Ревизор 🧮


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ўғри бўл, инсофли бўл!
Боғланиш учун 👉 @revizor_aloqa

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


«Наманган туман касб-хунарга ўқитиш маркази» томонидан «Ҳар хил турдаги заргарлик дастгоҳлари сотиб олиш» юзасидан танлов эълон қилинган.

2024 йил 3 июнь куни ўтказилган харид комиссиясининг баённомасига кўра, танловда икки иштирокчи томонидан таклифлар билдирилган.

Энг яхши таклифни аниқлаш орқали «VODIY NEFTI GAZOVIK ENERGIYA» МЧЖ 267,4 млн.сўмлик таклиф билан танлов ғолиби, «SAFO» МЧЖ эса 269 млн.сўмлик таклиф билан танловнинг заҳира ғолиби деб топилган.

@dxariduzb’ни маълум қилишича, мазкур давлат харидида ғолибни аниқлаш жараёнида манфаатлар тўқнашуви аломатлари мавжуд бўлиши мумкин.

«VODIY NEFTI GAZOVIK ENERGIYA» МЧЖнинг ягона таъсисчиси ва раҳбари Адмаджонов Бахтиёр Комилжонович билан «SAFO» МЧЖнинг ягона таъсисчиси ва раҳбари Нажмитдинов Қобил Бахридиновичлар «GOLD INVEST SILVER» МЧЖнинг улушдорлари ҳисобланади.

Шу билан биргаликда, Нажмитдинов Қобил Бахридинович ушбу корхонага раҳбарлик қилади. Яъни давлат хариди бўйича ўтказилган танловда иккита бизнес ҳамкор ўзаро рақобатлашиб, улардан бири ғолиб чиққан.

@revizor_uzb


«Мўйноқ туман йўллардан фойдаланиш» Давлат муассасаси томонидан «юк ташиш хизматлари учун» танлов эълон қилинган.

Харид комиссияси томонидан 2024 йил 28 май куни эълон қилинган баённомага кўра: ушбу танловда ўзаро аффилланган шахсга тегишли икки тадбиркорлик субъекти — «SANJAR SAMS AVTOTRANS» ва «NAVKOM MOTORS AVTO TRANS» МЧЖлар ўз таклифлари билан иштирок этган.

Энг яхши таклифни аниқлаш орқали «SANJAR SAMS AVTOTRANS» МЧЖ ғолиб деб топилган ва 575 млн 64 минг сўмлик шартномани қўлга киритган. Иккинчи иштирокчи эса заҳира ғолибига айланган.

Иштирокчилар харид комиссиясига харидлар жараёнида коррупцияга йўл қўймаслик, очиқлик, шаффофлик ва инсофли рақобат принципларига таяниш бўйича «кафолат хати» тақдим этганлар.

Аммо танловнинг ғолиби ва заҳира ғолибини анйи бир шахс, яъни Тўхтаев Хофиз Ҳамитович ўзаро боғлаб туради. У бир вақтнинг ўзида иккала МЧЖнинг раҳбари ҳисобланади ва улранинг 100 фоиз улушларига эгалик қилади.

Шунингдек, ғолиб ва заҳира ғолиби бир манзилда — Бухоро вилояти Жондор тумани, Жондор шаҳарчаси, М.Торобий кўчасида жойлашган.

@revizor_uzb


«Нетай, табибимнинг ўзи ҳам бемор»: МИБни МИБдан қарзи бор

Бюджет дефицити рекорд даражага етган 2023 йилнинг сўнгги кунларида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси жами 735,5 млн сўмга икки дона электромобиль харид қилган (1;2).

Очиқ маълумотларга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросини МИБ органларидаги қарздорлиги 513,2 млн сўмни ташкил этади.

@revizor_uzb


Мазкур ҳолат юзасидан бизнесмен-амалдор Хусан Ахмедов изоҳ билдирди (матн таҳрирсиз ҳавола этиляпти):

«Ассалому алайкум хурматли коментариячилар. Хозирги Давирда топшириклар тез бажарилиши талаб этилаяпти,бу барча рахбар ходимларга сир эмас.Базан топшириклар жуда тез бажарилиши талаб этилади.Бизники хам худди шунака холат булган. Тендирда бизга тегишли булган мчж катнашган танловда голиб деб топилган. Мчж рахбари бундай холат конунга тугри келмаслигидан бехабар булган. Тендир шартномалари ижросиз кайтарилди».

