Қашқадарё | Kun.uz dan repost
Қашқадарёдаги тижорат банклари прокуратура назоратига олинади
Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев фаолияти давомида муаммоларга дуч келаётган тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри "ZOOM" дастури орқали мулоқот қилди.
Суҳбат давомида, Қарши тумани Хонобод ҳудудидан 27 нафар тадбиркорларга иссиқхона қуриш учун туман ҳокимининг қарори билан 124 гектар ер майдони ажратилганлиги, бироқ улар кредит олиш учун тижорат банкларига зарур ҳужжатларни топширганига қарамасдан, банк ходимлари молиявий ресурс йўқлигини рўкач қилиб, тадбиркорларга ҳамон кредит ажратишни ортга суриб келаётганлиги айтилган.
Бу ҳолат юзасидан банк раҳбарларининг фикри тингланганда, аксарият банклар, айнан, нима учун тадбиркорларга кредит ажратмаганлиги ҳақида тайинли изоҳ бера олишаган.
Бу ҳолатнинг олдини олиш мақсадида З.Мирзаевнинг топшириғи билан вилоят прокуратураси ходимларидан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, ҳудуддаги тижорат банклари томонидан кўрсатилаётган хизматларни ўрганиш вазифаси юклатилди.
👉 Қашқадарё хабарлари