rajapovuz

@rajapovuz Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Sherzodbek Rajapovning shaxsiy kanaliga hush kelibsiz!!!

Murojaat uchun: 👉 @sherzodbekgroupbot
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Boshqa


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Boshqa
Indeksga qo‘shilgan
09.05.2020 19:10
reklama
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
104
ta obunachilar
~34
1 ta e’lon qamrovi
~263
kunlik qamrov
~9
ta e’lon 1 kunda
32.7%
ERR %
0
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
0 ta kanal eslovlari
0 ta e’lonlar eslovlari
0 ta repostlar
Eslov va repostlar topilmadi
@rajapovuz iqtibos olgan kanallari
Rasul Kusherbayev
YUKSALISH | UYDA QOLING!
Huquqiy axborot
Bahodir Ahmedov
Human.uz | rasmiy kanal
mp3Muslim.uz | UYDA QOLING!
Muslim.uz | UYDA QOLING!
30 Jun, 20:07
YUKSALISH | UYDA QOLING!
30 Jun, 10:47
davletovuz
30 Jun, 10:47
davletovuz
30 Jun, 00:39
Siyosiy hayot
29 Jun, 12:59
KUNDALIK
26 Jun, 22:27
bakiroo
26 Jun, 19:40
Yugur-yugur
25 Jun, 08:45
На бегу
davletovuz
24 Jun, 14:16
davletovuz
24 Jun, 14:16
davletovuz
24 Jun, 14:16
platforma.uz
23 Jun, 09:00
bakiroo
23 Jun, 08:30
bakiroo
23 Jun, 00:23
Vashington kundaligi
Замбаракнинг ўқи
18 Jun, 08:54
Xushnudbek.uz
18 Jun, 08:28
davletovuz
17 Jun, 19:47
Vashington kundaligi
17 Jun, 17:40
Huquqiy axborot
Yangibozor.uz | Rasmiy
14 Jun, 21:14
Huquqiy axborot
14 Jun, 07:43
Alimoff Live
9 Jun, 11:16
Alimoff
YHXBB_UZ
TROLL.UZ UYDA / ДОМА
UzReport.news
davletovuz
Xushnudbek.uz
Huquqiy axborot
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
rajapovuz 3 Jul, 06:27
УРГАНЧ, ҚЎШКЎПИР, ТУПРОҚҚАЪА, ШОВОТ, ХОНҚА, ҲАЗОРАСП,ЯНГИАРИҚ ТУМАНЛАРИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДА УЗИЛИШЛАР БЎЛИШИ МУМКИН

Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларига асосан жамият томонидан вилоятимизнинг Урганч туманининг "Каттабоғ", "Хожибойлар", "Туркманлар", “Шохидонлар”, “Оқ ёп”, “Равот”,. “Заргарлар”, “Боғдорчи”, “Кўхнаовул”, “Қипчоқ”, “Бободеҳқон” маҳаллалари, Қўшкўпир туманининг "Янгилик", "Айронкўл", "Маст", “Шихмашхад” маҳаллалари, Тупроққалъа туманининг "Ёшлик", "Обод", "Навбаҳор", "Муҳаббат" маҳаллалари, Шовот туманининг "Қоравул", "Вахмчи", "Дўстлик", "Илгалди", "Меҳнатобод", "Шеробод", "Пахтакор", "Ўртаёп", “Янгиобод”, “Бунёдкор”, “Туркистон”, “АсаМустақилликвей”, “Қумёп”, “Ипакчи”, “Қозоққалъа” маҳаллари, Хонқа туманининг “Зинахос”, “Ғайрат”, “Катта куч”, “Амударё”, “Томадурвадик”, “Нуробод”, “Мустақиллик”, “Маданият”, “Нурафшон”, “Шодлик” маҳаллари, Ҳазорасп туманининг “Боғдор”, “Саноат”, “Бўстон”, “Б.Матирзаев”, “Пичоқчи”, “Мухомон”, “Шихёпи”, “Мутпири”, “Наврўз”, “Қовунчи”, “Мустақиллик” маҳаллалари, Янгиариқ туманининг "Гулбоғ", "Вакиллар", "Дўстлар", "Гурланбоғ" маҳаллаларида жорий йилнинг 2 июль куни 10:00 дан 18:00гача жорий профилактика ишлари ўтказилиши сабабли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин. Келтирилган ноқулайликлар учун Сиздан узр сўрайди.