@revizor_uzb


«Юқоричирчиқ туман йўллардан фойдаланиш» давлат муассасаси томонидан «2024 йил учун экскаватор хизмати кўрсатилиши» юзасидан танлов эълон қилинган.

2024 йил 27 май куни ўтказилган харид комиссиясининг баённомасига кўра: танловда икки иштирокчи томонидан таклифлар билдирилиб, энг яхши таклифни аниқлаш орқали «ATLAS STROY INVEST» МЧЖ ғолиб деб топилган ва 159,6 млн сўмлик шартномани қўлга киритган.

Шартноманинг бошланғич нархи 160,0 млн деб эълон қилинган, заҳира ғолиби — «MODERN ENGINEER» МЧЖ 159 млн 960 минг сўм нарх таклиф билдирган.

Мазкур давлат харидида ғолибни аниқлаш жараёнига манфаатлар тўқнашуви таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.

Гап шундаки, «ATLAS STROY INVEST» МЧЖнинг 50 фоиз улуши Ахмедов Хусан Қураловичга тегишли. Буни қарангки, буюртмачи — «Юқоричирчиқ туман йўллардан фойдаланиш» ДМнинг раҳбари ҳам Ахмедов Хусан Қуралович ҳисобланади.

Ахмедов Хусан Қуралович ушбу харид комиссиянинг раиси ёки аъзоси сифатида иштирок этмаган бўлса-да, бироқ у раҳбарлик қилиб келаётган ташкилотнинг буюртмаси асосидаги танловда унинг муассислигидаги корхона ғолиб деб топилгани бир мунча саволларни пайдо қилади.

Бундан ташқари, давлат хизматчиси — тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши, тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этиши, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлиши мумкин эмас.

PS. Буюртмачи Ахмедов Хусан Қуралович билан тадбиркор Ахмедов Хусан Қуралович бошқа-бошқа шахс, шунчаки уларнинг Ф.И.Ш. ўхшашаши ва бу тасодиф бўлиши ҳам мумкин. Агар шундай бўлса, @revizor_uzb канали томонларга минбар беришга, уларнинг раддияларини чоп этишга тайёр эканлигини билдиради.


Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани Ободонлаштириш бошқармаси томонидан «Махсус техникаларни ижарага олиш» юзасидан танловлар эълон қилиниб, бу бўйича 4 та лот жойлаштирилган (рақамлари: 24110012360379, 24110012360896, 24110012360904, 24110012360898).

2024 йил 23 май куни эълон қилинган ғолибни аниқлаш баённомаларига кўра: ушбу танлов (тендер)ларнинг барчасида аффилланган шахсларга тегишли икки иштирокчи таклифлар билдириб, энг яхши таклифларни танлаш орқали «OKO AZIYA FORSAJ» МЧЖ ғолиб деб топилган ва жами 930 млн сўмлик шартномаларни қўлга киритган.

Иккинчи иштирокчи — «ROAD TRANS INVESTMENT» МЧЖ эса барчасида заҳира ғолибига айланган.

Бир қарашда «OKO AZIYA FORSAJ» МЧЖнинг раҳбари (Хўжаназаров Отабек Хўжамуродович) ва «ROAD TRANS INVESTMENT» МЧЖнинг таъсисчиларидан бири (Хўжаназаров Отажон Хўжамуротович) ўртасида фамилия ва отасининг исми ўзаро ўхшашлигидан ташқари икки иштирокчининг боғлиқлиги сезилмайдигандек. Бу ҳолат шунчаки тасодиф бўлиши мумкин деб ўйлайсиз.

Аммо қўшимча ҳужжатларни ўрганиш жараёнида мазкур 4 та лот бўйича ўзаро аффилланган шахслар иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритгани юзага чиқмоқда.

Хусусан, «OKO AZIYA FORSAJ» МЧЖнинг раҳбари Хўжаназаров Отабек Хўжамуродович бир вақтнинг ўзида «ROAD TRANS INVESTMENT» МЧЖда участка мастери лавозимида ишлайди.

