Abu Hanifa masjidi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


🕌«Абу Ҳанифа» Масжиди
Таклиф ва маслаҳатлар учун
@Abu_Hanifa_Group

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


ҚУНУТНИ ЎҚИМАЙ РУКУГА КЕТСА
#намоз

❓1521-CАВОЛ: Витр намозида қунут дуосини ўқимай руку қилса, кейин рукудан қайтиб қунутни ўқиса, рукуни қайта қиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фиқҳий қоидаларга кўра намозхон қунут дуосини ўқимасдан рукуга кетса, қайтиб қунут ўқимайди, балки намозини давом эттиради. Намоз охирида саждаи саҳв қилади.
   Агар рукудан қайтиб, қунутни ўқиб қўйган бўлса, қайта руку қилмайди, балки тўғри саждага боради. Бу билан намоз бузилмайди. Аввал руку қилгани сабабли уни яна қайта қилмайди. Бу ҳолда ҳам намоз охирида саждаи саҳв қилади (“Ҳошиятут Таҳтовий”, “Раддул муҳтор” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Оила қуришнинг ҳақиқати

Турмуш қуриш икки қалб ўртасидаги ақд, боғланиш, икки нафс ўртасидаги уланиш, икки руҳ ўртасидаги бирлашиш ва ниҳоят икки жисм ўртасидаги яқинлашишдир.

Аллома Башир Иброҳимийнинг “Ал асар” китобидан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Маънавий ночорлик моддий ночорликдан ёмондир. Аҳмоқлик ва қолоқликдан азият чекаётган миллат қадр-қимматга лойиқмас ва буюк рисолатни кўтаришга қодир бўлолмайди.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Ҳаётини туну кун мол-дунё йиғиш билан ўтказди. Ва тўсатдан ўлим олиб кетди.

У ё қўлидаги дунёсидан фойдаланмади ва ё Охирати учун амал қилиб қолмади. Энди мол-дунёси бошқаларники, ҳисобни эса у беради.

Анас Солиҳ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Язид ибн Майсара айтади: Инсон еттита сабабга кўра йиғлайди:

1. Қувонганидан.
2. Маҳзунлигидан.
3. Қўрққанидан.
4. Қийналганидан.
5. Риё қилиб.
6. Шукур қилиб.
7. Аллоҳдан қўрққани учун.

Фақат Аллоҳдан қўрқиб тўкилган бир томчи кўз ёшгина тоғлардек жаҳаннам оловини ўчира олади.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


#Фойдали

Жангчи учун энг катта жанг – бу ўз ички қўрқувлари, дангасалиги ва енгилмасдек кўринган тўсиқларни енгишдир. Ҳақиқий ғалаба майдонда эмас, юракда бошланади.

Сизчи ичингиздаги жангчини енга оляпсизми!?

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, қиёмат куни сизнинг шафоатингиздан энг саодатманд бўладиган ким?» деган экан. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Ҳурайра, сенинг ҳадисга ўта қизиқишингдан шу гапни сендан олдин ҳеч ким сўрамаслигини билган эдим. Қиёмат куни менинг шафоатимдан энг саодатманд бўладиган кимса «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни чин қалбдан (ёки нафсидан) ихлос билан айтган одамдир», - дедилар».
Имом Бухорий ривоят қилган.


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Агар ризқларимиз гуноҳларимизга қараб тақсимланганида эди, аллақачон очликдан ўлиб кетган бўлардик.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


САЖДАИ САҲВДА САЛОМ БЕРИШ
#намоз

❓1520-CАВОЛ: Саждаи саҳв қилиш учун салом беришда бир томонга салом бериладими ёки икки томонгами?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳар иккиси ҳам тўғри. Яъни намозхон саждаи саҳв қилишда бир томонга салом берса ҳам, икки томонга салом берса ҳам тўғри иш қилган бўлади. Чунки фуқаҳоларимиз ҳар икки ҳолатни саҳиҳ — тўғри деб фатво беришган. Айрим фуқаҳолар ёлғиз намоз ўқиётган киши – икки томонга салом бериши, имом эса – бир томонга салом бериши яхшидир, деганлар. Чунки имом икки томонга салом берса, эргашувчиларнинг баъзиси намоз тугалланди деб ўйлаб намозга зид ҳатти-ҳаракат содир этиши мумкин, дейишган (“Дурарул ҳукком” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


#ҳиммат

Мисрлик таксичи ҳар қизил чироқда тўхтаганида шу рулига ёпиштириб олган Қуръон🩷 парчасидан ёдлар экан. Хоҳиш бўлса имкон топилади. Соатлаб бўш вақтлари бўла туриб facebookда телеграмда, инстаграмда бекордан бекорга лентани айлантираётган биродарлар Аллоҳдан хайрли амалларга тавфиқ сўрайлик.💚

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Сенинг дунёга боққан деразанг кирланган бўлса, менинг гулларим сенга лой бўлиб кўринади.