“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати

@rajapovuz
To‘liq o‘qish
rajapovuz 2 Jul, 17:38
Rasul Kusherbayev'dan repost
Смотрите "2005-yil Andijon voqeasi sirlari ochildi, GUVOH GAPIRDI.. Zokirjon Almatov qamoqqa olinadimi endi???" на YouTube
https://youtu.be/wHNQW3oewuA
2005-yil Andijon voqeasi sirlari ochildi, GUVOH GAPIRDI.. Zokirjon Almatov qamoqqa olinadimi endi???
IIV, IIB - tel qilib guvohniyam, meniyam, Rasul Kusherbayevniyam boshini qotirmanglar... Vijdonlaring ozgina bo'lsa, KO'ZLARINGIZNI MOSHDAY OCHINGLAR! Endi butkul o'zgaradigan vaqt keldi, ortga yo'l yo'q. JINOYATCHILAR — O'Q UZGAN ASKARLAR, 2005-yil Andijon VOQEASI bo'yicha barcha aybdorlar aniqlanib, hamma-hammasi jazolanishi shart va bu muqarrar bajarilishi kerak. Nega IIB, IIV bu holatga kelib qoldi? Bunga ochiq javob beriladigan payt keldi, TAMOM. Shavkat Mirziyoyev ham jasorat ko'rsatadigan payt keldi, bu ishlar batamom ochilishi kerak, NIMA, QAYERDAGI BELARUSIYA davlati prezidenti Lukashenko Andijon voqeasida 1000 ta odam o'lgan deb yursa-yu, butun xalq, hukumat, O'zbekiston prezidenti jim tursa................... Bu qadar subutsiz, orsiz, nomussiz bo'lish yarashmaydi biz O'zbekiston davlati va xalqiga! KO'ZGU — Abduqodir Mo'minov
rajapovuz 2 Jul, 14:16
#Инфографика

Ҳудудлар раҳбарлари қайси ОТМларни битирган?

6 нафар ҳокимлар (Тошкент шаҳар, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Хоразм вилоятлари) Тошкент давлат иқтисодиёт университети битирувчиларидир. Шунингдек, вилоят раҳбарлари орасида ҳудудий ОТМларни тамомлаганлари ҳам бор.

@uzbyuksalish
@initiativeuz
rajapovuz 2 Jul, 13:48
Телеграм ботлар ҳақида биласизми?

Телеграм ўзининг кўплаб қулайликлари билан кўпчиликнинг меҳрини қозонишга улгурди. Ҳозирги кунда статистик маълумотларга қараганда 24-апрель ҳолатига кўра ойига телеграмдан 400 млн фаол фойдаланувчи фойдаланади. Телеграмнинг бошқа ижтимоий тармоқлардан фарқи шундаки ушбу лойиҳани ботлар орқали бошқариш янада осонроқ қилади. Ботлар ҳақида биласизми? Ўзбекистон ҳудудида фойдаланувчилар учун қулайлик яратувчи ботлар ҳақида маълумот бермоқчиман. Асосан асосийлари ҳақида.

@clickuz бу бот сизга банк карталари ва кликуздаги шахсий ҳамёнингиз ёрдамида Ўзбекистон бўйлаб исталган жойга пул ўтказиш ва тўловларни амалга ошириш имконини беради.

@mibuzbot бу бот сизга табиий газ, электр энергияси, коммунал тўловлар ва ижро ҳужжатларига оид қарздорликни аниқлаш ва шу қарздорлик бўйича онлайн тўловларни амалга ошириш имконини беради.

@uz_avtovash_bot ушбу бот сизга Ўзбекистон бўйлаб ҳудудларда қайси банк банкоматлари жойлашганини ва бирон-бир банкка тегишли банкоматларнинг жойлашган манзилларини аниқлашга ёрдам беради. Шунингдек, банкларга тегишли валюталарни айирбошлаш курсларидан ҳам хабардор бўлишингиз мумкин.

@covstabot ушбу бот дунё мамлакатларининг коронавирусга чалиниш ҳолатлари, тузалганлар, оғир аҳволдагилар ва вафот этганларнинг кунлик энг сўнгги статистикасини бериб боради.

@mobilezonebot ушбу ботнинг Имкониятлари жуда ҳам катта ушбу ботга кириб чиқаолмай қолишингиз аниқ, ҳудди катта бозорга кирдингизу ҳамма нарса томоша қилиб, нарҳини сўраб, кийиб кўриш в.ҳ.

