Radjabooov

@radjabov_g Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Бу ерда сиз ижтимоий муносабатлар, сиёсат, жамиятшунослик бўйича фикрларни ўқиб боришингиз мумкин.
Канал муаллифи, копирайтер: @radjabov_gb
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
02.04.2019 09:00
reklama
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
174
ta obunachilar
~69
1 ta e’lon qamrovi
~1k
kunlik qamrov
~17
ta e’lon 1 kunda
39.7%
ERR %
0
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
0 ta kanal eslovlari
0 ta e’lonlar eslovlari
0 ta repostlar
Eslov va repostlar topilmadi
@radjabov_g iqtibos olgan kanallari
ZIYO NEWS
23 Aug, 17:57
Elektron kitobxona
ZIYO NEWS
22 Aug, 23:28
ORIENTAL SCHOOL
FayzbogUz
Xushnudbek.uz
21 Aug, 20:44
Huquqiy Axborot
ZIYO NEWS
21 Aug, 17:54
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги
21 Aug, 07:45
Huquqiy axborot
20 Aug, 10:55
bakiroo
Асанов формати
19 Aug, 18:11
Bosh prokuratura
Davlat xizmatlari
Xushnudbek.uz
19 Aug, 09:02
19 Aug, 00:25
Иқтибос Time
ZINAMA-ZINA
Huquqiy Axborot
Xushnudbek.uz
18 Aug, 08:02
Bayonoff.uz
17 Aug, 22:24
Alimoff
17 Aug, 11:14
bakiroo
Polimonolog
allaev.uz
Alimoff
davletovuz
Муҳрим
SAFARI
Xushnudbek.uz
Xushnudbek.uz
16 Aug, 20:16
Муҳрим
Daryo — LIVE
16 Aug, 20:16
Rasul Kusherbayev
Saida Mirziyoyeva
Davlat test markazi
16 Aug, 10:04
davletovuz
15 Aug, 18:10
Xushnudbek.uz
Xushnudbek.uz
15 Aug, 14:26
Xushnudbek.uz
14 Aug, 16:22
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Radjabooov 23 Aug, 18:52
E - КОДЛАР ❗️❗️❗️

Европа ва бошқа барча ғарб мамлакатларида асосий тановул қилинадиган гўшт - чўчқа гўшти ҳисобланади. Европа мамлакатларида минглаб (ҳар бир давлатда) чўчқа фермалари фаолият юритади. Чўчқа ҳайвонлар орасида энг кўп ёғ олинувчи ҳайвон эканлиги, европалик ва америкаликлар эса ёғ истеъмол қилмаслиги ҳисобга олинса, Европа давлатлари шунча чўчқадан олинган ёғни нима қилади, деган савол туғилади.

Ўтган аср ўрталарида бу ёғлар ёқиб юборилган. Кейинчалик улар косметика воситаларини (дастлаб, совун таркибида) ишлаб чиқаришда ишлатила бошланди. Кейинроқ озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиладиган турли эмулсиялар таркибига ҳам аралаштирила бошлашди. Мусулмон давлатлар бундан хабар топгач, мазкур маҳсулотлар импортини чеклашади. Европаликлар эса чўчқа ёғи ишлатилганлигини яшириш мақсадида уни таркибда "ҳайвон ёғи", деб кўрсата бошлашди. Мусулмон давлатлар учун Европада сўйилган ҳар қандай ҳайвон ёғи ҳаром эди.

Шундан сўнг каттагина даромад манбайини қўлдан чиқаришни истамаган европалик ишбилармонлар E-кодлаштириш тизимини ишлаб чиқишди. Озиқ-овқат маҳсулотлари таркибига қўшиладиган эмулсиялар - витаминлар, маъза, ҳид, ранг берувчи ва бошқа воситаларни кодлар воситасида кўрсатила бошланди. Мазкур воситаларни тайёрлашда ҳайвон ёғлари, ҳашaрoтлар, ўсимлик ёғларидан фойдаланилади. Лекин аниқ таркиб кўрсатилмаганлиги, сир тутилганлиги боис, улар орасидан ҳалолини ажратиб олиш мушкул.