Шунингдек, «OKO AZIYA FORSAJ» МЧЖнинг сифат текширувчиси М.Эшчонов бир вақтнинг ўзида «ROAD TRANS INVESTMENT» МЧЖда ҳуқуқшунос лавозимида фаолият юритади. Ҳар иккала МЧЖнинг кадрлар бўйича инспектори айни бир шахс. Ғолиб компаниянинг ходимларини мағлуб компанияда ҳам фаолият юритиш ҳолати шу билан якун топмайди, яна кўплаб мисоллар мавжуд.

Бундан ташқари, «ROAD TRANS INVESTMENT» МЧЖнинг таъсисчиларидан бири Хўжаназаров Отажон Хўжамуротович айни вақтда «ELLIKQAL'A MEGA BITON» МЧЖнинг раҳбари ва 50 фоиз улушига эгалик қилади. Яна бир боғлиқлик шундаки, «OKO AZIYA FORSAJ» МЧЖ — «ELLIKQAL'A MEGA BITON» МЧЖнинг расмий диллери ҳисобланади.

@revizor_uzb


Аҳоли учун табиий газ нархлари ўзгариши биланоқ «Ҳудудгазтаъминот» АЖ Хоразм вилояти филиали 387,2 млн сўмга бир дона «BYD SONG PLUS DM-i Champion» харид қилди.

Бугунги кунда «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг МИБдан 3 трлн сўмдан зиёд ва солиқ органларида 281 млрд сўм қарздорлиги мавжуд.

@revizor_uzb


Joriy yilning 2 may kuni Buxoro viloyati hokimligi tomonidan xt-xarid platformasida "Ko‘rgazma mebellari va jihozlarini ijarasi" bo‘yicha tanlov e’lon qilingan. Mazkur tanlovda “RESOF EXPO” MChJ (g‘olib) va “BMAX PLASTIC-GROUP” MChJ (zaxira g‘olibi) ishtirok egan. Ushbu tanlovda manfaatlar to‘qnashuvi alomatlari mavjud bo‘lishi mumkin.

Baxtiyor G‘ulomovich Shodmonqulov (RESOF EXPO ta'sischisi) boshqa “BUNYODKOR-KOSON PROFESSIONAL SPORT KLUBI” MChJ  ta'sischisi hisoblanadi, shuningdek Kamila Temirjonovna Gulyamova (BMAX PLASTIC-GROUP ta'sischisi) ham u yerda ta'sischilardan biri sifatida keltirib o'tilgan.

Shuningdek, ushbu tanlovni tahlil qilish kunida “BMAX PLASTIC-GROUP” MChJning byudjet to‘lovlaridan 9,9 million so‘m miqdorida qarzdorligi mavjudligi aniqlandi. Bu esa “Davlat xaridlari to‘g‘risida”gi qonunning 42-moddasi talablarini buzilishiga olib keladi. (ushbu qarzdorlik xarid qilish tartib-taomilidan keyin yuzaga kelgan bo‘lishi mumkin).

Yuqoridagilardan kelib chiqib, davlat xaridlari sohasidagi vakolatli organlardan ushbu tanlovni o'rganib chiqish so'raladi.

Manba: https://t.me/dxariduzb


Мазкур ҳолат юзасидан Одилбек Исаков биз билан боғланиб, ҳозирда Иқтосидиёт ва молия вазирининг консультант-маслаҳатчиси сифатида фаолият юритмаслигини маълум қилди.

У билан вазирлик ўртасида тузилган шартноманинг амал қилиш муддати 2023 йил 31 декабрга қадар бўлган ва шартнома 2024 йил учун узайтирилмаган. Ўзининг гапларини тасдиғи сифатида шартнома нусҳасини эълон қилмаслик шарти билан тақдим этди.

Шу сабабли юқоридаги постда Одилбек Исаковнинг Иқтосидиёт ва молия вазирининг консультант-маслаҳатчиси сифатида жалб қилинганлиги келтирилган жумлага қўшимча киритилади.