Ҳозирча шулар, канални кузатишда давом этинг, энг сара янгиликлар сизни олдинда кутмоқда

@rajapovuz
To‘liq o‘qish
rajapovuz 2 Jul, 10:28
Huquqiy axborot'dan repost
#Тайинлов
Ҳукумат қарори (416-сон, 01.07.2020 й.) билан Сардор Бахтиёрович Раджабов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
rajapovuz 2 Jul, 07:24
Сўнгги кунларда коронавирус туфайли ўлим ҳолатлари кўпайгани кузатилмоқда. Айниқса бу ҳолат шифокор вафоти арафасида рўй бериши одамни ўйлантириб қўймоқда)))

@rajapovuz
rajapovuz 2 Jul, 07:12
Regulation.gov.uz порталига янги таҳрирдаги "Ноширлик фаолияти тўғрисида"ги Қонун(ID-19368) лойиҳаси жойланди. Ҳохловчилар танишиб фикр-мулоҳазаларингизни қолдиришингиз мумкин.
rajapovuz 2 Jul, 06:45
УРГАНЧ, ТУПРОҚҚАЪА, ГУРЛАН, ҚЎШКЎПИР, ШОВОТ, ЯНГИБОЗАР ТУМАНЛАРИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДА УЗИЛИШЛАР БЎЛИШИ МУМКИН

Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларига асосан жамият томонидан вилоятимизнинг Урганч туманининг "Шерматлар", "Чўлобод", "Оёқбоғ" маҳаллалари, Тупроққалъа туманининг "Шихлар", "Пастом", "Саидлар" маҳаллалари, Гурлан туманининг туман маркази, "Эшимжирон", "Навоий", "Дўсимбий", "Намуна", “Сахтиён”, “Ёрмиш”, “Навбаҳор”, “Мададкор”, “Янгибоғ” маҳаллалари, Қўшкўпир туманининг "Қоравул", "Вахмчи", "Дўстлик", "Илгалди", "Меҳнатобод", "Шеробод", "Пахтакор", "Ўртаёп", “Адолат”, “Ифтихор”, “Иттифоқ”, “Хосиён”, “Тагалак”, “Кўхназей”, “Уйғур”, “Зарбдор” маҳаллари, Шовот туманининг “Чиғатой”, “Янги бурлоқ”, “Гулшан”, “Қўшкўпир”, “Конгли” маҳаллари, Янгибозор туманининг “Очқалъа”, “Ширинлар”, “Гулистон” маҳаллаларида жорий йилнинг 2 июль куни 10:00 дан 18:00гача жорий профилактика ишлари ўтказилиши сабабли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин. Келтирилган ноқулайликлар учун Сиздан узр сўрайди.

“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.

@rajapovuz
To‘liq o‘qish
rajapovuz 2 Jul, 05:00
Ўзбекистон Республикасининг давлат герби — Ўзбекистон Республикаси расмий давлат рамзи. 1992-йил 2-июльда қабул қилинган. Давлат герби — давлат мустақиллигининг рамзларидан биридир.

Давлат герби думалоқ кўринишига эга бўлиб, бу шаклнинг сўл томони ризқ-рўзимиз тимсоли - буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса ўзбекнинг донғини дунёга таратган бебаҳо бойлигимиз — чаноқлари очилган ғўза шохларидан иборат чамбарга ўралган, узоқдаги тоғлар ва дарёлар манзарасида гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради, айни пайтда бу Ўзбекистоннинг серқуёш мамлакат эканлигини ҳам билдиради. Гербнинг юқори қисмида эса Ўзбекистоннинг озодлиги рамзи сифатида саккиз бурчакли юлдуз, унинг ички қисмида яримой ва юлдуз маъноси мамлакат аҳолисининг кўп қисми ислом динига эътиқод қилиши, марказида — бахт ва эрксеварлик рамзи — қанотларини ёзган Ҳумо қуши тасвирланган. Гербнинг пастки қисмида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғини ифода этувчи чамбар тасмасига "Ўзбекистон" деб ёзиб қўйилган.

@rajapovuz
To‘liq o‘qish
rajapovuz 1 Jul, 22:58
200 ва 500 сўмлик банкноталарни муомаладан чиқармаслик таклиф этилди

200 ва 500 сўмлик банкноталарнинг 1 июлдан муомаладан чиқарилиши бир қатор фуқароларга ноқулайлик туғдиргани ҳақида кўплаб мурожаатлар бўлмоқда.

