Ҳадис 365


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din



Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri






Ҳадис 365 dan repost
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.


Киши тўрт иш билан Исломдан чикади: бири — билганига амал қилмаса, иккинчиси — билмаганига амал этса, учинчиси — билмаганини изламаса, тўртинчиси — билиш ва ўрганишга интилган одамларга халақит берса.

Абу Муҳаммад Фазл


Ростгўйлик охират кунида нажотга муяссар қилур.

Хусайн Воиз Кошифий




Агар бахт-саодат истасанг, ғурур, манманликдан йироқ бўл, ҳикматли сўзларни сокинлик билан тингла, та- каббурлик, адоват, гиначиликдан хазар қил. Қайғу-аламлар устингга ҳужум этсалар, бу хужумларга ўз адабсизлигинг сабабчидир.

Жалолиддин Румий


Бир идишга марварид солинса, у идиш қиммат қутига айланади.
Ўша идишга олма пўчоқ солинса, ахлат челагига айланади.
Шундай экан, биз фикрларимизни, ниятларимизни ва орзу ҳавасларимизни марварид қилайликки, танамиз қиммат қутига айлансин.

МуҳаммадРизо.


Оғзи юмуқ балиқ, қармоққа илинмайди.

Донолар хазинасидан.




Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар. 




Эй инсон, бу оламдаги жунбуш ва дабдабага алданма! Уйқуда кўрган тушингда вужудинг қийма-қийма бўлса ҳам, қўрқма! Зеро, бу дунё бир уйқудан иборатдир.

Жалолиддин Румий


Семириб кетишимизга таомни алоқаси йўқ.
Нафсни жиловлаб олишимиз керак.

Муҳаммад Ризо.


Эвазига нарса кутиб қилинган яхшилик — яхшилик ҳисобланмайди, балки у оддий олди-бердидан иборат, холос.

Абдибек Шерозий






Ҳадис 365 dan repost
Аллоҳнинг Расули айтдилар:
Рамазон ҳайити куни келганда фаришталар йўл бўйида туришиб Мўминларга қарата бундай дейишади:
Эй мусулмонлар жамоаси, қани ваҳлирок боринг шошилинг. Карами кенг Раббингизга югуринг. У хайр тарқатмокда, мўл кўл савоб ёзмоқда. Кечаси намоз ўқишга буюрилдингиз - буйруқни адо этдингиз, рўзага буюрилдингиз - рўза тутдингиз. Бу билан Раббингизга итоат этдингиз, қани энди, мукофотларингизни олинг. Мусулмонлар намозларини ўқиб ташқарига чиққанларида эса, бир фаришта бундай нидо қилади:
- Билингки Раббингиз сизни мағфират айлади. Уйингизга катта севинч билан қайтинг. Бугун мукофот кунидир.

Табароний ривояти

Ийд Ал-Фитр, Рамазон байрами барчамизга муборак булсин. 💐💐💐


Қадрингни ким билди,Билмади кимлар.
Ким ибодат қилди ухламай тунлар.
Кимлар нафсини енгиб, покланиб буткул.
Кимлар ғафлат аро ётди бу тунлар.
Бор йўғи бир ойга бўлдинг сен меҳмон.
Бир ойда мингларни топдирдинг иймон.
Йил ўтиб қайтарсан юртга РАМАЗОН.
Биз-чи етмоғимиз у кунга гумон.
Алвидо алвидо шаҳри РАМАЗОН.
Ал-фироқ, ал-фироқ, шахри хайр эхсон.!
Алвидо таровеҳ, ё шаҳри табон.
Алфироқ ё шаҳри ҳатмул ҚУРЪОН.
Бир йилда бир марта бўлади меҳмон,
Кимлар тутиб қолди кимгадир армон.
Қалбларни тўлдириб иймон нурига,
Хайрлашиб кетмоқда моҳи "Рамазон"!

Рамазон Хуш кўрдик майли борақол,
Маккатилло сари бизни бошлай қол
Гуноҳларни афв эт, дуо афв эт,
Ҳайит байрамига бизни собит эт!
Рамазон ойида сабр қилдингиз,
Аллоҳнинг раҳмати ёғсин сизларга!

Қадрдонларим барчангизга келаётган Рамазон Ҳайити муборак бўлсин.