@revizor_uzb


Вазирнинг собиқ маслаҳатчисини компанияси 665 минг долларлик шартномани қўлга киритди

2024 йил 6 май куни «Агробанк» АТБ томонидан «консалтинг компанияни жалб қилиш» юзасидан тендер ўтказилган.

Бошланғич нархи 675 минг АҚШ доллари этиб белгиланган тендерда Буюк Британиянинг икки компанияси иштирок этиб, 665 минг АҚШ доллари нарх таклиф қилган «Finasia Capital Ltd» ғолиб деб топилган.

«Finasia Capital Ltd» — 2023 йил 25 май куни Буюк Британияда рўйхтга олинган, унинг бошварув раиси ва бош директори Одилбек Исаков ҳисобланади.

2023 йил 31 август куни Одилбек Исаков Иқтосодиёт ва молия вазирининг консультант-маслаҳатчиси сифатида жалб қилинган. UPD. У билан вазирлик ўртасида тузилган шартноманинг амал қилиш муддати 2023 йил 31 декабрга қадар бўлган. О.Исаковнинг маълум қилишича, мазкур шартнома 2024 йил учун узайтирилмаган. 2023 йил февраль ойига қадар у Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

@revizor_uzb


«Ўзбектелекомча тендер» юзасидан «Ўзбектелекомча муносабат»

2024 йил 3 апрель куни «Ўзбектелеком» АК
томонидан ўтказилган тендерда ўзаро аффилланган шахсларга тегишли тадбиркорлик субектлари иштирок этиб, улардан бири ғолибликни қўлга киритгани ҳақида хабар берилган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан «Ўзбектелеком» АК ўз муносабатини билдириб, компаниянинг барча тендерлари Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилишини маълум қилган.

Ўзбектелеком АК томонидан келтириб ўтилган қонуннинг 23-моддасида «Иштирокчи ва унинг аффилланган шахси электрон дўкон, аукцион, энг яхши таклифларни танлаш ва тендер бўйича айни битта лотда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас» эканлиги белгилаб қўйилган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги эса «ширин уйқу»да шекилли. Ёки машҳур блогерларнинг босимидан қўрқмоқдами?

@revizor_uzb


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 603 млн сўмга бир дона автомобиль харид қиляпти. Давлат харидида автомобиль модели кўрсатилмаган, аммо спецификация ва нархига асосланиб «BYD HAN» харид қилинаётганини тахмин қилиш мумкин.

Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш маркази 387 млн 200 минг сўмга бир дона автомобиль харид қилган. Бунда ҳам автомобиль модели кўрсатилмаган бўлса-да, спецификация ва нархига қараб «BYD SONG Plus DM-i» эканлигини билиш мумкин.

@revizor_uzb


Республика «Маънавият ва маърифат» маркази 603 млн 184 минг сўмга бир дона қора рангли «BYD HAN» русумли транспорт воситасини харид қилмоқда.

Яқинда «Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси» ҳам айнан худди шу моделдаги транспорт воситасини 603 млн 184 минг сўмга харид қилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур давлат хариди айни дамда бекор қилиш жараёнида экан. Аммо «Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси»нинг 630 млн сўмга бир дона «BYD HAN» харид қилиш бўйича яна бир шартномаси ҳозирда ижро этилмоқда. Сал юқорироқ нархда, бошқа «автосалон»дан харид қиляпти.

@revizor_uzb


Адлиячилар оромгоҳи қимматбаҳо «импортный» спиртли ичимликлар сотиб олди

Махсус ахборот порталга 2023 йил 6 апрель куни жойлаштирилган давлат харидига кўра, Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Конвенцион марказ» давлат муассаси томонидан жами 207 млн 260 минг сўмга чет элда ишлаб чиқарилган спиртли ичимликлар (вино, ароқ, виски, ликер, мартини, ром, бренди ва ҳоказолар) харид қилинган.

Жумладан, 15 млн 410 минг сўмга 46 дона «Jack Daniel's Old №7» (АҚШ; виски; 0,7 л.; нархи - 335 минг сўм), 24 млн сўмга 60 дона «Водка Онегин» (Россия; ароқ; 0,7 л.; нархи- 400 минг сўм), 8 млн 400 минг сўмга 24 дона «KINGSTON 62 WHITE» (Ямайка; ром; 1,0 л.; нархи - 350 минг сўм), 7 млн сўмга 24 дона «Riserva Speciale Rubino» (Италия; мартини; 0,7 л.; нархи - 292 минг сўм), 8 млн 880 минг сўмга 24 дона «CAMPARI» (Италия; ликер; 0,7 л.; нархи - 370 минг сўм) ва шу каби бир қанча «импортный» алкоголли маҳсулотлар харид қилинганини кўришимиз мумкин.

Адлия вазирлигига тегишли «Конвенцион марказ» ДМ — Бўстонлиқ тумани Хумсон МФЙда жойлашган «Олмос» дам олиш маскани ҳисобланади. Унда Адлия вазирлиги тизимидаги ходимлар ва уларнинг оила аъзолари дам олиши ташкил қилинган.

Юқоридаги давлат хариди амалга оширилган ва шартнома тузилган даврда Авазхон Баҳодирович Тожихонов марказнинг раҳари сифатида фаолият юритан. У 2023 йил 30 октябрь куни Маданият вазирининг (иккинчи) биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

@revizor_uzb


Шубҳали пиар-шартнома ҳақида

2024 йил 31 январь куни Туризм қўмитаси ва «HAMEDIA» МЧЖ ўртасида реклама хизматларини кўрсатиш тўғрисида тўғридан-тўғри шартнома тузилган. Шартноманинг умумий қиймати 488,9 млн сўмни ташкил қилади.

Шартномага илова қилинган ҳужжатларда «HAMEDIA» МЧЖ томонидан ижтимоий тармоқларда 155 дона пост жойлаштирилиши кўзда тутилган. Ижтимоий тармоқлардаги айнан қайси саҳифалар ёки ОАВларда постлар жойлаштирилиш кўрсатилмаган.

«HAMEDIA» МЧЖнинг ОАВ сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада — унинг фаолияти «haftalik.uz» веб-сайти орқали амалга оширилиши қайд этилган. Бундай номдаги веб-сайтни глобал (Google) ва миллий қидирув тизимлари орқали топиш имкони бўлмади. Оммабоп ижтимоий тармоқларда ҳам ушбу номдаги саҳифа мавжуд эмас.

«Туризм қўмитаси қарийб ярим млрд сўмлик пиар-шартномани Интернет жаҳон ахборот тармоғида мавжуд бўлмаган веб-сайт билан тузган»лиги ҳақида тахминлар пайдо бўлмоқда.

@revizor_uzb


Самарқанд прокурорлари учун қарийб ярим миллиард сўмга «айфон»лар сотиб олинган

2023 йил 28 декабрь куни Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан 420 млн сўмга 21 дона iPhone 14 Pro Max 1TB смартфонлари ва 25,3 млн сўмга айни шу моделдаги смартфондан яна бир дона харид қилинган.

Қизиқ факт: МИБнинг сайтидан текшириб кўрилганда, Самарқанд вилояти прокуратурасининг умумий қарздорлиги 10 млрд 505 млн сўмни ташкил этиши маълум бўлди. Деярли барча ижро ҳужжатларини мазмуни «жиноят натижасида етказилган зарар»ни ундириш билан боғлиқ.

***
Бундан ташқари, бир қатор давлат идоралари ва бюджет ташкилотлари томонидан қимматбаҳо русумдаги смартфонлар харид қилинганлиги ёки харид қилиниш жараёнида эканлигини кўриш мумкин:

Деҳқонобод тумани тиббиёт бирлашмаси 14,4 млн сўмга бир дона Apple iPhone 14 Pro Max 256GB;

Қашқадарё вилояти кўз касалликлари шифохонаси 24,7 млн сўмга икки дона
Galaxy S23 Ultra 512 GB;

Ўзбекистон Кинематография агентлиги 10 млн сўмга бир дона
Galaxy S22 Ultra 256GB, 19,8 млн сўмга яна икки дона Galaxy S22 Ultra 256GB ва 15,8 млн сўмга iPhone 15 Pro 256GB Natural titanium;

«Маънавият ва маърифат» марказининг Тошкент вилояти бўлими 51 млн сўмга икки дона
iPhone 15 Pro Max 1TB;

Хоразм вилояти ҳокимлиги Ёшлар дафтари жамғармасидан 16,9 млн сўмга бир дона
iPhone 15 Pro Max 256GB;

Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институти (Сурхондарё) 30,6 млн сўмга икки
дона iPhone 15 Pro Max 256GB.