Маълумки, Адлия вазирлигида 2018 йил 19 майда 3014-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек, 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкноталарини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан 1997 йил намунасидаги 200 ва 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкноталар шу йилнинг 1 июлидан қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотди.

Бироқ аҳоли томонидан бўлаётган мурожаатларда 200 ва 500 сўмлик банкноталарни савдо ва хизмат кўрсатишда қабул қилинмаётганлиги уларга қийинчилик туғдираётганлиги билдирилмоқда. Аҳоли ўз эътирозларида хизмат ёки меҳнат орқали эга бўлган моддий қийматга эга маблағларининг ўзларига боғлиқ бўлмаган сабаб туфайли моддий қийматини йўқотганлиги ва тўлов сифатида қабул қилинмаётганлигидан норози эканликларини билдиришмоқда. Бу айниқса, етарли даражада ижтимоий инфратузилмага эга бўлмаган, банк ҳамда йирик савдо ва хизмат кўрсатиш объектларидан олис ҳудудларда кузатилмоқда.

Шу муносабат билан 1 июль куни Марказий банк мутасаддилари билан боғланиб аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 1997 йил намунасидаги 200 ва 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкноталарни муомаладан табиий йўл билан чиқиб кетиши учун унинг қонуний тўлов воситаси сифатида қўйилган кучини йўқотиш муддатини бекор қилиш ва муомала вақтини муддатсиз этиб белгилаш масаласини кўриб чиқиш ҳақида таклиф киритилди.

Бу ҳақида Марказий банк раиси
М.Б.Нурмуратовга депутат номидан тегишли сўров хати юбордим.

Умид қиламизки, Марказий банк кўплаб сайловчиларни безовта қилаётган масалани ижобий ҳал этади.

Расул КУШЕРБАЕВ

P.S: Асосан 500 сўмлик банкноталарнинг муомаладан чиқарилиши бир куннинг ўзида жуда ҳам ноқулайликлар туғдирди. Жонкуяр депутатларимиз соғ бўлишсин.

@rajapovuz
To‘liq o‘qish
rajapovuz 1 Jul, 22:26
​Ҳикоя қилинишича, бир куни Маҳатма Ганди юришни бошлаган поездга етиб олиш учун югуриб кетарди. Бир амаллаб поездга чиқиб олгач, тўсатдан унинг бир пой кавуши оёғидан тушиб кетди. Шу пайт Ганди иккинчи пой кавушни ҳам тезлик билан ечдию, ўйлаб ҳам ўтирмасдан нариги пой кавуши тушган жойга қарата отиб юборди.

Унинг бу ишидан ҳайрон бўлган дўстлари: “нима учун бундай қилдингиз?”, деб сўрашди. Ганди жавоб бериб, деди: “кавушни топиб олган фақир киши, ҳар иккала пойини топишини ва улардан фойдаланишини хоҳладим. Чунки, бир пой кавуш унга фойда бермайди. Мен ҳам бир пой кавушдан фойдалана олмайман”.

Маҳатма Гандидан иқтибослар:

– Инсоний эҳтирослар устидан ғолиб келиш менга қуролли кучлар ёрдамида дунёни забт этишдан ҳам қийинроқ ишга ўхшаб кетади.

– Ожизлар кечиришни билишмайди. Кечира олиш – кучлиларга хос фазилат. Кечиримлилик – руҳий камолот белгиси.


– Барча масалаларда ҳар қандай одамнинг ваъдасига ишонса бўлади, аммо пул масаласи бундан мус­тасно.

– Бойлик, ҳокимият ва мартаба деб инсон содир этган гуноҳлар ва қилмишлар тўлови нақадар оғир!

– Беихтиёр юзага келадиган фикр ақл бетоблигидир.

– “Гуноҳдан ҳазар қил, гуноҳкордан эмас”. Бу – гарчи ҳамма яхши тушунса ҳам, аслида кам амал қилинадиган қоида. Бутун дунё бўйлаб нафрат оғуси ёйилиб кетаётганининг сабаби шунда.

– Мен ҳар доим жисмоний жазоларга қарши бўлганман. Куч ишлатиш – кишининг руҳини эмас, балки қўпол ҳайвоний табиатини ошкор этади.

Сирдарьё вилояти ҳокимлиги расмий телеграм каналидан олинди.

