамирли озиқ-овқатлар, ширинликлар, сметана, сариёғ каби маҳсулотлар истеъмолини кескин чегаралашлари шарт;

10. Сутли маҳсулотлар — ёғсиз пишлоқ, творог ва улардан тайёрланган таомлар, қатиқ ва ацидофилин истеъмолини кўпайтириш;

11. Ичиш учун аччиқ қилиб дамланмаган чой, шу жумладан, сутли, мева ва сабзавот шарбатларидан фойдаланиш;

Хулоса қилиб айтганда, қарилик — бу қонуний биологик жараён ҳисобланиб, уни соғлом турмуш тарзига амал қилиш, рационал овқатланиш, чекиш ва бошқа зарарли одатлардан воз кечиш орқали секинлаштириш мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi


ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати! dan repost
КЕКСАЛАРНИНГ ОВҚАТЛАНИШ РАЦИОНИ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?

Ёши ўтган сари инсоннинг таомга нисбатан талаблари кучайиб, инжиқ бўлиб бораётгандек туюлади. Аслида эса, бу уларнинг қайсарлиги сабаб эмас, балки организмидаги физиологик ўзгаришлар туфайли содир бўлади.

Жондан азиз бўлган қарияларимизнинг талабларига мос тарзда улар учун дастурхон тузашимиз учун зарур тавсиялар олиш мақсадида С
СВ Матбуот хизмати Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош нутрициологи, Тошкент тиббиёт академияси Овқатланиш гигиенаси ва болалар, ўсмирлар гигиенаси кафедра профессори Гули Шайховага мурожаат қилди.

— Кексалар учун таомнома тузишда қатор омилларни ҳисобга олиш зарур, — дейди Г.Шайхова. — Жумладан, қарилик даврида таомни чайнаш аъзоларида ўзгаришлар кузатилиши сабабли маҳсулот танлаш ва уларни қайта ишлаш усулларига талаб кучаяди. Осон ҳазм бўладиган ва енгил ўзлаштириладиган маҳсулот ва таомлар афзал кўрилади. Ҳазм қилиш ферментлари таъсирида чопилган гўшт ва балиқ, творог нисбатан тез ўзлаштирилади. Ичаклар фаолиятини меъёрида сақлаш ва енгиллаштириш учун суюқликлар монанд истеъмол қилиниши керак.

Кекса одамларга зираворларни ҳам меъёридан ортиқ истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Тайёр таомларга таъм бериш мақсадида хушбўй кўкатлардан фойдаланиш маъқул. Таомлар ўта иссиқ ёки совуқ бўлмаслиги керак.

Қариётган организм керагидан ортиқ таом истеъмол қилишга таъсирчан бўлиб, бу нафақат семиришга, балки ёшларга нисбатан тезроқ атеросклероз, гипертония, юракни ишемик касалликлари, қандли диабет, ўт ва сийдик қопи тоши, подагра ҳамда бошқа хасталикларга олиб келиб, оқибатда организм янада тез қарий бошлайди.

Сабзавотлардан қанд лавлаги, сабзи (қирилган ҳолда), ошқовоқ, гул карам, помидор, пюре ҳолидаги картошка истеъмол қилиш афзал. Хўл мевалар, жумладан, уларнинг ширин навлари, цитруслилар, олма ва бошқа мевалар тавсия этилади. Рационда карам бироз чекланган бўлиши керак, чунки у бижғиш жараёнларини кучайтиради.

— Қандай маҳсулотларни камроқ еган ва аксинча, нимани кўпроқ истеъмол қилган маъқул?

— Қариликда оқсилларни ўз-ўзини янгилаш жараёнининг пасайиши, биринчи навбатда, гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни қисқаришини тақозо этади. Оқсилга бой маҳсулотларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш қариётган организмга салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун кексалар оқсил меъёрини 1 кг тана вазнига 1 гр.гача камайтиришлари лозим.

Бундан ташқари, ҳайвон ва паррандалар гўштини бирмунча чеклаш зарур. Гўштли таомларни сувда пишириш мақсадга мувофиқ. Кексалар рационидаги оқсилнинг 30 фоизи сут маҳсулотлари ҳисобига бўлиши керак. Бунда, биринчи навбатда, кунда 100 гр атрофида ёғсизлантирилган творог истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ.

