Namangan viloyati hokimligi dan repost
Таъзия
Вилоятимиз жамоатчилиги оғир жудоликка учради. Давлат ва жамоат арбоби, Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати Дилшода Дадажанова 72 ёшида вафот этди.
Дилшода Дадажанова 1949 йилда Андижон туманида хизматчи оиласида туғилди. 1971 йилда Кубан давлат университетининг сиёсатшунослик факультетини тамомлади.
Кўплаб шогирдларнинг устози ўз меҳнат фаолиятини 1971 йилда Поп туманидаги 7-мактабда ўқитувчи сифатида бошлади.
1974-1983 йилларда туман партия қўмитаси йўриқчиликдан то вилоят ёшлар ташкилоти раҳбарлигигача бўлган йўлни босиб ўтди.
1983-85 йилларда Москва ижтимоий фанлар академияси аспирантурасида тахсил олди.
1985-87 йилларда Ўзбекистон ёшлар ташкилотига раҳбарлик қилди.
1987-1998 йилларда Наманган вилоят ҳокимининг ўринбосари сифатида фаолият кўрсатди.
1998-2011 йилларда Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб, вилоят таълим тизимини янги босқичга олиб чиқишда заҳматли меҳнат қилди.
Дилшода Дадажанова то вафотига қадар Поп тумани маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғининг кексалар ва фаҳрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
У “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони, “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган эди.
Атоқли жамоат арбоби, меҳрибон устоз, самимий ва камтарин инсон Дилшода Дадажанованинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.
Наманган вилояти ҳокимлиги марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Ш.Абдураззақов, И.Нажмиддинов, Ш.Мусаев, И.Қўчқарова