@rajapovuz
To‘liq o‘qish
rajapovuz 1 Jul, 20:33
Шунингдек, regulation.gov.uz порталида "Шахсий томорқа хўжалиги тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилган. Кириб қонун лойиҳаси билан танишиб ўз фикр мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.
rajapovuz 1 Jul, 17:30
Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
rajapovuz 1 Jul, 16:56
Ушбу ҳолатга икки ҳил бахо берган бўлардим.

Биринчиси, фарзандни дунёга келтириш ёки келтирмаслик масаласида эр-хотин ўзаро қарор чиқаришлари керак, яъни бунда қайнона ва қайноталар аралашмаслиги, ушбу жараёнга кескин таъсир қилмасликлари лозим. Бизда ҳалигача эскидан қолган асоратлар бор яъни фарзандни орқа олдира қарамай дунёга келтираверишади, биз болажон халқмиз буни тушинаман. Лекин ўртада фарзанд тарбияси деган тушинча бор. Эй инсон истасанг 10та ҳам фарзанд кўришинг мумкин лекин унинг келажаги нима бўлади? Шуни ҳеч ўйлаб кўрдингми? Кайфинг ошганда фарзандли бўлаверсанг, ҳа деса бўлиб қолди. Эй инсон фарзандни аввало келажагини ўйлаш керак, уни яхши тарбиялаш керак, едириш ичириш лозим, яхши таълим олиши учун шароит яратиб беришинг керак ва албатта олтинга тенг вақтингни ажратиб эътибор беришинг керак. Бунда катта масъулият ва сабр талаб қилинади. Фарзандни дунёга келтириш ҳам буюк ходисот, уни жамият учун мухим шахс қилиб тарбиялаш эса шараф!

Самарқандда дунёга келган сиам эгизакларининг кейинги тақдирини эшитиб роса сиқилдим, ҳомила 16 ва 21 ҳафталик пайтида скрининг текширувларидан ўтқазилган ва шифокорлар томонидан ушбу ҳомила келажак учун хавфли бўлиши, яъни бола ногирон эканлиги тушинтирилган. Ҳатто уларнинг болани олдириб ташлашига розилиги ҳақида тилҳат ҳам олинган, шунга қарамай қайнотанинг қаршилиги туфайли ушбу жараён амалга оширилмаган. Шифокорларга ишонч билдирилмасдан оддий бир фолбинга ишонишгани ачинарли ҳолат. Буларнинг барчасини халқнинг онги яхши ривожланмаганидан деб биламан. Ҳўп бола ногирон ҳолатда дунёга келди, энди яна қайнотанинг таъсири иккинчи марта кузатилмоқда. Бу нимаси? Инсон қадр-қиммати ўйинчоқми? Истасанг туғиши керак, истасанг боласидан воз кечиши керакми?

Бундай инсонларни, яъни қайнотани юқоридаги изоҳларимга боғлаган бўлардим, яъни ундайлар дунёга келади, қизиқчи Хожибой Тожибоев таъбири билан айтганда она туғиб ташайверган униси бунисини етаклаган, буниси унисини етаклаган ота ишда, онани эса вақти йўқ у ишни қилишни қилиш керак, бу ишни қилиш керак, ҳадемай эр ишдан келади овқат қилиш керак. Ҳуллас шундай тарбия кўрган инсонлардан. Жамиятда шундай фикрдаги оилалар кўплиги ачинарли ҳолат. Болани қандай тарбия қилиш лозим, бу ҳақида тушунчага эга эмаслар, оила инстингкти ривожланмаган, бу эса жамият учун мағлубиятга тенг. Бундай ҳолатларни олдини олиш учун айни пайтда амалга оширилаётган ишлар етарли эмаслиги кўзга кўриниб қолмоқда.

Иккинчиси, халқнинг шифокорларга, нафақат шифокорлар, балки ИИВ, суд умуман давлатга нисбатан ишончнинг камлигидан далолат бермоқда. Йиллар давомида шаклланган камчиликлар айни пайтда қаҳрамонга тенглаштирилаётган шифокорлар-у ИИБгача ишонч пастлигини кўрсатиб турибди. Тизимни қайтадан ислоҳ қилиш лозимлиги бод-бод таъкидланишига қарамай, лекин негадир ҳеч ҳам ўзгаришлар сезилмаябди. Қачондир ушбу жараён рўй беришига ишонгимиз келади, қолганини вақт кўрсатади.

@rajapovuz
To‘liq o‘qish
rajapovuz 1 Jul, 16:04
Самарқанддаги сиам эгизакларидан яқинлари нега воз кечди?😳

Чақалоқнинг ота-онаси ва яқинлари унинг қандай аҳволда дунёга келиши ҳақида билишармиди? Болани дунёга келтириш "ўйин" эмаску, ахир.