Ҳар куни 300 мл сут ичиш организмга зарур даражада кальций тушишини таъминлайди ва суяк синишларининг олдини олишда муҳим роль ўйнайди. Айниқса, нордон сутли маҳсулотлар — кефир, қатиқ жуда фойдали. Кунда 200 гр кефир ёки бошқа сут маҳсулотларини кечқурин ёки ётишдан олдин қабул қилиш тавсия этилади.

Кексалар тухум сариғини ейишни чеклаши керак, унинг оқ қисмини эса хоҳлаган миқдорда истеъмол қилиши мумкин. Рациондаги оқсилларнинг ярмини ўсимлик оқсиллари, яъни ёрмалар ва дуккаклилар ташкил этиши керак. Ёрмалардан энг фойдалиси гречка ва сули маҳсулотларидир. Улардан тайёрланган бўтқаларга сут қўшилса, таркибидаги аминокислоталар меъёрлашади. Ўсимлик оқсилининг асосий манбаларидан бири нон ҳисобланади. Айниқса, жавдар унидан тайёрланган нон аминокислоталар таркиби бўйича тўла қимматга эга ва В витамини, минерал моддалар ҳамда толаларга жуда бой.

Бир кунда овқат қабул қилиш 4-5 мартадан ошмаслиги ва у маълум бир вақтда истеъмол қилиниши шарт. Уйқудан олдин овқат тановвул қилиш мумкин эмас. Нонушта ва кечки овқат оралиғидаги вақт 10 соатдан ошмаслиги керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi


​​Амнезия

Амнезия [юн. а – инкор қўшимчаси ва mneme – хотира, эс] – хотиранинг бузилиши; бўлиб ўтган воқеа ва кечинмаларни эслай олмаслик ёки чала эслаш. Бош миянинг шикастланиши, тутқаноқ, қаттиқ руҳий изтироб ва бошқа(лар) сабаб бўлади; амнезиянинг қуйидаги турлари фарқ қилинади: антероград амнезия – одамнинг руҳий касалликка учрагандан кейинги ҳодисаларни эсда сақлай олмаслиги; авжланувчи А. – хотирада ҳеч нарса қолмаслиги; ретроград А. – одамнинг касал бўлишидан илгариги ўтган ҳодисаларни унутиши; фиксацион А. – айни вақтдаги, шунингдек, яқин кунларда бўлиб ўтган ҳодисаларни хотирада сақлай олмаслик ва ҳ. к.


​​Аччиқ бодом ёғи ( Bitter almond oil)

Аччиқ бодом ёғининг ажойиб ва фойдали ҳусусиятлари неча асрлардан бери маълум. Унинг таркибига кирувчи витамин Е табиий антиоксидант бўлиб, тери қаришининг олдини олади ва яллиғланиш жараёнини тўхтатади. Юз терисига соғлом ва ёрқин кўриниш беради.У теридаги яллиғланишни бартараф этади, шу билан бир қаторда, аччиқ бодом ёғи юз терисини юмшатувчи, озиқлантирувчи ва оғриқ қолдирувчи хусусиятларга ҳам эгадир.

Аччиқ бодом ёғидан фойдаланиш:

-Барча турдаги терига қўллаш мумкин;

-Тана ва юздаги ажинларни олдини олишда;

-Экземада;

-Доимий қабзиятда;

-Шамоллаш ва гриппда;

-Қулоқдаги оғриқда;

-Соч, киприк ва қошлар ўсишида;

-Ҳашоратлар чақишини олдини олишда кенг қўлланилиб келинади.

Аччиқ бодом ёғини соч, қўллар ва юз учун мўлжалланган косметик воситалар таркибига қўшиб ишлатиш мумкин. Аччиқ бодом ёғидан ажойиб ниқоблар тайёрлаш мумкин. Бунинг учун, аччиқ бодом ёғидан 10 мл олинади ва унга бирор бир эфир ёғидан 2-3 томчи қўшилади, тайёр бўлган ниқоб қуруқ салфеткага шимдириб олиниб юз терисига 15-30 дақиқага қўйилади. Бу ниқобни бир кунда 2 маротаба қўллаш мумкин.

Яна бир ажойиб ниқоб, бунинг учун 2-3 қошиқ сули (овсянка) уни сув билан аралаштирилади ва бўтқа ҳолига келтирилади. Тайёр бўлган аралашмага 10 мл миқдорида аччиқ бодом ёғи ва бир неча томчи эфир ( лимон, атиргул ва сандал) ёғлари қўшилади. Ниқоб 15-20 дақиқа юз терисида қолдирилади ва илиқ сув билан ювиб ташланади.

