Alimoff dan repost
ГАИ ва Барбара Стрейзанд эффекти ҳақида
Куни кеча ГАИ чилар ҳақидаги юмористик видеороликлари учун бир гуруҳ юмористлар узр сўраб чиққанини кўрдик. Бу албатта цензуранинг (404 нинг) яна бир кўриниши. Агар одам ўзи ҳалол бўлса, менимча ўз соҳаси кулгига олинганида ғаши келмайди. Чунки унинг виждони пок ва ички хотиржамлиги бор. Сомсани у емаган ва буни ўзи яхши билади. Бундай одам ҳеч қачон ғаши келмаслиги аниқ ўз соҳаси юморга олинса.
Бу нарсани уюштирган матбуот котиблари ўша узр челлендждан нимани кутишганини билмадим, аммо таъсир аксинча бўлди. Буни ҳамма кўриб турибди. Ижтимоий тармоқлар айнан ўша видеодан кейин ГАИ лар ҳақидаги латифаларга тўлиб кетди очиғи. Қаерга қарама ГАИ лар ҳақида латифалар ҳозир. Бу нарса фанга ёд эмас, социологияда бу Барбара Стрейзанд эффекти дейилади.
Америкалик машҳур қўшиқчи ва актриса Барбара Страйзенднинг (ҳеч бўлмаса битта моно қўшиғини эшитгансиз) уйи, соҳилни расмга олган фотографнинг ўша расмига кириб қолган. У расмни интернетга жойлаган, опа эса фотографни судга беради олиб ташласин деб. Фотограф аслида қирғоқ бўйи соҳилларнинг эррозиясини ўрганувчи давлат ташкилоти учун олганди у расмларни. Опа мени уйимни расмини интернетга чиқардинг деб фотограф йигитни судга беради, ҳолбуки ўша уй расми суд бошлангунича бор йўғи 6 марта кўрилган холос (униям иккитасини опани адвокатлари кўришган) Суд Барбара опани даъвосини асоссиз деб топади ва судга кетган 154 минг бакс банни $ ни ундириб олади.
Энг қизиғи, судлашиб шов-шув бўлганидан кейин ўша сайтни ўзида опани уйини расмини 400 мингдан ортиқ одамлар кўришади, газеталарда босилиб чиқиб дунё бўйлаб миллионлаб одамлар кўришади. Опа эса мени уйимни расмини биров кўрмасин деб, фотограф сайтдан расмни олиб ташлаши учун курашган эди...
Бундан бошқа ташкилотларнинг ҳам пиарчи ва матбуот котиблари тегишли хулоса чиқаришса бўлади...
Ҳа айтганча, ажнабийлардан икки варақ катак ташламай ёзиб келтирган мисолларни ўрнига шунчаки ўзимизни «Қош қўяман деб кўз чиқарди» иборасини ҳам ишлатсам бўлардикан😂
Каналга уланиш👉@nurbekalimov