Bosh prokuratura dan repost
Ҳалқаро-ҳуқуқий муносабатлар доирасидаги фаолият юзасидан
Бош прокуратуранинг Халқаро-ҳуқуқий бошқармаси томонидан бугунги кунга қадар халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ, жиноий таъқибни амалга ошириш (яъни чет давлатда жиноят содир этиб, Ўзбекистонга қайтиб келган шахсларга доир хорижий ваколатли органлар томонидан тўпланган тергов олди, дастлабки тергов материаллари) учун келиб тушган жами 2 та жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилиши ташкиллаштирилган.
Шунингдек, 1 та жиноят иши (яъни Ўзбекистонда жиноят содир этиб, бироқ фош этилиши жараёнида Корея давлатига қайтишга улгурган Корея Республикаси фуқаросига оид тўпланган дастлабки тергов материаллари) тергов ҳаракатларини давом эттиришлик учун Корея Республикаси Адлия вазирлигига юборилган.
Жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатларини ўтказиб беришда ҳуқуқий ёрдам сўралган хорижий давлатларнинг жами 69 та илтимосномаси ўрганиб чиқилиб, ижрога қаратилган.
Ҳисобот даврида Ўзбекистон ҳудудида жиноятлар содир этиб, чет давлатларга қочиб, яширинган жами 158 нафар шахсни ушлаб бериш (экстрадиция) тўғрисидаги ҳужжатлар хорижий давлатлар ваколатли органларига юборилиши таъминланган.
Шу билан бирга, чет эл давлатларида жиноят содир этиб, Ўзбекистон ҳудудида бўлган шахсларни ушлаб бериш юзасидан хорижий мамлакатлар ваколатли идораларидан келиб тушган 3 та илтимоснома кўриб чиқилди.
Ташқи ишлар вазирлигига, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларга, чет эл дипломатик муассасаларига тақдим этилиши учун халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва бошқа йўналишларда 65 тадан ортиқ ахборот хатлари юборилди.
Бундан ташқари, Бош прокуратура томонидан турли халқаро анжуман ва тадбирлар ўтказилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ташкилотидаги раислиги доирасида, жорий йилнинг 8 октябрь куни Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан видеоконференцалоқа шаклида МДҲга аъзо давлатлар Бош прокурорлари Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 30-йиғилиши ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил қилинганлигининг 25-йиллигига ҳамда унга давлатлараро орган мақоми берилганлигининг 20-йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар ўтказилди.
30-чи тантанали йиғилишда унинг кун тартибига киритилган масалалар муҳокама қилинди, шунингдек, хавфсизликни таъминлаш, уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, фуқаролар ҳамда МДҲ ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳаларида прокуратура органлари фаолиятининг устувор йўналишлари бўйича тажриба алмашилди.
“Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенция (1993 йил Минск шаҳри)”нинг 5-моддасига мувофиқ Конвенция талабларини бажариш учун ваколатли органлар ўзларининг марказий органлари орқали муносабатга киришадилар. Ўзбекистон Республикасида жиноий ишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси марказий орган сифатида белгиланган.
Мисоллар билан тўлдирилган маълумотномани “Ҳуқуқ” газетасининг 2020 йил 22 октябрь кунги сонида ўқишингиз мумкин.
👉 @uzbprokuratura