Шунингдек, аччиқ бодом ёғини учуқда ҳам қўллаш мумкин. Бунинг учун, аччиқ бодом ёғига лаванда, чой дарахти, иланг-иланг ёки мойчечак ёғларидан бирортаси қўшилади ва учуқ чиққан ерга қўйилади. Бир кунда 4-5 маротаба такрорланади.

Аччиқ бодом ёғини ёғли сочларга ҳам қўллаш мумкин. Бунинг учун соч ювилишидан бир оз олдин унга керак миқдорда ёғ суртилади, сўнг шампунь билан ювиб ташланади. Қуруқ сочларда эса соч ювиб бўлинганидан сўнг сочга суртиб қўйилади


@salomatlikolami_and


​​🔥ХАММАСИ АСАБДАН!
Стресс кўплаб касалликларнинг дебочаси ҳисобланади. У аввало иммун тизимига салбий таъсир кўрсатиб, инсонни касалликлар ва вирусларни юқтириб олишга мойил қилиб қўяди. Стрессдан халос бўлиш учун меъёрдан ортиқ қабул қилинган дори-дармонлар буйрак ва ошқозон фаолиятини бузади. Бу касаллик қон босимининг ошиши, қандли диабетга чалинишга олиб келади. Оғир асоратларни орттириб олмаслик учун, юқорида қайд этилган ҳолатлар бир неча хафта узлуксиз кузатилганда, психотерапевт назоратидан ўтиш тавсия этилади.
Маълумотларга кўра, Америка ахолисининг 90 фоизи кучли стресс ҳолатида, 60 фоизи хафтада 1-2 марта, 30 фоизи деярли ҳар куни стресс аломатларини бошдан кечиради. Беморларнинг учдан икки қисмининг шикояти стресс билан боғлиқ. Россияда эса стресс билан касалланганлар 70 фоизни ташкил қилади.

💥СТРЕСС ДАРАЖАЛАРИ
Ҳаётдаги турли ҳодисалар инсонда турли даражада стресс пайдо бўлишига сабаб бўлади. Масалан:
Турмуш ўртоғининг ўлими – 100%
Ажрашишлар – 73%
Яқинларининг вафоти – 63%
Озодликдан махрум қилиниш – 63%
Касаллик – 53%
Ишдан бўшатилиш – 47%
Яқинларининг касалликка чалиниши – 44%
Хомиладорлик – 40%
Иш шароитининг ўзгариши – 39%
Молиявий шароитнинг ўзгариши – 38%
Ишда масъулиятнинг ошиши – 29%
Уйқунинг бузилиши – 16%
Овқатланиш тартибининг бузилиши – 15%
Дўстлар билан муросасизлик – 15%

Стрессдан химоя ҳам, даво ҳам – ирода! Ўзингизни кучли ирода сохиби, деб хис қилинг ва буни амалда исботланг. Ҳаётга оптимист кўзлар билан боқинг. Шунда стресс сиз учун хавфли касаллик хисобланмай қолади.


​​Қуйида баъзи касалликларда рухнинг таъсир механизми ҳақида маълумотларни келтириб ўтамиз:

