Қашқадарё вилоят прокурорининг ташаббуси билан меҳрибонлик уйида учрашув ташкил этилди
Президентимиз Шавкат Мирзиёев илгари сурган 5 та муҳим ташаббус доирасида Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан Китоб тумани 5-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида давлатимиз раҳбари томонидан ёш авлодни тарбиялашга аниқ ва мақсадли ёндашув, тизимли қатъий муносабат барча соҳа вакиллари, шунингдек, кенг аҳоли қатламини, айниқса ёшларни янада сергаклантириб, дахлдорлик ҳисси ва масъуллигини ошираётганлиги, олий ҳамда эзгу мақсадлар сари бир ёқадан бош чиқариб, биргаликда ҳаракат қилиш, ўзаро қўллаб-қувватлаш орқали юқори натижаларга эришиш юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга ундаб келаётганлиги ҳақида сўз борди.
Шунингдек, ташриф давомида тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишилди.
Учрашув сўнгида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига вилоят прокуратураси томонидан китоблар жамланмаси, спорт жиҳозлари ҳамда ўқув қуроллари совға қилинди.
👉 @uzbprokuratura