Жалолиддин РУМИЙ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 УБУДИЯТ-ГЎЗАЛ СИФАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


ИСТИҒФОРНИ КЎП АЙТИНГ

Абул Фараж Ғойс ибн Али айтади: «Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди. «Аҳволингиз қалай?» деб сўрадим, «Аҳволим яхши», деди.
Мен ундан сўрадим:
Сиз вафот этмаганмидингиз?
— Вафот этгандим.
— Ўлим қанақа экан?
— Яхши, — деди у хурсанд бўлиб.
— Гуноҳингиз кечирилиб, жаннатга кирдингизми?
— Ҳа.
— Қайси амал манфаатлироқ экан?
Ҳеч нарсанинг манфаати истиғфорчалик эмас экан.
Истиғфорни кўп айтинглар.

"Солиҳлар гулшани" китобидан.📚

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Гўзал тиловат.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Бир инсон сиздан ёрдам истаса сиз уни шундай тушунинг:
«У Аллоҳдан ёрдам сўради, Аллоҳ таоло эса сизни манзилингизни берди».

Жалолиддин Румий

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


🌨 Ассаламу Алайкум! 

Тонг муборак бўлсин!

❄️ Қалбингиз иймонга
❄️ Уйингиз қувончга
❄️ Юзингиз нурга
❄️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Қарғиш

Ёмғир шиғалаб ёғар, кун анча совуқ бўлганидан ҳамма тезроқ манзилига етиб олишга ҳаракат қилар эди. Мен ҳам соябон олмаганим сабаб ёмғирда анча ивиб қолдим. Ижара уйга шошиб кирдим у ҳовлидаги аёлнинг ёқимсиз овозидан тўхтаб қолдим. «Эй Аллоҳ, яна бошландими?» деб кўнглим хира бўлди. Аёл нимадир айб қилган уч яшар ўғилчасини чунонам қарғар, ота-бобосини ҳам қолдирмай ҳақоратлар, орада шапалоқ ёки муштнинг овози ҳам эшитилиб қолар эди. Ўзим учун ажратилган хонага кирдим-у, бармоқларим билан қулоғимни беркитиб олдим. Қанча турдим, билмайман, қулоғимни секин очсам, унинг «...ҳаромдан бўлган қурбонликка ярамайди. Сен итвачча гўр бўлармидинг, бўлсанг, манови отангга ўхшаган алкаш бўласанда. Ҳезалак, даюс. Оғзингдан қонинг келиб, ириб-чириб кетгин, ҳаромзода», деяётганини эшитдим. Этим жимирлаб кетди. Наҳот, одам ўз фарзандига шундай мудҳиш тақдирни раво кўрса? Ҳатто инидан тушиб кетган қуш боласининг оёғи ёки қанотининг синганини кўришнинг ўзи аламли. Бу унинг ўз жонидан бўлган боласи-ку! Инсон нега бола кўришни истайди? Уни нега боқиб катта қилади? Эри билан уришганда ёки ишхонадан гап эшитиб келганда, аламини олиш, уриб хумордан чиқиш учунми? Кеч тушгач, болакай биз томонга келиб ўйнай бошлади. Мен: «Абдуллоҳ, бу ёққа кел», деб чақирдим. У худди йиртқич ҳайвон ҳужум қилгандек ёки бирор катта айб қилиб, онасидан калтак ейишни кутгандек бўйнини қисиб, кўзи тўла даҳшат билан қаради. Унга қарашнинг ўзи азобли эди. Юрагим эзилиб кетди. Наҳотки, ҳаёт билан ҳали танишиб улгурмаган уч ёшли гўдакнинг кўзларида шунча дард, қалбида қўрқув бўлса?! Уни ёнимга чақириб, гапга сола бошладим. У индамай ерга қараб турарди. Бироз ўтиб ўзидан бир-икки ёш катта ўртоғи келиб: «Абдуллоҳ, юр ўйнайлик», деб қолди. Бола қатъий бош тортиб: «Кийимим ифлос бўлади, кейин ойимдан ейман», деб жавоб берди. Гап буёқда экан. Бояги қарғишлар, калтаклар унинг кийими кир бўлиб, ишёқмас онасига қўшимча ташвиш бўлгани учун экан! Ўйлаб қолдим. Наҳот кун келиб мен ҳам устини кир қилган, бирор идишни синдирган ёки ҳали жуда кичик бўлгани сабаб ақли етмай ҳожатхонани ифлос қилиб қўйган боламни шундай қилсам?! Йўқ, йўқ, Аллоҳ сақласин. Бола ўз оти билан бола. Билиб-билмай хато қилади, йиқилиб-сурилиб улғаяди. «Фалончи ўн саккиз ёшли бола туғибди» ёки «Фалончининг боласи ўз кийимини, таглик, иштончаларини ўзи ювар экан. Тувагини ўзи тўкиб, ўзи ухлар экан» деган гапни қачон ва қаерда эшитгансиз? Инсон бунёд бўлгандан токи ақлини таниб олгунича бўлган қийинчиликлар ўрнига неча-неча шаҳарлар обод бўлади дейишади. Халқимизда «Қарғаган болангдан яхшилик кутма» деган пурмаъно нақл юради. Мабодо, Аллоҳ кўрсатмасин, боласини бор маҳорати билан қарғаб турган аёлнинг «дуо»си ижобат бўладиган вақтга тўғри келиб қолса, нима бўлади? «Ҳаромзода, бўйнинг узилгур, оғзингдан конинг келсин, изинг куйсин, жувонмарг бўлгин», деб ялтироқ тишларимиз орасидан осонгина чиқаётган бу сўзлар аслида оддийгина бақириш ёки жаҳлни ифодалашми? Бизнинг ожиз гўдакни қарғашга ҳаққимиз борми? Фарзандни гўзал сўзлар, эзгу дуолар қилиш ўрнига ҳар ҳил жоҳилона, этни сескантирувчи сўзлар билан вояга етказишимиз инсофданми? Дунёга келиб, бешикдан то вояга етгунича қарғишга тўйинган танадан нима кутиш мумкин? Ахир, оддий ўсимлик ёки сув идишга солинган гуручга ёмон сўзлар айтилса сўлиб, айниб қолади-ю, борлиғи сувдан иборат бўлган гулдан нозик бола гуркираб ўсармиди? Боланинг ҳақиқий Эгаси бор. У Зот ҳаммасини кўриб-кузатиб турибди. Бизга берган омонати ҳақида ҳали сўрайди. Фарзандимиз Аллоҳнинг мусулмон бандаси, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уммати бўлиб дунёга келибдими, демак, биз унга масъулмиз. Ҳеч бир нарса беҳикмат вужудга келмайди, ҳеч нарса жавобсиз ташлаб қўйилмайди. Боласини қарғовчи ота-оналар, оғзимизга эҳтиёт бўлайлик. Ўрни келганда қарғиш ҳақида билиб қўйган ҳам яхши.

