davletovuz dan repost
Эски хатоларнинг қайта такрори
Бугун тарқаган хабарларга кўра, Марказий банк кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларни 21 фоиз атрофида бўлишини белгилаган. Тадбиркорлар билан учрашувларда ушбу масала кўтарилавергач, бундай қарорга келинган. Аксарият тадбиркорлар кредит ставкаларидан норозилик билдириб келишган. Шу сабабли кредитлар фоизини пасайтириш бўйича банкларга юқоридаги тавсия берилган. Шундай қилиб, 28-30 фоизлик кредитлар пасаяди.
Афтидан, Марказий банк бу қарорга ҳукумат босими ортидан борганга ўхшайди. Бизнинг-ча, бунинг бадали охир-оқибатда қимматга тушади. Чунки фоизларнинг маъмурий йўл билан белгиланиши 3, 6 ой ва 1 йиллик даврдан кейин инфляция, курс ошиши ва ҳалигача давлат назоратида қолаётган банк секторида норасмий тўловларнинг авж олишига олиб келади.
Узоққа боришнинг кераги йўқ: Туркияда Эрдоғаннинг бевосита Марказий банк фаолиятига аралашиши, жумладан, қайта молиялаш ставкасини туширишни талаб қилиши оқибатида мамлакатда инфляция 2 хонали, асосий ставка эса 1 хонали. Натижада турк лираси тинимсиз қадрсизланмоқда.
Бизда ҳам 2017 йил бошида фоизларнинг энг юқориси 20% этиб белгиланган эди. Нима бўлган эди ўшанда? 6 ойда курс 6,8 минг сўмдан 8,5 минг сўмга чиққан эди. Ёки 2019 йилнинг апрель-май ойларидаги "Ҳар бир оила — тадбиркор" дастури доирасида амалга оширилган оммавий кредитлаш натижасида август ойида қарийб 8%лик девальвация амалга оширилган эди.
Маъмурий йўл билан арзонлаштирилган кредит курсга босим беради. Нега кредитлар 26-28%?
Чунки кредит рисклари ўта юқори ва ресурслар танқис. Кредит рисклари нега юқори, чунки ҳар 2 кредитнинг бири ҳоким, вазир ёки ҳукуматнинг топшириғи билан берилади ва бунинг қайтмаслик эҳтимоли баланд, шу рискни қоплаш учун ҳам банклар қолган иккинчи кредитнинг фоизини оширишга мажбур. Бозорда товарнинг таклифи кам бўлса, нархи юқори бўлади, нарх ўрнатиш билан унинг нархини пасайтириш тескари натижа беради.
Буларнинг барчаси ИМҲО, албатта.