Шу сабабли, тадқиқотчи мусулмон олимлар E-кодлаштиришдаги номаълум таркибга эга воситалар рўйхатини эълон қилишган. Шулардан чўчқа ёғидан тайёрланган айрим

E -кодга эга воситаларнинг рўйхати билан танишинг:

E100, E110, E120, E140, E141, E153, E210, E213, E214, E216, E234, E252, E270, E280, E325, E326, E327, E334, E335, E336, E337, E422, E430, E431, E432, E433, E434, E435, E436, E440, E470, E471, E472, E473, E474, E475, E476, E477, E478, E481, E482, E483, E491, E492, E493, E494, E495, E542,
E570, E572, E631, E635, E904.

👆 Эринмай ёдлаб олинг имкон борича!!!

E-кодлаштирилган воситалар асосан тиш пастаси, сақич, шоколад, ширинликлар, консерва маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланилади.

Мусулмон давлатлари аҳолиси истеъмолига - луқмасига шундай ҳаром маҳсулотлар аралашгани учун ҳам бугунги жамиятимиз ҳаёсизлик, беномуслик, беандишалик каби муаммоларга дучор бўлди.

Др. М. Амжад Кҳан
Тиббий Тадқиқотлар институти


Каналимизга қўшилинг ва яқинларингизни таклиф қилинг!👇
https://t.me/Radjabov_G
To‘liq o‘qish
Radjabooov 23 Aug, 18:51
Жарима – бу тўғри йўл тутмаганинг учун тўловингдир.
Солиқлар эса тўғри йўл тутаётганинг учун тўловинг бўлади...
Radjabooov 23 Aug, 18:44
Агар одамлар ҳаёлимни ўқий олганларида эди, кўплаб марта калтак еган бўлар эдим 😂

Каналга уланинг: @Radjabov_G
Radjabooov 23 Aug, 18:02
​​​​Қишлоқда аҳвол:

-иш йўқ,
-интернет йўқ,
-коммунал шароитлар ноль,
-қонун-қоидага амал қилинмайди,
-йўллар расво,
-эркаклар пойтахт ёки хорижда,
-аёллар далада,
-экологик ҳолат ёмонлашиб бормоқда,
-тиббиёт ноль,
-шифокорларларнинг ойлиги паст,
-мактабларда таълим сифати тушиб бормоқда.

Шундай шароитни танқид қилиш керакми, ёки кўкка кўтариш? Кўра била туриб, мақтаб юрса қанақа журналист ёки зиёли у? Халқнинг пулига ўқиб, тузини еб, нега унинг муаммоларини жамоатчиликка олиб чиқмаслик керак?

© Улуғбек Орипов

Каналимиз
👇
@Radjabov_G
To‘liq o‘qish
Radjabooov 23 Aug, 18:02
​​1 сентябрдан контрактлар ошадими?

Кўпчиликни қизиқтираётган саволга жавоб бермоқчиман.

• Президент Фармони билан 1 августдан иш ҳақлари 10%га оширилди. Қоидага кўра, агар республикада иш ҳақлари ошса, унда талабаларнинг тўлов-контракт нархлари ҳам ошади. Чунки контрактлар энг кам ойлик иш ҳақига боғлаб қўйилган;

• қонунчиликка биноан, иш ҳақлари ошганда контрактлар миқдори ўша заҳоти ўзгармайди, балки кейинги семестрдан бошлаб ошади. Янги семестр 1 сентябрдан бошланади. Демак, умумий қоидалар бўйича хулоса қиладиган бўлсак, 1 сентябрдан бошлаб талабалар учун контрактлар ҳам ошади;

• аммо Давлат қабул комиссияси тўлов-контрактлар бўйича янги қарор қабул қилиши кутилмоқда. Сабаби 1 сентябрдан «энг кам иш ҳақи» деган тушунча бекор бўлмоқда. Шунга кўра, контрактлар миқдорини бошқачароқ кўринишда белгилаш зарурияти бор. Катта эҳтимол билан энди контрактлар ЭКИҲга эмас, «базавий ҳисоблаш» миқдорига боғлаб қўйилса керак;

