ҚУРЪОН ОЯТЛАРИ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Аллоҳ таоло айтади:
هُدًى وَرَحْمَةً لِّلْمُحْسِنِينَ.
Бу оятлар Аллоҳ Қуръонда нозил қилган ва элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрган нарсаларга чиройли амал қилувчи кишилар учун ҳидоят ва раҳматдир.
(Луқмон сураси, 3-оят).

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


وَلَا تَدْعُ مِن دُونِ اللهِ مَا لَا يَنفَعُكَ وَلَا يَضُرُّكَ  فَإِن فَعَلْتَ فَإِنَّكَ إِذًا مِّنَ الظَّالِمِينَ.

Эй Пайғамбар, сиз Аллоҳни қўйиб, бут-санамлардан биронтасига дуо қилманг. Чунки улар фойда ҳам, зарар ҳам етказа олмайди. Агар Аллоҳни қўйиб, ўшаларга дуо қилсангиз, у ҳолда сиз Аллоҳга ширк келтирган ҳамда ширк ва маъсият билан ўз жонларига зулм қилган кимсалардан бўлиб қоласиз.

(Юнус сураси, 106-оят).

Бу ҳам гарчи Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга хитоб бўлса-да, аслида бутун умматга қаратилган хитобдир.

@Quron_Allohni_Kalomi


إِنَّ اللهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا ‎

Аллоҳ таоло Ўзига яқин фаришталар ҳузурида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни мақтайди. Унинг фаришталари ҳам Пайғамбарга мақтов айтиб, ҳаққига дуо қиладилар. Эй Аллоҳга ва Пайғамбарига иймон келтириб, Унинг шариатига амал қилганлар, Росулуллоҳни улуғлаб, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб, унга салавот ва саломлар йўлланглар.

(Аҳзоб сураси, 56-оят).

@Quron_Allohni_Kalomi


الَّذِينَ يَلْمِزُونَ الْمُطَّوِّعِينَ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ فِي الصَّدَقَاتِ وَالَّذِينَ لَا يَجِدُونَ إِلَّا جُهْدَهُمْ فَيَسْخَرُونَ مِنْهُمْ  سَخِرَ اللهُ مِنْهُمْ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ.

Мунофиқлар ўзлари бахил бўлиши билан бирга, садақа қилувчи кишилар ҳам уларнинг озоридан саломат қолмайдилар. Агар бадавлат кишилар кўп пул-мол садақа қилсалар, мунофиқлар уларни риёкорликда айблашади. Агар камбағал кишилар имконлари қадар садақа қилсалар, уларнинг устидан кулиб: Уларнинг бу садақалари нима ҳам қилиб берарди?! дейишади. Аллоҳ эса у мунофиқларни масхара қилди, улар учун алам-оғриқли азоб бордир.

(Тавба сураси, 79-оят).

@Quron_Allohni_Kalomi


وَأَعِدُّوا لَهُم مَّا اسْتَطَعْتُم مِّن قُوَّةٍ وَمِن رِّبَاطِ الْخَيْلِ تُرْهِبُونَ بِهِ عَدُوَّ اللهِ وَعَدُوَّكُمْ وَآخَرِينَ مِن دُونِهِمْ لَا تَعْلَمُونَهُمُ اللهُ يَعْلَمُهُمْ  وَمَا تُنفِقُوا مِن شَيْءٍ فِي سَبِيلِ اللهِ يُوَفَّ إِلَيْكُمْ وَأَنتُمْ لَا تُظْلَمُونَ.

Эй мусулмонлар, душманларингиз билан тўқнашиш учун имкон қадар қурол-яроғ билан жанг ҳозирлигини кўрингизки, бу билан сизларга қарши пайт пойлаб турган Аллоҳнинг душманлари ва ўз душманларингиз қалбига қўрқув соласиз, шу билан бирга сизларга ҳозирча адовати кўринмай турган, бироқ Аллоҳ уларни ва уларнинг қалбларидаги яширин нарсаларни Ўзи яхши биладиган бошқа кимсаларни ҳам қўрқитиб қўясиз. Сизлар Аллоҳ йўлида озми кўпми мол-дунё сарфлаган бўлсангиз, Аллоҳ шу дунёнинг ўзида унинг ўрнини тўлдириб беради ва савобини Қиёматга олиб қўяди, сизларга унинг ажридан бирон нарса камайтирилмайди.

(Анфол сураси, 60-оят).

