⚡️Туркияда Ўзбекистон фуқароси сиёсий ва ҳарбий жосусликда айбланиб, қўлга олинди
8 октябрь куни Истанбул Бош прокуратураси чечен мухолифатчиларига қуролли ҳужум уюштиришга тайёргарлик кўрганликда айбланаётган тўрт нафар Россия, шунингдек, Украина ва Ўзбекистон фуқароларини ҳибсга олди. Бу ҳақда Туркиянинг Hurriyet нашрига таяниб, Meduza хабар берди.
Қўлга олинган шахслар сиёсий ва ҳарбий жосусликда айбланмоқда. Бу каби жиноят учун Туркияда 15 йилдан 20 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин. Суд айбланувчиларни ҳибсга олган ва ҳозирда улар Истанбулдаги Малтепе қамоқхонасида сақланмоқда.
Hurriyet газетаси ҳибсга олинганларнинг исмларини эълон қилган: булар Россия фуқаролари — Абдула Абдулаев, Равшан Аҳмедов, Бислан Расаев ва Асланбек Абдулмуслимов, шунингдек, Украина фуқароси Игорь Ефрим ва Ўзбекистон фуқароси Амир Юсупов.
Янада кўпроқ янгиликлар 👇🏼
https://t.me/joinchat/Vdt_oohqZbrvU540