• Шунингдек, 17.06.2019 йилдаги ПҚ-4359-сонли Президент қарорига асосан, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида таълим олаётган барча босқич талабаларига, ўз хоҳишларига кўра контракт қийматини стипендияли ёки стипендиясиз шаклда тўлаш ҳуқуқи берилди. Аммо янги ўқув йили бошланишига 1 ҳафта муддат қолишига қарамай, бунинг тартиби маълум эмас, яъни стипендиясиз шаклда контракт тўлаётган талаба қайси қийматдаги (3, 4 ёки 5лик) стипендияни чегириб қолиш ҳуқуқига эга, ўзи олаётган қийматда бўладими ёки ҳамма учун умумий бир хил миқдор белгиланадими, буниси ҳозирча расман эълон қилинмади;

• супер-контракт нархлари ҳам ҳозирча номаълум;
To‘liq o‘qish
Radjabooov 23 Aug, 17:57
dan repost: ZIYO NEWS
ПАХТАЧИДА ХОРИЖЛИКЛАР "БИР МИНГ ИККИ ЮЗ КИШИЛИК ИШ ЎРНИ" ЯРАТИШМОҚЧИ

Мана икки кундирки, Пахтачи туманида хорижлик инвесторлар маҳаллий инвестициявий шароитлар билан танишишмоқда. Кеча Хитой давлатидан ташриф буюрган инвесторлар туманга 1 млн. долларлик инвестиция киритиб қимматбаҳо металлар билан ишлашни йўлга қўйишини билдирган бўлса, бугун Шведция ва Россиялик хорижий инвесторлар ташриф буюришиб, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун 350 млн. долларлик инвестиция киритиш орқали 1200 кишини иш билан таъминлаш мақсади борлигини маълум қилишмоқда. Хорижлик инвесторлар билан музокаралар давом этмоқда.
https://t.me/Ziyo_news_paxtachi
To‘liq o‘qish
Radjabooov 23 Aug, 16:15
​​Қўрқув ҳақида

(13.08.2013 йилда ББС сайтида берилган)

Бир яқин танишим сўраб қолди: "Сан нимадан қўрқасан?" Нимадир, деб жавоб бердим. Ҳозир ёдимда йўқ.

Умуман, мен эртадан, эртанги кунимдан қўрқаман! Бундан даҳшатли қўрқув бўлмаса керак. Чунки сиз эртага сизни нималар кутаётгани ҳақида аниқ тасаввурга эга эмассиз. Бу қўрқув бугунингиздан ишонч йўқлиги билан боғлиқ. Сизнинг бугунингиз шу даражада чалкашки, у эртангизни савол остига қўяди, уни туманлаштиради.

Нега эртамдан қўрқаман?! Бугунимга ва бугунгилар олиб бораётган ишларга, уларнинг келажагига ишонмайман. Эртага осмондан тош ёғиши мумкинлигидан қўрқмайман, ер ўз ўқидан чиқиб кетишидан қўрқмайман, зилзила бўлиб, ҳамма ер қаърига кириб кетиши мумкинлигидан қўрқмайман. Бу форс-мажор. Худо асрасин!

Мен кундалик турмушимиз икир-чикирларидан қўрқаман. Икир-чикирки, уларнинг бутун фаолияти ягона механизм сифатида тизимли ишлаши керак. Яъни тизим керак. Мен тизимсизликдан қўрқаман. Тизимсизлик шундаки, жамиятда барча саъй-ҳаракатлар ўзгармас тартиб-қоидалар эмас, балки кайфиятга қараб қурилади. Уйингизда ҳар куни чироқ бўлиши, бу - тизим.

