Qalbda Islom | Расмий канал!️ dan repost
АЗРОИЛНИ ҲАЙРОН ҚОЛИШИ... (Ёхуд ўлимдан қочиб қутулиб бўлмайди).
Ҳазрати Сулаймоннинг саройига бомдод ва пешин намози ўртасидаги вақтда бир одам шошиб кириб келди.
Қўриқчиларга: “Жуда муҳим масалада ҳазрати Сулаймон билан учрашмоқчи эканлигини”, айтди.
Қўриқчилар бу кишини дарҳол ҳукмдорнинг ҳузурига олиб кирдилар. Ҳазрати Сулаймон ранги оқариб, қўрқувдан титраётган бу одамдан:
- Нима бўлди? Нега бунча титрамоқдасиз? Нима дардингиз бор, - деб сўради.
Одам шошилганча:
- Бугун тонг пайти қаршимдан Азроил чиқди. Менга қаҳр билан бир қараб қўйди-да, ёнимдан узоқлашди. Билишимча, у менинг жонимни олишга қарор қилганга ўхшайди, - деди.
- Хўш, мендан нима истайсиз?
У Сулаймонга ёлвора бошлади:
- Эй Сулаймон қуртлар, қушлар, тоғлар ва тошлар сизнинг амрингизда. Шамолга айтинг, мени Ҳиндистонга олиб бориб қўйсин, балки Азроил мени у ердан топа олмас. Шу йўл билан жонимни қутқариб қоларман. Ёлғиз умидим сиздан.
Ҳазрати Сулаймоннинг бу одамга раҳми келди. Шамолни чақириб, унга:
- Бу одамни дарҳол Ҳиндистонга олиб бориб қўй, - деб амр қилди. Шамол бир лаҳзада бу одамни Ҳиндистондаги узоқ оролга етказиб қўйди.
Пешинга яқин ҳазрати Сулаймон девонни тўплаб, йиғилганлар билан кўришди. Қараса, Азроил йиғилганлар ичида ўтирган экан. Ундан:
- Эй Азроил! Эрталаб нега бир кишига қаҳр билан қарадинг.
Нега у бечорани қўрқитдинг? - деб сўради.
Азроил шундай жавоб берди:
- Эй дунёнинг султони! Мен у одамга ғазаб билан қарамадим. Аксинча, ҳайрат кўзи билан қарадим. У мени нотўғри тушуниб, ваҳимага тушди. Чунки Аллоҳ таоло менга: “Бор, бу оқшом у одамнинг жонини Ҳиндистонда ол”, - деган эди. “Мен бу одамнинг юз қаноти бўлса ҳам бу оқшом Ҳиндистонга етиб бора олмайди. Бу қандай иш бўлди, дея ҳайратга тушган эдим. Унга ҳайрат билан қарашимнинг сабаби ҳам шундан иборат эди”.
"Шарқ ҳикояти ва ривоятлари" китобидан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга уланинг👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAENwFkemWspBvvvGKQ