Хабар берилганидек, АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида ўтган брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди:
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Ёшим 25да, 3 ой олдин турмушга чиққанман. Тўйимдан олдин короновирус билан касалландим. Шу давргача ҳомиладор бўлмаяпман. Қариндошлар бунинг сабабини короновирус асоратидан деб айтишди. Бу қанчалик тўғри?
🌀 Ҳозирга қадар коронавирусга чалинган беморларда бепуштлик ривожланиши исботланмаган. Бу нотўғри фикр.
🏥 Сизни бирор бир тизимингизда (организмингизда) шикоятингиз бўлса, ҳудудий шифокорга мурожаат этишингизни тавсия қиламиз.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Ҳозирда короновирусдан даволаняпман. Мендан прон-позицияда ётишимни талаб қилишди. Шу хақида гапириб беринг. Короновирусда унинг нима аҳамияти бор?
🦠 Коронавирусда ўпканинг орқа, пастки, айнан орқага ёпишиб турган қисмлари шикастланади. Бемор қоринга ётганида ёки бу ҳолатга максимал яқинлашганида орқанинг кучлироқ мушаклари ишлай бошлайди. Ҳар бир нафас тўлиқроқ бўлади, танага кирадиган кислород миқдори ортади.
❗️Прон-позиция оксигенацияни яхшилайди ва ҳаттоки оғир беморларда ўлим хавфини камайтиради.
✅ Бунинг учун қоринда ётиш кифоя. Ўпканинг зарарланган қисмларида фаолроқ ҳаво алмашади. Ўпка альвеолаларига ушбу даврда босим камайганлиги сабабли, улар очилиб ҳаракатлана бошлайди. Иккала томоннинг очилган алвеолалари интерстициал бўлимларни сиқади — тўлган суюқлик тезда тўқималарни тарк этади.
🔹Шундай қилиб, прон-позиция — бу бир вақтнинг ўзида ҳам енгиллаштирувчи ҳолат ва нафас гимнастикаси ҳамдир. Беморнинг аҳволини енгиллаштириши сабабли у касаллик пайтида зарур, маълум даражада тўқималарда шишишлар тарқалишининг олдини олади.
🛏 Реабилитация даврида прон-позиция зарарланган сегментларнинг фаол нафас олишига ёрдам беради. Бу ўпканинг тўлиқ тикланишига ва фиброз ўзгаришларнинг намоён бўлишини камайтиришга имкон беради.
⚠️ Прон-позиция ва нафас машқлари касалликдан сўнг камида уч ойгача жуда муҳимдир.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Қизим короновируснинг оғир тури билан туғруқ комплексида даволаняпти. Кеча фарзандли бўлди. Болани кўкрак сути боқиш фойдали экан, лекин қизимнинг бунга ҳоли йўқ. Янги туғилган болани қандай қилиб озиқлантириш мумкин?
🍼 Онанинг умумий аҳволи оғир бўлган ҳолларда, боласини парвариш қилишга ёки эмизишни давом эттиришга имкони бўлмаса, кўкрак сутини соғиш тавсия этилади.
🧴 Инфекция юқишининг олдини олиш чоралари кўрилиши керак. Оналар ушбу процессда ниқобдан фойдаланишлари, уни ишлатишдан олдин ва кейин қўл гигенасига риоя қилишлари, шунингдек она тегизган юзаларни мунтазам тозалаб, дезинфекция қилишлари тавсия этилади.
🥛 Агар онанинг умумий аҳволи оғир бўлса, кўкрак сути билан эмиза олмаса ёки кўкрак сутини соға олмаса, унда она сутининг ўрнини босувчи мос маҳсулотлар билан озиқлантириш мумкин.
Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official