Тумов ва грипп – аскорбин кислота ва синк иммунитетни оширувчи энг керакли таркибий қисм. Цинк интерферон (вирусларга карши курашувчи организмда бор модда) ва антитела (микробга қарши курашувчи модда) ишлаб чиқариш учун керак. Цинк – бу табиий иммуномодулятор (иммун тизимни кучайтирувчи)дир. Цинк маҳаллий иммунитетга жавоб берувчи макрофагларни фаолиятини оширади. Шунинг ҳисобига бола тез тузалади ва касаллик қайталанмайди. Цинк иммун тизимни барча звеноларига керак бўлади. Шунинг учун ОИТС касаллигида ҳам ишлатилади.
Диарея – Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра диареяда 14 кун давомида 10 мг дан цинк препаратларини берилганда диарея тез тузалади ва қайталанмайди. Таъсири: бевосита микробларни ўлдиради, ичак деворидаги микроворсинкалар (сўрғичлар) тикланишини тезлатади.
Жигар касалликларида (гепатит ва сиррозда) – цинк жигардаги ферментлар таркибига киради. Уларни меъёрда ишлаши учун цинк моддаси керак. Бу жигарниннг детоксикация (заҳардан тозалаш) фаолиятини яхшилайди. Бундан ташқари, иммунитетни ошириши ҳисобига вирусга қарши курашишига ёрдам беради.
Иштаҳани ошириши – аскорбин кислотаси ва цинк иштаҳани оширади ва ошқозон ичак фаолиятини яхшилайди. Цинк тилдаги таъм билиш ва бурундаги ҳид билиш рецепторларини (сезувчи нерв охирлари) фаолиятини кучайтиради.
Турли қон кетишлар (бачадон, бурун, ўпка) – аскорбин кислотаси қон-томир деворини мустаҳкамлайди ва қон ивиш жараёнини кучайтиради.
Простата бези касалликлари – простатит — простата безининг яллиғланиши, простата аденомаси — простата безининг хавфсиз ўсмаси (катталашиши). Цинк организмда 5 алфа редуктаза ферментини активлигини пасайтиради. Бу фермент эркаклик гормонини (тестостеронни) хавфли шаклга (дегидротестостерон) айлантиради. Дегидротестостерон простата безида аденомани ривожлантиради. Демак цинк аденомани патогенезига (касаллик ривожланиш механизми) таъсир қилади ва аденомани олдини олишда ва даволашда ишлатилади. Цинк маҳаллий иммунитетга жавоб берувчи макрофагларни фаолиятини оширади ва простатитнинг олдини олишга ва даволашга ёрдам беради.
Бепуштлик – цинк жинсий гормонларнинг ва эркаклик уруғини (сперматозоид) хом ашёси ҳисобланади. Цинк етишмаса жинсий балоғатга етиш ортда қолади, эркак жинсий қуввати пасаяди (импотенция), бепуштликка олиб келади.
Қандли диабет – цинк ошқозон ости бези Лангерганс ҳужайраларида инсулинни синтези (ишлаб чиқарилиши), тўпланиши ва ажралиб чиқишида муҳим аҳамиятга эга. Қандли диабет касаллигида цинк моддаси сийдик билан нормадагига нисбатан 2—3 баробар кўп чиқади. Шунинг учун бемор доимий цинк препаратини қабул қилиши керак. Кўз гавҳарида катарактани олдини олади.
Жинсий ривожланишдаги патологиялар (ПМС, крипторхизм, гипогонадизм, мояк гипотрофияси) – эркак ва аёллик гормонларини фаолиятини меъёрлаштиради.
Акушерлик ва гинекология – Цинк аёл организмидаги жинсий гормонларни меъёрлаштиради ва ой кўришни, тухум ҳужайра (фолликула) етишишини нормаллаштиради.


​​💊Рухнинг биологик таъсирлари:

Антиоксидант;
Оқсил, ДНК, РНК синтезида;
Ҳужайрани бўлиниши, ўсиши ва регенерациясида;
Тери, тирноқ ва сочларнинг меъёрида ўсиши;
Яраларни битиши ва эпителизация жараёнини тезлатади;
Тана ва скелет вазнини ошишида;
Ўсиш гормони, гонадотропин ва кортикотропин синтезида;
Кальций ва фосфор алмашинуви ва сўрилишида;
Тери эластиклигини таъминловчи коллаген толалар ҳосил бўлишида;
Бўғим юзасини шаклланишида;
Сариқ доғ дегенерацияси ва катарактани олдини олади;
Иммунитетни оширади;
Ўсмаларга қарши (антикансероген) таъсири;
Инсулин синтезида иштирок этади ва ёғ-углевод алмашинувини бошқаришда;
Миянинг нормал фаолияти ва эслаб қолиш қобилиятини кучайтириш учун;
Иштаҳа ва таъм билиш сезгисини меъёрга келтиради;
Қон ишлаб чиқаришда иштирок этади ва камқонликни олдини олади;
Эркаклик гормони – тестостеронни ишлаб чиқаришида ва сперма ҳосил бўлишида;
Алкоголни организмдан чиқариб ташлашда;
Рух – кучли табиий антиоксидант.
Рух кучли табиий антиоксидант бўлган супероксидисмутаза ферментини актив қисмига киради. Бу фермент организмда доимий пайдо бўлиб турадиган, ўта зарарли бўлган супероксид эркин радикалини зарарсизлантиради.

Аскорбин кислота рух билан бирга ишлатилганда антиоксидант таъсири яна ҳам ошади. Рух ва аскорбин кислотасининг антиоксидант хусусияти кўзда катаракта ривожланиши ҳамда сариқ доғ дегенерациясини олдини олишда ишлатилади.

Рух кўзнинг тўр пардасида йиғилиб, А витаминининг ўзлаштирилишига ёрдам беради. Кўз тўр пардасидаги ретинол боғловчи оқсил иш фаолияти ҳам рухга бевосита боғлиқ.