Шифокорнинг вазифаси беморни даволаш. Шифохонанинг вазифаси беморларни белгиланган шароитда даволаш. Тизим шунақа. Лекин шифокор беморни даволаш ўрнига касалхонанинг бир бурчагида 100 та парранда боқишга мажбур бўлса, бу - тизимсизлик. Бу қўрқув. Парранда боқиш тизимнинг талаби эмас, айримнинг кайфияти ва ақл ўлчовидаги мажбурий қарори. Қиламиз.

Ўқитувчи ўқитиши керак. Ўқувчи ўқиши керак. Мактаб ўқитувчи ва ўқувчи муносабатларига шароит яратиши керак. Тизимсизлик шундаки, ўқитувчи ўқитмасликка, ўқувчи ўқимасликка мажбур. Унинг ўрнига нима иш қилиши (ҳаммага маълум), бу - аниқ. Тизимсизлик.

Ватан барчамизники. Ватанни ҳимоя қилиш ҳаммамизнинг ишимиз. Лекин биз ҳаммамиз Ватанни ҳимоя қилиш ва ватанпарварлик, деб ўз вазифаларимиз қолиб, бошқа ишларни қилишда кўрамиз. Ман яхши кадр бўлиб, оиламни нормаль шароитларда, давлатга боқиманда қилмасдан вояга етказишим, бу, аслида, ватанпарварлик.

Йўқ, биз бошқаларнинг ишини қилишга интиламиз. Қўшнимизга ҳаётига аралашамиз, огоҳликка чақирамиз, ўқитувчи "бошқа фикрда"ги ўқувчиларни аниқлайди, маҳалла оқсоқоли маҳаллани яхши қилиш ўрнига "ким ажрашди, ким ўғрилик қилади, кимнинг уйида шовқин чиқади, ким нотўғри хаёлда юради" - шуларни ҳужжатлаштириш билан шуғулланади. Ватан ва давлат... бошқа-бошқа нарсалар. Бу тизимсизлик.

Мен эртани кўришни хоҳламайман. Мен эртани ҳис қилишни хоҳлайман. Эртага тинчлик бўлади, эртага менинг уйимга биров бостириб келмайди. Тизим шунақа нарсаки, унинг бошида турганлар қанча ўзгармасин, тизим ўзгармайди. Америкада, Буюк Британияда, Японияда мингта ҳукумат алмашсин, жамиятда тизим ўзгармайди. Ўқувчи ўқишда, шифокор даволашда давом этади. Кайфият эмас, қонун ва тизим ҳукмрон жамиятда.

Мен эртага туман ҳокими ўзгарса, ҳаётим остин-устун бўлиб кетишидан қўрқаман. Мен эртага иш раҳбарим ўзгарса, ишимни йўқотишдан қўрқаман. Мен профессионал бўлишим мумкин, лекин "шеф"им профессионалликни эмас, балки кайфияти ва унга қўйган "пахтам"га қараб келажагимни белгилаб беради.

Тизим бор жойда Сиз йўқолиб кетмайсиз. Сиз қобилиятингизга, салоҳиятингизга ишонасиз. Кўчада қолмайсиз. Юрист бўла туриб, таксистлик қилмаймиз. Балки тизимда ҳалол кураша олишимиз мумкинлиги чуқур англаймиз. Тизимсизликдан қўрқаман, даҳшатга тушаман. Эртамдан ваҳима қиламан...

П.С. Ушбу мақола ББС сайтида, 2013 йил, 13 август куни берилган мақоладан олинди.
Муаллифи номаълум деб ёзишибди. Бу гаплар ўшанда кимдир томонидан ёзилиб, аноним тарқатилган бўлса ҳам, кўпчиликнинг кўнглидан ўтган гаплар эди.

https://t.me/radjabov_g
To‘liq o‘qish
Radjabooov 23 Aug, 16:11
Айтишларича, Есемурат Каньязов Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимидан озод этилган.
Radjabooov 23 Aug, 16:09
#онлайн

Президент:

"Биз эргашувчи эмас, эргаштирувчи мамлакат бўлишимиз керак. Акс ҳолда, тараққиёт йўлимиздан адашиб, таназзулга ботамиз. Бу борада шошилинч чора кўрмасак, эртага кеч бўлади... Халқ таълими вазирлигининг биронта ходими қурилиш билан шуғулланмаслиги керак. Биз уларга қуриб беришимиз керак. Халқ таълими ходимлари у ерга маърифат олиб кириш билан шуғулланади...

