Ҳикоя қилинишича, бир куни Маҳатма Ганди юришни бошлаган поездга етиб олиш учун югуриб кетарди. Бир амаллаб поездга чиқиб олгач, тўсатдан унинг бир пой кавуши оёғидан тушиб кетди. Шу пайт Ганди иккинчи пой кавушни ҳам тезлик билан ечдию, ўйлаб ҳам ўтирмасдан нариги пой кавуши тушган жойга қарата отиб юборди.
Унинг бу ишидан ҳайрон бўлган дўстлари: “нима учун бундай қилдингиз?”, деб сўрашди. Ганди жавоб бериб, деди: “кавушни топиб олган фақир киши, ҳар иккала пойини топишини ва улардан фойдаланишини хоҳладим. Чунки, бир пой кавуш унга фойда бермайди. Мен ҳам бир пой кавушдан фойдалана олмайман”.
Маҳатма Гандидан иқтибослар:
– Инсоний эҳтирослар устидан ғолиб келиш менга қуролли кучлар ёрдамида дунёни забт этишдан ҳам қийинроқ ишга ўхшаб кетади.
– Ожизлар кечиришни билишмайди. Кечира олиш – кучлиларга хос фазилат. Кечиримлилик – руҳий камолот белгиси.
– Барча масалаларда ҳар қандай одамнинг ваъдасига ишонса бўлади, аммо пул масаласи бундан мустасно.
– Бойлик, ҳокимият ва мартаба деб инсон содир этган гуноҳлар ва қилмишлар тўлови нақадар оғир!
– Беихтиёр юзага келадиган фикр ақл бетоблигидир.
– “Гуноҳдан ҳазар қил, гуноҳкордан эмас”. Бу – гарчи ҳамма яхши тушунса ҳам, аслида кам амал қилинадиган қоида. Бутун дунё бўйлаб нафрат оғуси ёйилиб кетаётганининг сабаби шунда.
– Мен ҳар доим жисмоний жазоларга қарши бўлганман. Куч ишлатиш – кишининг руҳини эмас, балки қўпол ҳайвоний табиатини ошкор этади.
Сирдарьё вилояти ҳокимлиги расмий телеграм каналидан олинди.
@rajapovuz