Рухнинг оқсил синтезидаги вазифаси

Рух элементи организмда муҳим биологик жараёнлар (оқсил, ДНК ва РНК синтези, ҳужайраларни бўлиниши, ўсиши ва регенерацияси)да иштирок этади. Рухнинг бу хусусияти трофик ва бошқа яраларнинг битиши ҳамда эпителизациясида жуда муҳимдир.

Бундан ташқари, рухнинг регенерация жараёни кетиб турган тўқимада коллаген ва оқсил синтезини кучайтириши, атеросклероз ва юрак ишемик касаллигида ижобий таъсир кўрсатади.

Рух инсулин таркибига кириб, унинг ишлаб чиқариш самарадорлигини билдиради. Қандли диабет касаллиги бор беморларда қондаги рух миқдори кам бўлади ва рухнинг сийдик билан ажралиши кучайиб кетади. Шунинг учун қандли диабет касаллигида рух етишмовчилиги кўп кузатилади
.


@salomatlikolami_and


​​Юмшоқ сўгал хавфлими?
Юмшоқ сўгал яхши сифатли, хавфсиз хосила бўлиб, ракка айланишга (малигнизация) мойил эмас. Деярли доим асоратсиз ўтади ва асосан косметик муаммо хосил қилади.

Бир нарсани қатъий айтиш керакки: бу хосилаларни фақат мутахассис шифокор олиши ва олинган тўқимани гистологик текширувдан ўтказиши шарт. Асло уй шароитида, салонда ёки табибда олидириб бўлмайди.

Юмшоқ сўгални даволаш.
Уни тузатиб юборадиган ёки қуритиб тушириб юборадиган дорилар мавжуд эмас. Тиббиётда олиб ташлашни бир нечта усуллари мавжуд:

Оддий скальпел билан олиб ташлаш.
Суюқ азот билан музлатиб олиб ташлаш.
Электрокоагуляция қилиш.
Лазер ёки радиотўлқин билан олиб ташлаш.
Табиблар хам олиб ташлайди. Улар хам турли усулларни ўйлаб топишган. Энг кенг тарқалгани соч ёки дум толаси (қил) билан тубидан бойлаб қўйишади. Лекин биз буни тавсия қилмаймиз. Кўпинча юмшоқ сўгални папиллома билан адаштириб олиб қўйилади. Асосий мақсад юмшоқ сўгални олиб ташлаш эмас, балки олинган тўқимани текширишдир.

@salomatlikolami_and


​​Юмшоқ сўгал сабаблари.
Олимлар халигача аниқ сабабини топишгани йўқ. Лекин уни қўзғатиши мумкин бўлган хавф омиллари қуйидагилардир:

Эндокрин бузилишлари. Юмшоқ сўгал хомиладорларда (прогестерон ва эстероган каби аёллик гормонлари ошган бўлади), қандли диабет касалларида ва акромегалия (миядаги гипофиз безининг бўй ўстирадиган гормони ошиб кетиши) беморларида кўпроқ учрайди.
Таъсирловчи омиллар натижасида. Юмшоқ сўгаллар кўпроқ тананинг кўп таъсирланадиган, ишқаланадиган ва бурмали жойларида пайдо бўлади. Бўйин, қўлтиқ ости ва чов сохалари шундай қисмларга киради.
Қариш жараёни. Ёши катталарда табиий қариш жараёнида терининг қариши хисобига бу фибромалар кўпаяди.
Папиллома вируси хисобига. Баъзи олимлар бу вирус билан боғлайди, лекин хали аниқ тасдиғини топгани йўқ.
Юмшоқ сўгал белгилари.
Юмшоқ сўгал – кичик оёғи бўладиган, юмалоқ ёки овал шаклидаги полипдир. Унинг кўриниши:

Ташқи кўриниши бўлакли ёки бурмали бўлиши мумкин.
Ранги: тери рангида ёки ундан тўқроқ бўлади.
Ўлчами 1-10 мм атрофида бўлади.
Терининг бир жойида кўплаб миқдорда учраши мумкин.
Кўпроқ жойлашадиган жойлари: бўйин, қўлтиқ ости, сут бези ости, чов сохаси.
Ушлаб кўрилганда юмшоқ бўлади.
Юмшоқ сўгал деярли безовта қилмайди. Кийим илиниб қолса оғриши ва қонаши мумкин. Баъзан юз қисмидагиларни устара таъсирида кесиб олиш мумкин.