@Quron_Allohni_Kalomi


فَأَمَّا الَّذِينَ آمَنُوا بِاللَّهِ وَاعْتَصَمُوا بِهِ فَسَيُدْخِلُهُمْ فِي رَحْمَةٍ مِنْهُ وَفَضْلٍ وَيَهْدِيهِمْ إِلَيْهِ صِرَاطًا مُسْتَقِيمًا.

Аллоҳни сўзда, эътиқодда, амалда тасдиқ этган ва ўзларига туширилган нурни Қуръонни маҳкам тутган кишиларни Аллоҳ охиратда ўз раҳмати ва фазли билан жаннатга киритади ва дунёда уларни жаннат боғларига элтувчи тўғри йўлда юришга муваффақ этади.

(Нисо сураси, 175-оят).

@Quron_Allohni_Kalomi


مَا الْمَسِيحُ ابْنُ مَرْيَمَ إِلَّا رَسُولٌ قَدْ خَلَتْ مِنْ قَبْلِهِ الرُّسُلُ وَأُمُّهُ صِدِّيقَةٌ ۖ كَانَا يَأْكُلَانِ الطَّعَامَ ۗ انْظُرْ كَيْفَ نُبَيِّنُ لَهُمُ الْآيَاتِ ثُمَّ انْظُرْ أَنَّىٰ يُؤْفَكُونَ

Масиҳ Исо ибн Марям алайҳиссалом ўзидан аввал келган пайғамбарлардек оддий бир пайғамбар, холос. Унинг онаси илму амалда ҳақни қатъий тасдиқлаган эди. Ҳар иккиси ҳам бошқа инсонлар каби емак-ичмакка муҳтож эди. Яшаш учун таомга муҳтож бўладиган киши илоҳ бўла олмайди. Эй Росул, сиз бу кофирларнинг ҳолини бир фикрлаб кўринг. Биз Ўзимизнинг ягона ҳақ илоҳ эканимизни ва уларнинг Аллоҳнинг пайғамбарлари ҳақидаги даъволари ноҳақлигини кўрсатувчи аломатларни очиқ-равшан баён қилиб қўйдик. Шундан кейин ҳам улар Биз йўллаб қўяётган ҳақдан адашиб кетмоқдалар. Қаранг, улар шундай очиқ-равшан кўрсатмалардан кейин ҳам ҳақдан қандай бурилиб кетмоқдалар?!

(Моида сураси, 75-оят).

@Quron_Allohni_Kalomi


يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلا تَمُوتُنَّ إِلاَّ وَأَنْتُمْ مُسْلِمُونَ

Эй Аллоҳга ва пайғамбарига иймон келтириб, Унинг шариатига амал қилганлар, Аллоҳдан чинакам қўрқинглар! Бу эса Унга осий бўлмай итоат қилиш, нонкўрлик қилмай шукр қилиш, Уни эсдан чиқармай доим зикр қилиш билан бўлади. Мусулмон ҳолингизда Аллоҳга йўлиқиш учун умрингиз охирига қадар Исломда маҳкам бўлинглар!

(Оли-имрон сураси, 102-оят).

@Quron_Allohni_Kalomi


مَنْ ذَا الَّذِي يُقْرِضُ اللَّهَ قَرْضًا حَسَنًا فَيُضَاعِفَهُ لَهُ أَضْعَافًا كَثِيرَةً ۚ وَاللَّهُ يَقْبِضُ وَيَبْسُطُ وَإِلَيْهِ تُرْجَعُونَ

Ажр истаб, Аллоҳ йўлида чиройли инфоқ-еҳсон қилувчи ким бор? Билингларки, шундай қилган кишига Аллоҳ бир неча баробар қилиб, ҳисобсиз ажру савоб ва гўзал мукофотлар беради. Аллоҳ ризқларни торайтиради ва кенгайтиради. Сизлар қўрқмай еҳсон қилаверинг, ризқ берувчи Аллоҳдир. У Ўзининг етук ҳикмати ила истаган бандасининг ризқини торайтириб, истаганининг ризқини кенгайтиради. Ўлганингиздан сўнг ёлғиз Унга қайтариласиз ва У қилган амалларингизнинг жазо-ю мукофотини беради.

(Бақара сураси, 245-оят).

@Quron_Allohni_Kalomi


إِنَّ عَذَابَ رَبِّكَ لَوَاقِعٌ.

Эй Пайғамбар, шубҳасиз, кофирларга Роббингизнинг азоби тушувчидир.

(Тур сураси, 7-оят).

