Bosh prokuratura dan repost
СЕКТОРЛАР ФАОЛИЯТИ ДОИМИЙ НАЗОРАТДА
Жорий йилнинг ўтган даврида Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармаси томонидан 36 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси, шу жумладан 17 та қонун лойиҳаси, 13 та Президент Фармони, қарори ва фармойиши лойиҳаси, 5 та Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва фармойиши лойиҳаси, 1 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси тайёрланди.
Бугунги кунда улардан 6 таси қабул қилиниб, амалиётга жорий этилди. 19 та лойиҳа бўйича ишлар маромига етказилган бўлиб, уларни қабул қилиш учун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Қолган 11 та лойиҳа эса манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилмоқда.
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2019 йил 1 ноябрдаги 57-Ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича прокурорлар секторлари фаолияти доимий тарзда мувофиқлаштирилиб, назорат қилиб келинмоқда ҳамда уларга амалий ва услубий жиҳатдан кўмаклашилмоқда.
Жумладан, 2020 йилнинг январь–март ойларида прокурорлар секторларида ташкил этилган 980 та кичик ишчи гуруҳлар томонидан 1.117 та МФЙдаги 323.250 та хонадонда уйма-уй юриш асосида аниқланган 12.563 та муаммо ҳал этилди.
Шунингдек, секторлар томонидан карантин чоралари эълон қилингунга қадар 32.595 та ижтимоий ва бошқа объектлар ўрганилиб, аниқланган 6.936 та муаммо тўлиқ бартараф этилди.
Коронавирус пандемияси бошланган пайтдан прокурорлар секторларида 149.919 та эҳтиёжманд оила рўйхатга олинган бўлиб, ушбу оилаларга “Саховат ва кўмак” ҳаракати доирасида мунтазам манзилли ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 10 июнидан кейинги ҳолатда эҳтиёжманд оилаларга 7 млрд. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, 370 млн. сўмлик дори-дармон воситалари, 5,7 млрд. сўм пул маблағлари, 12,8 млрд. сўмлик чорва тарқатилиши, 3 мингдан зиёд ихчам иссиқхоналар қуриб берилиши ҳамда 14,7 млрд. сўмлик бошқа ёрдамлар кўрсатилиши;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига мувофиқ эҳтиёжманд оилалар учун ажратилган 158,5 млрд. сўм бир марталик моддий ёрдам маблағлари ўз эгаларига етказилиши;
- иқтисодий, инвестиция, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, комплекслари, расмий ва норасмий сектор ҳамда бошқа фаолият турлари доирасида 120 минг нафардан зиёд эҳтиёжманд оилалар аъзоларининг бандлиги таъминланди.
Кўрсатилган амалий ёрдамлар, хусусан ишсизларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга доимий даромад яратилганлиги натижасида 60.626 та (40,4%) оила эҳтиёжмандлар рўйхатидан чиқарилди.
Бугунги кунда прокурорлар секторларидаги эҳтиёжмандлар рўйхатида турган 89.293 та оилани манзилли қўллаб-қувватлаш борасида ишлар жадал равишда олиб борилмоқда.
Ўз ўрнида, ҳар бир туман (шаҳар) прокурорлар секторларида маҳаллалар кесимида ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, эҳтиёжмандларни “темир дафтар”дан чиқариш аҳолини, шу жумладан, хотин-қизлар, таълим муассасалари битирувчилари ва хориждан қайтганларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ишларни янада кучайтириш юзасидан 2020 йилнинг II ярим йиллигига мўлжалланган “йўл ҳарита”лари тасдиқланди ва уларнинг ижроси назорат қилиб борилмоқда.
Таъкидлаш керакки, секторлар фаолиятини, уларнинг эҳтиёжмандларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишини Бош прокурор ҳузурида видеоконференцалоқа режимида мунтазам муҳокама этиб бориш йўлга қўйилган.
Мисоллар билан тўлдирилган маълумотномани “Ҳуқуқ” газетасининг 2020 йил 5 ноябрь кунги сонида ўқишингиз мумкин.
👉 @uzbprokuratura