@rajapovuz
rajapovuz 1 Jul, 16:03
Инфографика: ​​ОТМга ҳужжат топширишда қайси турдаги абитуриентлар тўлов қилмайди?

– таълим муассасалари (мактаб, коллеж ва лицейлар) ни 2020 йилда тамомлаганлар;
– биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бор шахслар;
– тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар.


Тест синови топширмайдиган абитуриентлар:

– чет эл фуқаролари;
– алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига ҳужжат топширган абитуриентлар (маданият, санъат, спорт);
– тест синовларисиз, кўп балли тизим бўйича имтихон ўтказиладиган ва ўқитиш қозоқ, туркман ва қирғиз тилларида олиб бориладиган таълим йўналишларига топширганлар.


Тест синовларисиз, имтиёз асосида талаба бўладиган абитуриентлар:

– отаси ёки онаси хизмат вақтида ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари;
– отаси ёки онаси хизмат вақтида ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари;
– Ёшлар иттифоқи тавсияномасига эга абитуриентлар (республика босқичи ғолиблари);
– Ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи томонидан биргаликда бериладиган тавсияномага эга абитуриентлар;
– Танлов ва мусобақа ғолиблари ҳамда давлат мукофотлари соҳиблари (ҳалқаро фан олимпиадаси, республика ва халқаро спорт мусобақалари, Зулфия мукофоти, Тарбиячи танлови, Ҳамшира танлови, Ниҳол мукофоти, Келажак овози, Бадиий академия, Мард ўғлон).


@rajapovuz
To‘liq o‘qish
rajapovuz 1 Jul, 15:56
Хушнудбек Худойбердиев Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги (ЎзА) бош директори ўринбосари лавозимига расман тайинланди.

Янги лавозимида омад тилаймиз. Янгиликлар кутиб қоламиз.

@rajapovuz
rajapovuz 1 Jul, 15:48
Ўзбекистонда оммавий-ахборот воситаларининг роли кундан-кунга ортиб бормоқда, бунинг ёрқин мисоли сифатида ЎССВнинг марҳум шифокор оиласига ташриф буюриб таъзия билдиришида ОАВ ва блогерларнинг роли жуда ҳам катта бўлди деб ўйлайман. Президентимизнинг бу соҳа вакилларига алоҳида эътиборини албатта эътироф этиш керак. Янги Ўзбекистон қурилишида ОАВ ва Блогерлар янги куч бўлиб ўз ҳиссаларини қўшишга тайёрлиги одамни қувонтириб юборади. Ушбу соҳа вакилларини ҳушламайдиган раҳбарлар анчагина, ўз ишини моҳирона бажаришса албатта танқидмас мақтов эшитишади, ИншаАллаҳ!

https://t.me/qurbonova_a/2916

@rajapovuz
Микрофон кўтарган аёл
Ҳозиргина Шаҳноза Ҳасанова қўнғироқ қилиб, хонадонига Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов келганини айтди. Вазир оила аъзоларидан cамимий кўнгил сўраб, бу шифокорлар жамоаси учун ҳам оғир жудолик бўлганини билдирган. Ш. Ҳасанова соғлиқни сақлаш тизими унинг изтиробларини тўғри тушунгани учун миннатдор. Оила боқувчисини йўқотгани, хизмат фаолияти давомида Ковид инфекциясига чалиниб вафот этгани инобатга олиниб қонуний барча компенсациялар қопланиши маълум қилинган. Шунингдек, Ш. Ҳасанова у билан бирга ҳамдард бўлган, мурожаатига бефарқ бўлмаган барча жамоатчилик вакиллари, журналистлар ва блогерларга ўз раҳматини айтди.
To‘liq o‘qish
rajapovuz 1 Jul, 15:33
Магистратурага қабул бошланди

Бугун, 2020 йил 1 июлдан Республика ОТМларининг магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш жараёни бошланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, 2020 йил 12 июндаги ПҚ-4749-сон Президент қарорига мувофиқ 2020/2021 ўқув йили учун давлат ОТМларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни вазирликнинг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.

Веб-сайт: http://magistr.edu.uz

@rajapovuz
To‘liq o‘qish
rajapovuz 1 Jul, 15:00
Хоразм вилоятида 7 нафар (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), касалланиш ҳолатлари аниқланди

@rajapovuz