@salomatlikolami_and


​​🛑Капоши саркомаси
Капоши саркомаси – бу кўп ўчоқли қон томирли ўсма бўлиб, герпес вируси 8 типи томонидан чақирилади.

Асосан қуйдаги турлари фарқланади:

✅Классик;
✅ОИТСга боғлиқ;
✅Эндемик (Африкада);
✅Ятроген (масалан, аъзо трансплантациясидан кейин).
🛑Классик Капоши саркомаси

Бу асосан европалик еки шарқий европалик қари эркакларда (> 60 ёш) учрайди. Касаллик секин ривожланади ва жараён одатда оёқларда бир неча ўчоқлар хосил бўлиши билан чекланади; ички аъзолар зарарланиши 10% холатларда кузатилади. Касалликни бу шакли одатда хаёт учун хавф туғдирмайди.

🛑ОИТСга боғлиқ Капоши саркомаси
Касалликни бу шакли ОИТСга боғлиқ тарқалган рак кўринишида намоён бўлади. Касаллик классик шаклига қараганда оғир кечади. Одатда терида (асосан юз ва танада) кўплаб тошмалар бўлади. Шилилқ пардалар, лимфа тугунлари ва хазм системаси зарарланиши кўп учрайди. Баъзида Капоши саркомаси ОИТСнинг биринчи белгиси бўлади.

🛑Эндемик Капоши саркомаси
Касалликнинг бу шакли Африкада ВИЧ инфекцияга боғлиқ бўлмай келиб чиқади. Асосан 2 та типи фарқланади:

🛑Препубертал лимфаденопатик шакли. Бунда касаллик асосан болаларда учрайди. Ўсма лимфа тугунларида ривожланади. Терини зарарлаши мумкин. Одатда ўлим билан якунланади.
Каттлар шакли. Касалликни бу шакли классик шаклига ўхшаш бўлади.
Ятроген (иммуносупрессив) Капоши саркомаси.
Касалликни бу шакли одатда аъзо кўчириб ўтказилгандан кейин бир неча йил ўтиб бошланади.

Касаллик кечиши иммуносупрессия даражасига қараб кўпроқ ёки озроқ хафвли бўлади.


@salomatlikolami_and


​​🖤Полиомиелит
Полиомиелит [юн. polios – кулранг ва myelos – орқа мия] – ўткир юқумли касаллик. Бунда марказий нерв тизими зарарланади. Фалаж билан ёки фалажсиз кечади. Полиомиелит қадимдан маълум бўлиб, айниқса, болалар ўртасида кенг тарқалган. Полиомиелит оқибатида минглаб болалар фалаж бўлиб келар эди.

Вирусни сунъий кўпайтириш усулининг кашф этилиши, полиомиелитга қарши вакцина яратилиши ва болаларни ёппасига эмлаш амалга оширилиши туфайли касаллик тез камайди. Касалликни қўзғатувчи вируслар сувда узоқ вақт сақланади, қайнатилганда, калий перманганат ва водород пероксид таъсирида ҳалок бўлади. Касаллик бемор билан ёки касаллик қўзғатувчисини ташиб юрувчилар билан мулоқотда бўлганда юкади. Вирус ҳаво-томчи йўллари орқали (аксирганда, йўталганда), шунингдек, ифлосланган сабзавот, мева, қайнатилмаган сув, сутни истеъмол қилганда организмга ўтади. Ёз ва куз ойларида полиомиелит кўпроқ учрайди. Касаллик ўткир бошланади: беморнинг ҳарорати 38-39° гача кўтарилади, йўтал, аксириш, томоқ оғриши, қорнида оғриқ пайдо бўлиши ва ич кетиши кузатилади. Бу белгилар 4-5 кундан кейин ўтиб кетади, бир ҳафтадан сўнг ҳарорат яна кўтарилади ва турли мушаклар, айниқса, оёқ ва қўллар фалажи авж олади.

Фалажсиз полиомиелит юқори нафас йўлларининг ўткир катари сифатида (қ. Ўткир респиратор касалликлар) ёки меъда-ичак фаолиятининг бузилиши кўринишида кечади. Бемор касалхонада даволанади. Фалаж билан кечадиган полиомиелитда зарарланган қўл ва оёқнинг ҳаракатланиши бузилади, касал қўл ёки оёқ соғлом оёқ-қўлга қараганда ўсишдан орқада қолади. Шу сабабли комплекс даволашда массаж, даво физкультраси, оёқ ва қўллар учун махсус ортопедик аппаратлар, тана ва бўйнига корсет тақиш тавсия этилади. Кейинчалик санаторий-курортда даволаниш керак. Фалаж билан кечадиган полиомиелит узоқ ва тўғри даволанганда оёқ ва кунларнинг издан чиққан фаолиятлари тикланиши мумкин.