@Quron_Allohni_Kalomi


ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمْ شَاقُّوا اللهَ وَرَسُولَهُ  وَمَن يُشَاقِّ اللهَ فَإِنَّ اللهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ.

Яҳудийларга бу дунёда етган ва охиратда уларни кутиб турган азобларнинг сабаби улар Аллоҳ ва Росулининг амрига қаттиқ хилоф қилдилар, уларга қарши курашдилар, уларга осийлик қилишга тинмай ҳаракат қилдилар. Ким Аллоҳ ва Росулига хилоф қилса, Аллоҳ уни қаттиқ азоблайди.

(Ҳашр сураси, 4-оят).

@Quron_Allohni_Kalomi


وَأَسِرُّوا قَوْلَكُمْ أَوِ اجْهَرُوا بِهِ  إِنَّهُ عَلِيمٌ بِذَاتِ الصُّدُورِ.

Эй одамлар, қай бир ишда бўлмасин, сўзларингизни хоҳ махфий, хоҳ ошкора гапиринг ҳар иккиси Аллоҳ учун баробар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қалблардаги нарсаларни билувчи Зот. Шундай экан, қандай қилиб сизларнинг сўзларингиз ва ишларингиз Унга махфий қолсин?!

(Мулк сураси, 13-оят).

@Quron_Allohni_Kalomi


الَّذِينَ عَاهَدتَّ مِنْهُمْ ثُمَّ يَنقُضُونَ عَهْدَهُمْ فِي كُلِّ مَرَّةٍ وَهُمْ لَا يَتَّقُونَ.

Сиз билан урушмаслик ва сизга қарши бошқаларга ёрдам бермаслик хусусида сиз билан битимлар тузган, сўнг Аллоҳдан қўрқмасдан ҳар сафар тузган битимларини бузаверадиган яҳудийлар ҳам ўша ёмонлар жумласидандир.

(Анфол сураси, 56-оят).

@Quron_Allohni_Kalomi


وَلَا تُصَلِّ عَلَىٰ أَحَدٍ مِّنْهُم مَّاتَ أَبَدًا وَلَا تَقُمْ عَلَىٰ قَبْرِهِ  إِنَّهُمْ كَفَرُوا بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ وَمَاتُوا وَهُمْ فَاسِقُونَ.

Эй Пайғамбар, вафот этган мунофиқлардан биронтасига ҳеч қачон намоз (жаноза) ўқиманг ва қабри устида ҳаққига дуо қилиб турманг! Чунки улар Аллоҳ ва Росулига кофир бўлиб, фосиқ бўлган ҳолларида вафот этдилар.

(Тавба сураси, 84-оят).

Бу мунофиқлиги маълум бўлган ҳар бир кимса учун умумий ҳукмдир.

@Quron_Allohni_Kalomi


إِنَّهُ لَقُرْآنٌ كَرِيمٌ.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга тушган бу Қуръон манфаати кўп, хайру баракоти мўл, илмга тўла Қуръондир.

(Воқеа сураси, 77-оят).

@Quron_Allohni_Kalomi


إِنَّ الْمُصَّدِّقِينَ وَالْمُصَّدِّقَاتِ وَأَقْرَضُوا اللهَ قَرْضًا حَسَنًا يُضَاعَفُ لَهُمْ وَلَهُمْ أَجْرٌ كَرِيمٌ.

Ўз молларидан садақа қилувчи эркак-аёлларга ва Аллоҳнинг розилигини истаб, Унинг йўлида кўнгилдан чиқариб инфоқ қилган кишиларга бу амалларининг савоби бир неча баробар қилиб берилади. Яна уларга улкан савоб Жаннат бор.

(Ҳадид сураси, 18-оят).

@Quron_Allohni_Kalomi


هُوَ اللهُ الَّذِي لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ  عَالِمُ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ  هُوَ الرَّحْمَٰنُ الرَّحِيمُ.

У Аллоҳ ягона ҳақ маъбуддир, Ундан ўзга ҳақ илоҳ йўқдир. У махфию ошкорни билувчидир. У ғойиб (йўқ) бўлган ва ҳозир (мавжуд) бўлган нарсаларни билади. У раҳмати барча нарсани қамраб олган Раҳмондир. У фақат ўзига иймон келтирганларга раҳм қилувчи Раҳимдир.

(Ҳашр сураси, 22-оят).