@revizor_uzb


2024 йил 9 февраль куни Жанубий Мирзачўл магистрал канали бошқармаси қарийб 350 млн сўмга бир дона «Haval Xiaolong» кроссоверини харид қилди.

Мазкур давлат хариди ВМнинг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон қарори меъёрларига зид равишда амалга оширилган бўлиши мумкин: давлат бошқаруви органларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўлинмалари раҳбарларига сотиб олишга рухсат этилган хизмат автотранспортининг энг юқори нархи БҲМнинг 700 баробари (238 млн сўм) этиб белгиланган.

Шунингдек, ҳозирги кунда бошқарманинг МИБдан 545 млн сўм қарздорлиги мавжуд.

Биринчи чорак якуни бўйича Ўзбекистон бюджети дефицити 19,8 трлн сўм (1,56 млрд доллар)ни ташкил этган. Бу камида охирги 12 йилдаги рекорд кўрсаткичдир.

@revizor_uzb


2024 йил 17 январь ва 4 март куни тузилган шартномаларга кўра, Самарқанд вилояти «Тоза ҳудуд» ДУК қарийб қарийб 600 млн сўмга икки дона «Chery Tiggo 7 Pro Luxury» автомобилларини харид қилган.

@revizor_uzb


«Ватанпарварлик шартномаси» ҳақида

2023 йилнинг сўнгги кунларида «UZAUTO MOTORS» АЖга «PR хизматлари» кўрсатилиши юзасидан тендер ўтказилган. Тендернинг бошлағич нархи 5 млрд сўм деб баҳоланган.

Ушбу тендерда «GRANDPR» ва «WE ARE DIGITAL» МЧЖлар иштирок этиб, 4 млрд 256 млн сўм нарх таклифи билан «GRANDPR» МЧЖ ғолибликни қўлга киритган. Иштирокчилар ўртасида ўзаро боғлиқлик бўлиши мумкинлиги юзасидан пайдо бўлган тахминлар алоҳида мавзу.

Иштирокчилар томонидан берилган таклифлар тўғрисида маълумотларда «GRANDPR» МЧЖ бир қанча блогерлар қатортида Жўраев Отабек (Iwash) ва Джалолов Шерзод (Choynakning Qopqog'i)ларни ҳам агентликнинг блогерлари сифатида кўрсатган ҳамда тузилган шартномаларни илова қилган.

Мазкур шартномаларнинг бир парчаси ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлгач «UZAUTO» ҳолат юзасидан муносабат билдириб, буни «фейк» дея атади ва қасддан уюштирилаётганлигини ишонч билан маълум қилди. Блогер «Iwash» эса «буни ясаганлар Худони, Оллони олдида ҳали жавоб берасизлар» деди.

PS. Постларни «тиккасига чопаётган»да, илтимос, муаллифни манба сифатида кўрсатинг. Ўзгаларни меҳнати ва сарфлаган вақтини қадрланг.

@revizor_uzb


Тошкент вилояти Иқтисодиёт ва молия Бош бошқармаси маъмурий биносига қуёш панелини ўрнатиш ишлари бўйича бошлағич нархи 1,2 млрд сўмлик тендер ўтказилган.

Мазкур тендерда таклиф киритган бир нечта корхоналар билан биргаликда ўзаро аффилланган шахсга тегишли тадбиркорлик субъектлари — «HOME SPOT TOSHKENT» ва «HOME SPOT-QARSHI» МЧЖлар ҳам иштирок этиб, 1 млрд 120 млн сўм нарх таклиф қилган «HOME SPOT-QARSHI» МЧЖ ғолиб деб топилган.

«HOME SPOT TOSHKENT» ва «HOME SPOT-QARSHI» МЧЖларнинг ягона таъсисчиси битта шахс, яъни Хамраев Шавкат Шарифджанович ҳисобланади.

@revizor_uzb

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.