Bosh prokuratura dan repost
Иқтисодий соҳалар ривожи йўлидаги сайъй-ҳаракатлар
Жорий йилнинг ўтган даврида иқтисодий соҳадаги қонунчилик ижроси юзасидан ўтказилган 50 дан ортиқ мониторинг ва текширишларда 217 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, қўпол қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 8 та жиноят иши қўзғатилган.
Жумладан, “Toshkentyo'lko'kalam” УК мансабдор шахслари “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талабаларига зид равишда маҳсулотларни қиммат нархларда харид қилиши оқибатида жами 1,1 млрд. сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганлиги ҳолати бўйича корхона мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Бошқарма томонидан вазирлик ва идораларнинг 11298 дан ортиқ норматив ҳуқуқий ҳужжатлари, қуйи прокуратура органларининг 1791 та прокурор назорати ҳужжатлари, 440 дан ортиқ текшириш ва назорат иши материаллари ўрганилган.
Ўз ўрнида, Давлатимиз Раҳбарининг коронавирус пандемияси шароитида аҳолини арзон ва сифатли озиқ – овқат ва тиббиий маҳсулотлар билан таъминлаш, капитал қурилиш соҳасини “коррупциясиз соҳа”га айлантириш, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бошқа топшириқлари юзасидан муайян ишлар амалга оширилган.
Хусусан, “Mustahkam Qurilish Development” МЧЖ директори З.Джураевнинг савдо мажмуаси қурилиши лойиҳасини амалга ошириш учун кредит ажратилишида амалий ёрдам бериш ҳақидаги мурожаатини ўрганиш натижасига кўра “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан “Mustahkam Qurilish Development” МЧЖга йиллик 20 фоиз устама тўлаш шарти билан 30 млрд. сўм кредит ажратилиши таъминланган.
Бундан ташқари, 10 вазирлик ва идоралар ва улар таркибидаги назорат органлари томонидан прокуратура органларига текшириш материаллари тақдим этиш ҳақидаги Тартибларнинг янги лойиҳалари ишлаб чиқилган. Мисол учун, жорий йилнинг 15 сентябрь куни Бош прокуратура билан Молия вазирлиги ўртасида “Молия фаолияти соҳасида талон-торожлик ва ўзлаштиришлар, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа қонун бузилишларни олдини олиш, қонунийликни таъминлаш бўйича ҳамкорлик тўғрисида”ги Тартиб амалга тадбиқ этилди.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Транспорт вазирлиги хузуридаги Автомобиль йўллари кумитаси, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ўрганиш натижалари бўйича соҳа фаолиятини такомиллаштириш ва аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳақида ахборотномалар киритилган.
Иқтисодиётни янада ўстириш, халқ фаровонлигини ошириш, мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш борасидаги стратегик вазифаларни ҳал этиш, коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда коррупция кўринишларининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича янги тизимли чоралар кўрилмоқда. Қайд этиш жоизки, прокуратура органлари мазкур жараён кечишида белгиланган вазифаларни амалга оширилишида салмоқли улуш қўшиб келмоқда.
Мисоллар билан тўлдирилган маълумотномани “Ҳуқуқ” газетасининг 2020 йил 29 октябрь кунги сонида ўқишингиз мумкин.
👉 @uzbprokuratura