2020 йилдан бошлаб улар инфратузилма билан шуғулланмайди. Халқ таълими вазирлигини қурилиш билан шуғулланиши бу - хиёнат. Улардан энди талаб қилинадигани сифат, сифат, маънавият ва билим..."

@Radjabov_G
To‘liq o‘qish
Radjabooov 23 Aug, 16:06
Айни дамда Президент Ш. Мирзиёев бошчилигида таълим тизими, ўқитувчи ва мураббийларнинг мавқеини оширишга бағишланган видеоселектор бошланди, дея хабар бермоқда «Олтин воҳа» канали.

Шавкат Мирзиёев:

«Мен мутлақо олий таълимдан норозиман... Ректорларда талаб йўқ, савия йўқ. Энг катта порахўрлик қаерда? Юридик, Молия, Иқтисодиёт университетларида...

Тизимда тартиб йўқ, интизом йўқ...»


👉 @Radjabov_G 👈
To‘liq o‘qish
Radjabooov 23 Aug, 16:04
#Тезкор

Айни дамда Президент Ш. Мирзиёев бошчилигидаги таълим тизими, ўқитувчи ва мураббийларнинг мавқеини оширишга бағишланган видеоселектор бошланди.

Президент:
"Ўзбекистон шароитида бугундан бошлаб энг ҳурматли инсон муаллим бўлади.
Вазирлар, прокурорлар ҳам мактабларда ўз соҳаси бўйича дарс беради".

👇👇👇
https://telegram.me/radjabov_g
Radjabooov 23 Aug, 13:21
Валюта биржасида доллар курси секин тушишда давом этаяпти: 23 август куни 1 доллар 9366 сўм. - 5 сўм.
Radjabooov 23 Aug, 13:15
Мандат бугун кечгача эълон қилиниши керак — ДТМ

— Аввал ёзганимиздек, қоида бўйича тест синовлари бугун эълон қилинади. Эрталаб "Ёшлар" телеканалининг "Давр" дастурида ҳам мандат бугун чиқиши айтилган.

Давлат тест марказидан каналимизга маълум қилишларича, охирги имтиҳон 15 август куни Бухорода бўлган, унинг натижалари эса 16 августда эълон қилинган.

"Мандатни аниқлаш айнан 16 августдан бошланган. Демак, қоидаси бўйича мандат бугун чиқиши керак, яъни бир ҳафтадан кейин. Худо хоҳласа, кечгача эълон қилинади", деган ДТМ вакили.

Мандатни сўраб, каналимизга кўплаб мурожаатлар келмоқда. Абитуриентлардан яна озроқ сабр қилишларини сўраб қолардик.

Эслатиб ўтамиз, мандат ҳақида ДТМ сайтида хабар берилади. Шунингдек, жавоблар варақаси маълумотларини ёзиб ҳам текшириб кўриш мумкин.

Telegram: ➡️ @Radjabov_G
To‘liq o‘qish
Radjabooov 22 Aug, 23:34
Radjabooov 22 Aug, 23:30
​​🌐 Jahon adabiyoti namunalari
👤 Lev Tolstoy
📙 "Tirilish" (roman)
🔎 PDF (15.8 MB)