Полиомиелитнинг олдини олиш учун суюқ ҳолдаги ва конфет (антиполиодраже) шаклидаги тирик П. вакцинаси билан эмланади.


@salomatlikolami_and


🥩Жигар тозаловчи
🍀Сут Қушқўри уруғи (силимарин) – Молочный чертополох – Milk thistle Сут Қушқўри уруғи жигар учун ЭНГ фойдали табиий маҳсулот ҳисобланади. Бу ўсимлик жигарни даволаш ва соғломлаштириш учун 2000 йилдан ортиқ вақт давомида қўлланилиб келингани тарихдан маълум. Ўсимликнинг жигар учун фойдали жойи бу Сут қушқўри уруғи таркибидаги Силимарин моддасидир. Силимарин нафақат жигарни токсинлардан ҳимоя қилади, балки жигар ҳужайраларининг қайта тикланишига (регенерация қилишига) ҳам ёрдам беради! Сут қушқўри уруғини истеъмол қилиш йўллари: Уруғ ва баргларидан чой дамлаб ичиш; Уруғни кукунга айлантириб тайёр овқатларга қўшиш; Уруғларни кечаси ивитиб, кейинги кун смузига қўшиб блендерда майдалаб ичиш; Майдаланган уруғларни янги сиқилган мева-сабзавот сувларига қўшиб ичиш мумкин. Идеал кунлик доза – 100-250 мг.

💊@salomatlikolami_and💊


Асал+долчин Ушбу дамлама вазн йўқотиш ва қоматни ихчамлаштиришга ёрдам беради. Чунки асал ва долчин антисептик хусусиятга эга бўлиб, бактериялар ва паразитларни ўлдиради, ёғларни кетказади. 1 стакан қайноқ сувга 1 чой қошиқ долчин солинг. Ярим соат тиндиргач, 2 чой қошиқ асал қўшинг. Дамламани кечки пайт музлаткичда қолдиринг-да, эрталаб нонушдаан аввал ярмини ичинг. Қолганини эса ухлашдан олдин ичиш тавсия этилади. Лимон+занжабил+бодринг Ушбу ичимлик ошқозон-ичак йўлларини тозалаб, организмни ортиқча сувдан халос этади, моддалар алмашинувини тезлаштиради ва ортиқча килограммларга қарши курашади. 8 стакан сувга 1 чой қошиқ майдаланган занжабил, 1 донадан айлана шаклда юпқалаб тўғралган бодринг ва лимон ҳамда 1-2 та ялпиз баргини солиб, аралаштиринг. Кечки пайт музлаткичга қўйинг.

@salomatlikolami_and


​​Биласизми?

КАСАЛЛИК ҚАЕРДАН ПАЙДО БЎЛАДИ?

Аниқланишича, ҳаёт қувончларидан бебаҳра бўлиб, доим кимлардандир норози ҳолда юрадиганлар қонида турли иллатлар юзага келади. Одам бирон нарсани кўришни истамаса, кўз нури заифлашади.

ШАМОЛЛАСАНГИЗ. Шамоллаб қолганингизда, кимга қанақа сўзларни айтолмаган бўлсангиз, қалбингиз тўрида қандай эътироз ёки талаблар қолган бўлса, ҳаммасини тўкиб солиш учун бирор усулни ўйлаб топинг. Шунда дилингиздаги қўрқув, норозиликлар чиқиб кетади.

КЎНГИЛ ТАСКИНИ УЧУН. Ўзингизга ёқмайдиган ҳолатларга узоқ вақт бардош бериш одатингизни ҳам ташланг. Ана шунда кўнглингиз таскин топади.

АЁЛЛАР КАСАЛЛИКЛАРИ. Аёллар жинсий аъзолари касалликлари кўпинча уларнинг руҳий сиқилишлари, ўз оталари, эрлари, умуман эркак зотидан хафаликлари, ўзларининг аёллик табиатлари, ўзига раво кўрилган қисматдан норозилиги сабаб келиб чиқади.

БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАР САБАБИ. Зўравонлик билан мол-дунё орттиришга уринган ёки ўз-ўзини ҳимоя қилолмайдиган, фақат ўз қобиғига ўралиб қолган одамлар бахтсиз ҳодисаларга кўпроқ учраши кузатилади.

