O‘zbekiston Kinematografiya agentligi dan repost
Ўзбекистонда биринчи марта:
“Ўзбеккино” ва 10та миллий телеканаллар машҳур “Ўткан кунлар” фильмининг тўла версиясини намойиш этади.
Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг кўмаги билан, 29 декабрь куни “Ўзбеккино” ва 10та миллий телеканаллар “Ўткан кунлар” фильмининг тўла версиясини бир вақтда намойиш қилиш акциясини ўтказади. Машҳур ёзувчи Абдулла Қодирийнинг романи асосида яратилган ушбу фильм намойиши ёзувчи туғилганининг 125 йиллигига бағишланади. Жорий йилда Президентимизнинг ташаббусларига кўра, 1969 йилда режиссер Йўлдош Аъзамов томонидан яартилган “Ўткан кунлар” фильмининг тўла версияси негатив пленкадан қайта тикланиб, рақамли форматга ўтказилди ва 2019 йил 7 декабрь куни Ўзбекистонга тақдим этилди. Таниқли ҳамюртимиз, машҳур хайриячи Алишер Усмановнинг беминнат кўмагида амалга оширилган мисли кўрилмаган бу тадбир, миллий кинематографимизнинг дурдона асарларининг рақамли форматга ўтказилган версиясини Росия кинофондидан қайтариб олиб келиш миллий лойиҳасининг навбатдаги босқичи бўлди. Шу сабабдан, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ҳамюртимиз Алишер Усмоновга ўзбек халқига қилинган ушбу бебаҳо совға учун ўз миннатдорчилигини билдиради.
Фильм намойиши тонг соат 8 да давлат ва нодавлат телеканалларда қуйидаги тартибда бошланади:
1 «O‘zbekiston» телеканали 21.40 (ўзбек тилида)
2 «Yoshlar» телеканали 10.20 (ўзбек тилида)
3 «Mahalla» телеканали 18.30 (ўзбек тилида)
4 «Oilaviy» телеканали 13.10 (рус тилида)
5 «Madaniyat va ma‘rifat» телеканали 15.10 (ўзбек тилида)
6 «Kinoteatr» телеканали 16.40 (ўзбек тилида) ва 20.10 (рус тилида)
7 “Sevimli” TВ 10.00
8 “Менинг юртим” ТВ 22.30
9 “Зўр” ТВ 11.00
10 “Миллий” ТВ 08.00