bakiroo dan repost
Маъносиз ишлардан кўпам маъно изламанг
Ваколатлари легитимлигига саволлар беришда давом этилаётган Махсус комиссия қарорига кўра энди тегишли ҳудудда карантин қоидаларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари шахсан жавобгар.
Тегишли ҳудудда карантин талабларини таъминламаганлиги туфайли фуқароларга коронавирус инфекцияси тарқалишига йўл қўйган раҳбарларга лавозимидан озод этишгача бўлган чоралар қўлланилиши мумкин.
Яъни, вирусдан шикастланиш ўсишда давом этаётган ҳудуд ҳокими энди ишдан олинади, демоқда Махсус комиссия.
Тўхтанглар, амалдаги Конституция ва қонунларимизга кўра, вилоят ҳокимлари Президент фармони ва тегишли кенгашлар қарорига кўра вазифасидан олинарди шекилли?!
Иккинчидан, Махсус комиссиянинг бу қарорини эшитган ҳоким нима қилади? Ўлманг. Статистикани яширишни бошлайди ёки рақамларни хаспўшлайди. Ўзи бутун вилоят бўйича прокуратура, статистика, СЭСдан тортиб, соғлиқни сақлаш бошқармасигача ҳокимга қарам қилиб қўйилган. Бу эпидемиологик вазиятни яхшилайдими? Йўқ! Бадтар қилади аҳволни.
Менинг бугунги ҳокимларга заррача симпатиям йўқ, уларни оқламоқчи эмасман. Лекин коронавирус тарқалишига йўл қўйган ҳокимларни ишдан олиниши мумкинлиги тўғрисидаги сигналнинг ўзи бусизам самарасиз ва зўравон ҳокимларни янада самарасизлаштиради ва зўравонлаштиради.