Bosh prokuratura dan repost
Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) билан ҳамкорликда брифинг бўлиб ўтди
Бугун, Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тезкор-қидирув, тергов ва жазони ижро этиш фаолиятида қийноқнинг олдини олиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасининг ишлаб чиқилиши масаласида оммавий ахборот воситалари иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда Бош прокурор ўринбосари С.Артикова ва Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) У.Мухаммадиевлар кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилишди. Тадбирда Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлигининг масъул ходимлари, шунингдек Жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш бўйича идоралараро эксперт гуруҳининг етакчи мутахассислари иштирок этишди.
Брифингда мамлакатимизда қийноқнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижалари ҳақида ахборот берилди.
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тезкор-қидирув, тергов ва жазони ижро этиш фаолиятида қийноқнинг олдини олиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилаётганлиги ҳақида батафсил маълумот берилди.
Брифинг давомида оммавий ахборот воситалари вакилларининг қизиқтираётган саволларига жавоблар берилди.
МАЪРУЗАНИНГ ТЎЛИҚ МАТНИ УЗБ/РУС
👉 @uzbprokuratura