Ҳайит намозларига чиқишнинг одоблари

1) Агар Рамазоннинг ҳайити бўлса, унда намозга чиқишдан аввал бирор нарса, ширинликлар еб олинади. Чунки, Имом Бухорий ҳазратлари Анас разийаллоҳу анҳудан қилган ривоятларида зикр қилинишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ҳайитига хурмо еб чиқар эканлар. Уларни тоқдан ер эканлар. Имом Термизий ва Ибн Можжалар ҳам шу тариқа ривоят қилганлар.
2) Агар Қурбон ҳайити бўлса, ҳеч нарса емай чиқилади ва ҳайит ўқиб келгандан сўнг қурбонлигидан ейди. Зотан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шундай йўл тутар эканлар. Буни тўртта сунанда ва Имом Дорақутний ҳамда Имом Ҳокимлар ривоятида кўриш мумкин. Баъзиларга ўхшаб ҳайит тонги отмасдан саҳарлик қилиб, ҳеч нарса емасдан ҳайитга чиқишга ҳаракат қилиш шарт эмас.
3) Ҳайит намозларига боришда мисвок қилиб ва алоҳида ғусл қилиб олиш керак. Мисвокнинг барча намозлар олдидан қилиниши суннат эканлиги машҳур. Ғусл қилиш борасида эса Пайғамбаримиз ҳайит намозларига алоҳида ғусл қилишлари ривоят қилинган. (Ибн Можжа ривояти).
4) Чиройли, янги, ювилган кийимларини кийиш ҳам мустаҳабдир. Ибн Можжа ривоят қилган ҳадисда, Ибн Аббос разийаллоҳу анҳу эслашича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ҳайитда ҳам йўл-йўл чопон (бурда)ларини кийиб чиққанлар. Бошқа муҳаддислар ҳам буни алоҳида зикр қилган. Ибн Умар разийаллоҳу анҳуга эса Пайғамбаримиз: “Ҳайит учун чиройли кийим сотиб олгин!”, деб буюрганлар.
5) Фитр садақасини адо қилади. Рамазон ҳайитига чиқишидан аввал, агар фитра садақасини бермаган бўлса, уларни адо қилади. Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар намозга чиқишидан аввал фитр закотини адо қилишни буюрганлар. Ҳолбуки, ўзлари бир-икки кун аввал уни адо қилган бўлардилар. Буни Имом Бухорий ва Имом Муслимлар Ибн Умар разийаллоҳу анҳудан ривоят қилишган.
6) Йўлда такбир айтиб боради. Имом Дорақутний ривоят қилишича, саҳобийлардан Ибн Умар разийаллоҳу анҳунинг одатлари худди шундай бўлган. Ошкора такбир айтишнинг зарари йўқ. Айниқса, қурбонлик ҳайитида ошкора такбир айтиш ўринли. Баъзи заиф иснодли ҳадиси шарифларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатлари ҳам шундай бўлган. Бу нарса рўза ҳайитида ҳам, қурбонлик ҳайитида ҳам жоиздир. Мазҳабимизда қурбон ҳайитига боришда такбир айтиб бориш кўпроқ таъкидланган.
7) Ҳайитга боришда бошқа йўлдан, қайтишда эса бошқа йўлдан келишга ҳаракат қилиш. Чунки, Имом Бухорий ривоят қилишига қараганда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатлари шундай бўлган. Буни Абу Довуд ва Ибн Можжалар Ибн Умар разийаллоҳу анҳудан ривоят қилганлар. Зотан, бошқа-бошқа йўллардан юришда, савобнинг қадамлар ҳисобига кўпайиши, мусулмонларни кўриб-сўрашиш, ҳайитга чиққанига гувоҳларнинг кўпайиши ҳоллари юз беради. Шунингдек, пиёда бориш ҳам ҳайит одобларидандир. Имом Аҳмад ва Имом Бухорийлар Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳудан ривоят қилишларича, “Ҳайитга пиёда чиқишлик суннатдандир”.
8) Намоз ўқиладиган жойда нафл ўқимаслик керак. Чунки, Бухорий ва Муслимлар Ибн Аббос разийаллоҳу анҳудан ривоят қилишларича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайит намозларига чиққанларида намоздан аввал ҳам, кейин ҳам намоз ўқимасдилар. Ибн Можжа ривоятида эса ул зоти шариф уйларига келганларидан сўнг икки ракъат намоз ўқиб олар эканлар.
9) Қурбон ҳайити куни ҳайит намоз ўқилгандан сўнг қурбонлигини қилиш. Қурбонлик вожиб амал бўлиб, уни ҳайит кунидан сўнг икки кун ҳам бажариш мумкин. Лекин ҳайит куни қилиш афзал. Шунингдек, эътибор берадиган нарса: Рамазон ҳайити куни ҳам қурбонлик сўйишнинг савоби етти юз баробар бўлиши айтилган. (“Рамазон ва тақво”). Бунга аҳамият беришимиз керак!
10) Қурбон ҳайитини имомларимиз тезроқ, эртароқ ўқиб беришлари, Рамазон ҳайитини эса кечиктириброқ ўқишлари мустаҳабдир. Зотан, Имом Шофиъий ривоят қилишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Амр ибн Ҳазм разийаллоҳу анҳуга шундай деб мактуб ёздириб юборган эканлар. Бу қурбонликка шошишилиш, улгуриш учун ҳам фойдалидир.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

247

obunachilar
Kanal statistikasi