ҚАҲР-ҒАЗАБНИ ЖИЛОВЛАЙ ОЛМАСЛИК. Қаҳр-ғазаб, нафрат, жаҳолат вужудни ич-ичидан емиради. У, ғазабингизни бировга сочиб, кўнглингизни бўшатиб олганингизда ҳам, ақлдан озишга, эт (пай) чўзилишига, узилишига, буйракларда тош йиғилишига, ниқрисга (подагра), жигар касалликларига мубтало қилади.


Ўсимлик ёғи, балиқ ёғи ва ёнғоқ маҳсулотлари организм яллиғланиш жараёнларини енгишга ёрдам беради.

Таркибида тўйинган ёғлар кўп бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш организмда яллиғланиш жараёнларини ривожлантириши, иммун тизимига таъсир қилиб, унинг сусайишига олиб келиши мумкин. Рационда етарли даражада тўйинмаган ёғ: ўсимлик ёғи, балиқ ёғи ва ёнғоқ борлигига эътибор қаратинг. Мазкур маҳсулотлар организмга яллиғланиш жараёнларини енгишга ёрдам беради.


​​Америкалик олимлар фақат эркаклар чалинадиган ва ўлимга олиб келувчи янги касалликни аниқлашди

Касаллик VEXAS деб номланди. У тромблар ҳосил бўлиши билан кечади ҳамда 40 фоиз ҳолатларда беморларнинг ўлимига олиб келиши мумкин
VEXAS синдроми аутоиммун яллиғланиш, безгак, тромбларнинг фаол ҳосил бўлиши ҳамда ўпка тўқимасининг яллиғланиши билан намоён бўлади.
Олимлар ушбу касалликка чалинганларнинг UBA1 генларида соматик мутацияларни аниқлашган. Бундай синдромга учраган беморларга бирорта даволаш усули таъсир кўрсатмайди.
“Мутациялар гемопоэтик ҳужайраларнинг ярмидан кўпида, жумладан қоннинг миелоид ҳужайраларида аниқланган”, дейилган тадқиқотда.
Олимларнинг таъкидлашича, ушбу касаллик аввал катта ёшлиларда бир-бири билан боғланмаган деб ҳисобланган яллиғланиш синдромларини бирлаштиради. Бундай касалликка эга 50 бемор аниқланган, бироқ аслида улар кўпроқ бўлиши мумкин.
Олимлар касалликнинг фақат эркакларда учрашининг тахминларидан бири сифатида мутацияларнинг Х-хромосома билан боғланганини айтишмоқда. Эркакларда бу хромосомалар битта, аёлларда эса иккита бўлади. Олимларнинг фикрича, аёллардаги иккинчи Х-хромосома аёлларни бу мутациялардан қандайдир тарзда ҳимоялайди.


​​Долзарб саволга муҳим жавоб
Ҳайз даврим арафасида негадир бошим оғрийдиган одат чиқарган. Менда кузатилаётган бундай белгилар бирор хасталик белгиси эмасми?

Тўғрисини айтсам, айрим аёлларда ҳайз даврида бош оғриши учраб туради. Буни ҳайз мигрени, деб атаймиз.
Табиийки, ҳайз арафасида жинсий гормонлар — эстроген ва прогестеронлар ишга киришади. Организмдаги гормонлар ишлаб чиқилишида ўзгаришлар юз беради. Гормонлар даражасининг ортиши ёки камайиши оқибатида ҳайз даври бош оғриғи билан кечиши мумкин.
Нима қилиш керак?
Бундай давр махсус даволаниш муолажасини талаб этмайди. Фақат аҳволингизни енгиллаштириш мақсадида брусника мевасидан дамлама тайёрлашингизни маслаҳат бераман.
Брусника баргининг майдаланганидан 1 ошқошиғи идишга солиниб, устига бир стакан қайноқ сув қуйилади. Сўнг дамламани бир кунда ярим стакандан қабул қилиш лозим.
Бундай вақтда кўпроқ творог ейишга ҳаракат қилинг. У ҳам бош оғриғини бироз юмшатади.
Кечаси ётишдан олдин бир стакан сутга асал аралаштириб ичсангиз ҳам даво бўлади.
Иложи борича, бундай вақтда организмингизни толиқтирмасдан, кўпроқ ётишга ҳаракат қилинг.
Шунингдек, тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг.
Мабодо ҳайз даврида кечадиган оғриқ кучаядиган бўлса, албатта, шифокорга кўринишингизни маслаҳат бераман.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

480

obunachilar
Kanal statistikasi