«Tirilish» Lev Nikolayevich Tolstoyning eng oxirgi romani. Tolstoy dahosining 10 yillik mehnati samarasi o‘laroq dunyoga kelgan asarda adib o‘z zamonasidagi voqelikni tasvirlagan bo‘lsa-da, insoniyatning barcha zamonlariga xos muammolarni ochib bergan. Roman knyaz Dmitriy Ivanovich Nexlyudovning o‘zi uchun hayot haqiqatini kashf etishi to‘g‘risida. Asarda o‘quvchi e'tibori ikki parallel jarayonga qaratiladi: inson nafsi va ichki «men» o‘rtasidagi kurash hamda jamiyatdagi adolatsizliklar, jinoyatchilikning urchishi sabablari.
«Tirilish»dagi markaziy ijtimoiy muammo qamoqxonalarda chiriyotgan umrlar va bunga odatiy holdek qaraydigan, «qora frak kiyib, tilla hoshiyali pensne» taqib olgan sudyalar, prokurorlarning xudbinligi haqida. Romanda hibsxonlarda turli sabablar bilan umri chiriyotgan jinoyatchilarning bu ahvolga kelishiga sabab bo‘lgan jamiyat, ularni qamoqqa tiqqan sudya, prokuror, tergovchilarning o‘zi ham jinoyatchilikda ulardan kam emasligi, faqat ular o‘z jinoyatini «nafosat bilan» amalga oshirishi va xaspo‘shlashi tasvirlanadi.


📚 ️@radjabov_g

#tavsiya_etamiz
Attached file
To‘liq o‘qish
Radjabooov 22 Aug, 23:28
dan repost: ZIYO NEWS
ПАХТАЧИЛИК АЁЛЛАР ВА ҚИЗЛАР ВИЛОЯТ ГИМНОСТРАДА МУСОБАҚАСИДА ИККИТА НОМИНАЦИЯДА ЭНГ ЯХШИ БЎЛИШДИ

Мустақилликнинг 28 йиллиги муносабати билан 10 ёш ва 50 ёшли хотин-қизлар ўртасида Гимнострада мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада Пахтачи туманининг 50 ёшгача жамоси "Энг артистик маҳоратли жамоа" номинацияси бўйича 10 ёшгача қизларимиз "Энг иноқ жамоа" номинацияси бўйича энг яхши бўлишиб, Бош вазир ўринбосари ,Ўзбекистон Республикаси хотин - қизлар қўмитаси раиси тамонидан диплом билан тақдирланди.
https://t.me/Ziyo_news_paxtachi
To‘liq o‘qish
Radjabooov 22 Aug, 23:24
​​Авваллари сайловолди жараёнларда ҳеч нарсанинг гувоҳи бўлмасдик. Партияларнинг ҳам ўлик ёки тириклиги билинмасди. Номзодларга ҳам шунчаки чиройли расмларига ёки исм-шарифига қараб овоз берардик. Бугунги кунда эса партиялар ҳаракатида ўзгаришлар кўзга ташланмоқда, депутатларимиз (бармоқ билан санарли бўлса-да) ҳам анча фаоллашган. Буни яқинда бўладиган Олий Мажлис сайловлари олдидан ҳам кузатиш мумкин. Хусусан, ЎзЛиДеП аъзоси Расул Кушербаев яқинда "ХДП тарғиботнинг "ёлғон орқали ҳужум" тактикасини танламоқда" номли мақоласини эълон қилди. Депутат ўз мақоласида Халқ демократик партияси вакилларининг баъзи ишларини қоралаб, шундай ёзади:

“Халқ демократик партияси вакилларининг сўнгги вақтларда ТВ каналлардаги жонли эфирлардан фойдаланиб, ҳеч бир асосга эга бўлмаган гаплар билан ЎзЛиДеП обрўсини туширишга бўлаётган ҳаракатлари тизимли тус олиб бораяпти.

Дастлаб Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги ХДП аъзоси бўлган депутатнинг ЎзЛиДеП ғояларини барча аҳлоқсизлик ва маъанавиятсиз ишларнинг бошида эканлигида айблашга бўлган уринишини 'шунчаки дунёда ЛГБД ва ЛДПни ажрата олмайдиган бир одамнинг фикрида", дея жиддий қабул қилмадим. Бироқ ўтган ҳафта "Муносабат" кўрсатувидаги эфир вақтида ХДП Марказий Кенгаши сектори мудири Равшан Хомидовнинг "ЎзЛиДеП Самарқанд вилоятида тадбиркорнинг сув қувури билан боғлиқ муаммосини ҳал қилиб бермаган бўлса ҳам, ҳал қилдик, деб сайтида ёзиб, "сохта обрў қозонмоқчи" мазмунидаги иддаосини эшитгач, ХДП ЎзЛиДеПнинг ҳар бир ишини пухта кузатиб бориш учун анча куч ва меҳнат сарф қилаётганлигига амин бўлгандим.