@Quron_Allohni_Kalomi


وَإِذْ قَالَ اللَّهُ يَا عِيسَى ابْنَ مَرْيَمَ أَأَنْتَ قُلْتَ لِلنَّاسِ اتَّخِذُونِي وَأُمِّيَ إِلَٰهَيْنِ مِنْ دُونِ اللَّهِ ۖ قَالَ سُبْحَانَكَ مَا يَكُونُ لِي أَنْ أَقُولَ مَا لَيْسَ لِي بِحَقٍّ ۚ إِنْ كُنْتُ قُلْتُهُ فَقَدْ عَلِمْتَهُ ۚ تَعْلَمُ مَا فِي نَفْسِي وَلَا أَعْلَمُ مَا فِي نَفْسِكَ ۚ إِنَّكَ أَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ.

Эсланг, Аллоҳ таоло қиёмат куни айтади: Эй Исо ибн Марям, одамларга: Аллоҳни қўйиб, мени ва онамни худо қилиб олинглар! деб сен айтдингми?! Исо Аллоҳ таолони поклаб, шундай жавоб беради: Одамларга ноҳақ сўзни айтишим мен учун лойиқ эмас. Агар айтган бўлганимда Сен уни билардинг, чунки Сенга ҳеч нарса махфий эмас. Сен менинг дилимдаги ҳар бир яширин нарсани биласан, мен Сенинг зотингдаги нарсаларни билмайман. Шубҳасиз, Сен ошкору махфий ҳар нарсани яхши билувчи зотсан!

(Моида сураси, 116-оят).

@Quron_Allohni_Kalomi


وَقَالُوا إِن نَّتَّبِعِ الْهُدَىٰ مَعَكَ نُتَخَطَّفْ مِنْ أَرْضِنَا  أَوَلَمْ نُمَكِّن لَّهُمْ حَرَمًا آمِنًا يُجْبَىٰ إِلَيْهِ ثَمَرَاتُ كُلِّ شَيْءٍ رِّزْقًا مِّن لَّدُنَّا وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَهُمْ لَا يَعْلَمُونَ.

Макка кофирлари дедилар: Агар биз сен келтирган ҳаққа эргашиб, азиз-авлиёларимиз ва илоҳларимиздан воз кечсак, ерларимиздан айриламиз, (бошқа мушриклар улар амал қилаётган динларидан қайтганимиз учун) бизни қатл қиладилар, асирга оладилар, мол-мулкларимизни талон-тарож қиладилар. Ҳолбуки, Биз уларни унда қон тўкишни ҳаром қилган ва у ерга Биз ризқ қилиб берган барча турдаги мевалар келтириладиган омонлик диёрида яшатиб қўймадикми?! Бироқ кўпчилик мушриклар бу неъматларнинг қадрини билмайдилар, уларга бу неъматларни инъом қилган Зотга шукр қилмайдилар, Унга итоат этмайдилар.

(Қасас сураси, 57-оят).

@Quron_Allohni_Kalomi


يَا أَيُّهَا النَّاسُ اعْبُدُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُمْ وَالَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ

Эй инсонлар, сизларни ўз неъматлари билан парвариш этган Роббингизга ибодат қилинг, Ундан қўрқинг, динига қарши чиқманг! Дарҳақиқат, У сизларни ҳам, олдингиларни ҳам тақводорлардан бўлишингиз учун яратган. Тақводорлар Аллоҳдан рози бўлган ва Аллоҳ ҳам улардан рози бўлган зотлардир.

(Бақара сураси, 21-оят).

@Quron_Allohni_Kalomi


رَبَّنَا لَا تَجْعَلْنَا فِتْنَةً لِّلَّذِينَ كَفَرُوا وَاغْفِرْ لَنَا رَبَّنَا  إِنَّكَ أَنتَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ.

Эй Роббимиз, бизга азоб беришинг ёки кофирларни устимизга ҳукмрон қилишинг билан бизни кофирлар қўлида фитнага солмагин. Агар шундай қилсанг, улар бизни динимиздан чиқаришга ҳаракат қилади, ёки устимиздан ҳукмрон бўлишса, шу билан мафтун бўлиб (алданиб) Агар булар ҳақ бўлганларида, уларнинг устидан ҳукмрон қилинмаган бўлардик деб айтишади ва куфрлари янада ортади. Эй Роббимиз, Ўзинг гуноҳларимизни кечир. Шубҳасиз, Сен мағлуб бўлмайдиган Азиз қудратли, ишлари ва сўзларида Ҳаким ҳикматли Зотсан.

(Мумтаҳана сураси, 5-оят).

@Quron_Allohni_Kalomi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.