Кечиккан пост
Айни пайтда ишдан бўшаган Молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов давлат қарзини назорат қилиш, қарз жалб этишдаги кам сонли мутахассислардан эди. У давлатнинг илк евробондларини чиқаришда ҳам бош-қош бўлди. Бу ички сиёсат учун кўп нарсани англатган. Масалан, евробонд нархининг ўйнаши бевосита ислоҳотлар натижаси, сиёсий масалаларда позиция ва очиқликка боғлиқ.
Шунга қарамай, у қарзни ички бозордан шакллантиришга бир мунча қарши бўлди. Негаки, ички бозорда инструмент ва муносабат яхши ривожланмаганди. Тўғри, жалб этилган ташқи қарзни ҳам мақсадли фойдаланиши устидан назорат тўла бўлмади, соҳаларда коррупция урчиган. Шунга қарамай, очиқ бюджет ва Молия вазирлиги очиқлиги билан халқ кўп нарсани англаб бораётганди. Эркинлик ва кафолатлардан бир қадам чекиниш кузатилса, евробонд нарзида ўз аксини топаётганди.
Одилбек Исоқов ишдан бўшатилиши орқали яп-янги Ўзбекистон ички ва ташқи сиёсатидаги ўзгаришларни қисман тушуна оласиз.