Бугун ўша ХДП вакилининг ЎзЛиДеПни ишидан камчилик қидириш бўйича Самарқанд вилоятидаги кузатувлари аслида навбатдаги ёлғон ва бўхтондан иборатлиги ойдинлашди. Маълум бўлишича, Самарқанд вилоятида тадбиркор ҳақиқатан сув қувурларидан сувнинг оқиб ётиши унинг тадбиркорлик фаолиятига ҳалақит бераётганлиги учун шикоят билан ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят Кенгашига мурожаат қилган. Ўз ўрнида партия аралашуви билан "Сувоқова" корхонаси дастур ижросидан келиб чиқиб қувурларни алмаштириб, муаммони баратараф этган. Бу бор гап, ХДП вакилининг сўзлари эса йўқ.

Халқ демократик партияси вакилларининг ЎзЛиДеПга "бўхтон тошлари отиши" тизимли касб этиб бораётганлигидан хулоса қилиш мумкинки, ХДП сайловлар арафасида одамлар ўртасида эътибор қозонишнинг пасткаш, яъни ёлғон орқали ҳужум тактикасини танламоқда.

Ўз атрофида минглаб тўғрисўз, фидойи, жонкуяр ва зиёли юртдошларимизни бирлаштирган ХДПнинг вакилларига халқ ишончини бу йўл билан қозониш сиёсий маданиятсизликка кириши ва ўз ҳурматига эга партия обрўсининг тушишига олиб келишини эслатиб ўтмоқчиман”.

Бу гаплар қанчалик ўринли ёки ёлғон эканлигини биз билмаймиз. Наҳотки, ХДП аъзолари бошқа партиянинг обрўсини тўкиш орқали ўз обрўсини кўтаришга, сайловларда юқори овоз тўплашга эришмоқчи? Биз ХДП партияси аъзоларининг ҳам ушбу мақола юзасидан фикр/раддияларини кутиб қоламиз. Тўй тўйдек бўлсин, деймиз-да, а лаббай?

Ҳурматли ХДП вакиллари, сўз сизга - хўрозми, товуқми? 😊

Каналга уланиш:
https://t.me/radjabov_g
To‘liq o‘qish
Radjabooov 22 Aug, 23:21
. 人 ★* 。 • ˚* ˚ 🌙
. (_ _) * Juma* ★
. ┃口┃ * muborak *
. ┃口┃★ * ***. . *˛•
. ┃口┃★ * •★ 。•˛˚˛*
. ┃口┃ •˛˚˛* 人 •˛˚ *
. ┃口┃ .-:'''"''''''''''''"''.-.
. ┃口┃ (_(_(_()_)_)_)
┃口┃_┃∩∩∩∩∩∩┃
. ┃. ┃_┃∩∩∩∩∩∩┃
. ||三||_||三三三三三||
Assalomu alaykum va rahmatulloh va barakatuh.
Muhammad ﷺ sharafiga salovat aytiladigan kunlarning eng yaxshisi Jum‘adir!
Juma ayyomingiz muborak bo'lsin!

@Radjabov_G
To‘liq o‘qish
Radjabooov 22 Aug, 18:59
«Макарошки стоят одинаково», «Государство не просило вас рожать», «Качнуть права», «Быдло и бичевня». Почему люди у власти все больше хамят тем, для кого, по сути, должны работать, и можно ли объяснить такое поведение? Исчерпывающий комментарий психолога:

https://aif.ru/health/psychologic/rasslabilis_pochemu_chinovniki_stavyat_sebya_vyshe_obychnyh_lyudey
Radjabooov 22 Aug, 18:56
Президент сиёсий партиялар лидерлари ва парламент палаталари раҳбарлари билан учрашди