"Қарғишдан сақланинг" китобидан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Савдода ёлғон ишлатиш орқали топилган пул

Савол: Агар савдогар оз бўлса ҳам, ёлғон аралаштирса, ундан келган пул ҳалолми?

📥 Жавоб: Сотувчи савдода ёлғон орқали бировнинг ҳаққини ноҳақ ўзлаштирса, бу ўзганинг ҳаққи бўлгани эътиборидан ҳаром ҳисобланади. Аммо савдосини кўпайтириш мақсадида ёлғон ишлатса, ундан келган пули очиқ ҳаром бўлмаса-да, ёлғони сабабли қаттиқ гуноҳкор бўлади ва топган молининг баракаси ўчади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўплаб ҳадиси шарифларида умматларини омматан, савдогарларни эса хоссатан ёлғон гапиришдан қайтарганлар. Рифоа розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан намозгоҳга чиққан эканлар. Шунда у зот савдо қилаётган одамларни кўриб: “Эй тожирлар жамоаси!” дедилар. Улар бошларини кўтариб, чақириққа жавобан у зотга қарадилар. Шунда у зот: “Албатта, тожирлар қиёмат куни фожир ҳолларида тирилурлар. Фақат Аллоҳга тақво қилган, яхшилик ва ростгўйлик қилганлар бундан мустасно”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
Демак, тижоратчи одам тақводор, яхшилик қилувчи ва ростгўй бўлмаса, бу касби унга охиратда надомат келтирар экан.
Бошқа бир ҳадисда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилганлар: “Олувчи ва сотувчи бир-бири билан савдони келишиб олгунча ихтиёрлари ўзларидадир. Агар улар бир-бирларига рост гапириб, молининг айбини яширмасалар, бундай савдода уларга барака бўлади. Агар молнинг айбини яширсалар ва бир-бирларини алдасалар, савдоларида барака бўлмайди” (Имом Бухорий ривояти).
Демак, савдо-сотиқ ишлари ростгўйлик ва холислик асосида амалга оширилса, ҳар икки тараф ҳам фойда топиш билан бирга, ризқларида файзу баракага эришади. Акс ҳолда, ушбу савдоларида баракадан маҳрум бўлиб, охиратда надоматга қолишларига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам!

“Фатволар тўплами”дан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Дўстларнинг сони эмас, сифати муҳим.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


#Тафаккур

ИМОМ БУХОРИЙ ЧЕККАН МАШАҚҚАТ

Имом Бухорий битта ҳадис эшитиш ёки саҳиҳлигини аниқлаш учун минглаб километр масофа босиб ўтган. Биз-чи? Ҳозир юзлаб, минглаб ҳадислар уйимизга, аниқроғи, телефонимизга ёки компьютеримизга келади. Бизда илм олиш, билганимизга амал қилиш учун деярли ҳамма шароит бор. Улардан қандай фойдаланиш ўзимизга боғлиқ.

"Дилдаги гаплар" китобидан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.